Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик технология институти Сотволди Турсунов



Download 1,65 Mb.
bet4/65
Sana05.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#739903
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
Kuzgi don ekinlarining ahamiyati yetishtirish texnologiyasi

Илдизи. Ғалла дон экинларининг илдизи попук илдиз бўлиб, бир қанча илдиз ва илдиз тукчаларидан ташкил топган. Ғалла дон экинларининг уруғи унганда муртагидан битта ёки бир нечта муртак илдизчалар ҳосил бўлади. Буларга биринчи тартиб илдизчалар дейилади. Кейинчалик ғалла дон экинларининг майсасида 3-4 та поя ҳосил бўлгандан кейин тупланиш бўғимидан иккинчи тартиб илдизчалар ўсиб чиқади. Иккинчи тартиб илдизчалар ҳам ўсимлик хаётида жуда катта аҳамиятга эга. Ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши ва юқори ҳосил беришида мана шу илдизларнинг аҳамияти беқиёсдир.
Бирламчи илдизчалар сони ҳар хил ғалла экинларида турлича бўлади. Биринчи гуруҳга кирадиган ғалла экинлари – буғдой, арпа, жавдар, сули дони одатда бир нечта илдизча чиқариб унса, иккинчи гуруҳга кирадиган ғалла экинлари – маккажўхори, оқжўхори, шоли, тариқ дони доим битта илдизча чиқариб унади (1-расм). Биринчи гуруҳга кирадиган ғалла экинларининг униб чиқаётган донидаги бирламчи илдизчалар сони ҳар хил: масалан, буғдойда 3 та, арпада 5-8 та, жавдарда 4 та (баъзан кам), сулида 3 та (баъзан кўп) бўлади.

Илдизчалар пайдо бўлиши билан бошланғич поя ўса бошлайди, у ҳам доннинг пўстини ёриб чиқади ва юқорига, ёруққа қараб ўсиб боради. Пўстли дон (арпа, сули)нинг пояси аввал донни ўраб турган пўст остидан ўтади ва доннинг учидан ташқарига чиқади.


Пояси. Ғалла дон экинларининг пояси одатда тикка ўсади, уларнинг пояси бир нечта бўғим ва бўғим оралиқларига бўлинган бўлади. Поясининг ичи ковак ёки юмшоқ ўзак билан тўлган бўлади. Буғдой, арпа, жавдар ва сули поясида ўртача 5-7 та бўғим ва бўғим оралиқлари бўлади. Маккажўхори ва оқжўхорида уларнинг сони 14-25 тагача бўлиши мумкин. Ғалла дон экинларининг пояси гуллаш давригача тез ўсади, гуллаш даврида поя ўсишдан тўхтайди.
Барги. Ғалла экинлари поясининг ҳар бир бўғимидан биттадан барг чиқади. Уларнинг барги оддий барг бўлиб, у барг қини ва барг япроғидан иборат бўлади.
Гул тўплами. Ғалла экинларининг гул тўплами бошоқда ёки рўвакда жойлашган бўлади. Буғдой, арпа, жавдар ва тритикаленинг гул тўпламини бошоқ деб юритилади. Оқ жўхори, шоли, сули ва тариқнинг гул тўпламини рўвак деб юритилади. Маккажўхорининг оналик гуллари барг қўлтиғидан чиқадиган сўтасида жойлашган бўлади. Оталик гуллари эса поянинг учида чиқадиган рўвагида жойлашган бўлади. Бошоқ бошоқ ўзагидан ва бошоқчалардан иборат бўлади. Бошоқ ўзаги поянинг давоми бўлиб, у бўғимларга бўлинган бўлади. Бошоқ ўзагининг ҳар бир бўғимидан буғдой ва жавдарда биттадан ва арпада учтадан бошоқча чиқади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish