Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик технология институти Сотволди Турсунов



Download 1,65 Mb.
bet13/65
Sana05.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#739903
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   65
Bog'liq
Kuzgi don ekinlarining ahamiyati yetishtirish texnologiyasi

2. Кузги дон экинлари.
Дон экинлари иккита биологик гуруҳга бўлинади. Кузги ва баҳорги гуруҳларга. Ўзбекистон шароитида булардан ташқари, икки хил ҳам кузги, ҳам бухорги экиладиган шакллари бор, буларга ярим кузги навлар дейилади.
Кузги дон экинлари (кузги буғдой, кузги арпа, кузги жавдар) кузда экилади ва кейинги йилнинг ёзида ҳосил етилади. Баҳорги дон экинлари (буғдой, арпа, сули, жавдар, маккажўхори, жухори, шоли, тариқ) баҳорда экилади ва шу йилнинг ёзида, кузда ҳосил етилади. Бу гуруҳ биологик хусусияти бўйича фарқ қилади. Кузги дон экинлари яровизация даврини 1-100 да 20-50 кун мобайнида ўтказади. Бу экинлар баҳорда экилса, ҳосил бермайди. Баҳорги дон экинлари яровизация даврини 5-200 да 7-20 кунда ўтказади, шунинг учун бу ўсимликлар баҳорда экилади.
Икки хил-ҳам кузда, ҳам баҳорда экиладиган дуварак ўсимликлар яровизация даврини 3-150С да ўтказади, бу ўсимликлар баҳорда ва кузда экилади.
Ишлаб чиқаришда дон экинларининг бу биологик гуруҳларидан фойдаланиш анча афзал. Кузги дон экинлари кузги ва эрта баҳорги ёғингарчилик сувларидан ва тупроқнинг унумдорлигидан тўла фойдаланади, ҳосил анча юқори бўлади (10-15%). Кузги дон экинларининг ҳосили баҳоргига нисбатан олдин етилади (7-15 кун) ва ҳосил йиғиш ишларини ташкил қилишга анча қулайлик яратади.
Кузги арпа баҳорги арпага нисбатан 8-12 кун олдин пишади. Кузги буғдой баҳорги буғдойга нисбатан 8-10 кун олдин пишади. Умуман кузги ғалла экинларини баҳоргиларга қараганда эртароқ йиғиштириб олиш ўша йилнинг ўзида уларнинг ўрнига экиладиган экинлар учун ерни барвақт тайёрлаб қўйиш имконини беради.
Кузда экилган дон экинлари кузги, қишки, баҳорги нам захираларидан, озиқа моддалардан баҳорги ғалла экинларига нисбатан яхши фойдаланади. Куз даврида оптимал муддатларда экилса, яхши ривожланади, тупланади, баҳорда ҳароратнинг кўтарилиши билан ўсиш органларининг тупланишини жадаллаштиради, юқори ҳарорат, гармсел, тупроқ ва ҳавонинг қуруқлигидан кам зарарланади. Шунинг учун кузда экилган дон экинлари баҳори дон экинларига нисбатан суғориладиган ва лалмикор ерларда юқори ва барқарор ҳосил беради.
Кузги дон экинлари ҳосили йиғиб олингандан кейин суғориладиган ерларда ангизга маккажўхори ва жўхори дон ҳамда силос учун, тариқ, маржумак, мош олиш учун ўстирилиши мумкин. Шунингдек, ангизда картошка, полиз экинлари етиштириш мумкин. Суғориладиган ерлардан унумли фойдаланиш, бир йилда 2-3 марта ҳосил олиш, ўсимликшуносликни интенсивлашга, етиштирилаётган ялпи дон ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини оширишга имкон беради.
Кузги дон экинлари экилганда, баҳордаги ишларнинг бир қисми кузда бажарилади, мавжуд техника ва минерал ўғитлардан рационал фойдаланилади.
Кузда ва баҳорда ривожланиши. Кузги дон экинлари ўзининг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилни шакллантиришда иккита энг қулай даврдан-куз ва баҳордан фойдаланилади. Куз давридаги ривожланиш-экишдан доимий совуқ тушгунча ўтади. Баҳордагиси мева ҳосил қилиш ва ўсимликнинг нобуд бўлиши билан тугайди. Кузги дон экинлари баҳорда экиладиган кўпайиш (репрадуктив) органларни ҳосил килмайди. Куз даврида уларда илдиз тизими ва барг юзаси жадал ошиб боради.
Ҳароратнинг пасайиши ва кун узунлигини қисқариши билан ўсиш жараёнлари тўхтайди ва шу туфайли бўғимида, баргларда кўп миқдорда пластик захира моддалар, асосан қанд тўпланади. Қишки совуқ бошланиши билан ўсимликда қишки тиним даври бошланади. Тараққиёт жараёни натижасида кузги дон экинларида муҳим мослашиш хусусияти паст ҳароратга чидамлилиқ юзага келган.
Кузги ўсув даврининг охирида ўсимликдаги модда алмашиш жараёни, яхши қишлаш учун қайта тузилади. Бу вақтда хужайра протоплазмасининг ёпишқоқлиги ортади, сув ишлаб туриш хусусияти пасаяди, протоплазмадаги сувнинг миқдори камаяди. Юқори молекуляр бирикмалар-оқсиллар комплекси, липоидлар, крахмалнинг захирага тўпланиши жадаллашади. Қишлаш давомида сувнинг ортиқча бўлиши ёки етишмаслиги кузги дон экинларининг нобуд бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Намлик ортиқча бўлганда ўсимлик тўқималарида муз кристаллари кўп ҳосил бўлади ҳамда унинг хаётига ҳалокатли таъсир кўрсатади.
Кузги дон экинларининг қиш давридаги ноқулай шароитларга бардош бериши навнинг биологик хусусиятларига, экиш муддатларига, сув режимига ва маъдан ўғитларни тўғри қўлланишига боғлиқ. Гранулаланган марганец қўшилган суперфосфат экиш билан бирга гектарига 10-12 кг Р2О5 ҳисобида қўллаш ўсимликларни тупланиш бўғимида қанд моддасини тўпланиши ва қишга чидамлилигини оширади. Кузда фосфорли-калийли ўғитлар билан озиқлантириш ҳам ўсимликларни қиш давридаги ноқулай шароитларга чидамлилигини оширади. Фақат азотли ўғитлар билан ўсимликларни озиқлантириш, уларнинг ўсиб кетишига сабаб бўлади ва қишга чидамлилигини камайтиради.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish