Ўзбекистон Республикаси худудидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазасини ташкил қилиш Ўзбекистон Республикасининг конституцияси ва меҳнат кодекси, шулар билан бирга меҳнат қонунлари асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг XIII–боби «меҳнатни муҳофаза қилиш» бўлиб, шу бобдаги 211–модда –«меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари»да «Барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратилган бўлиши керак. Бундай шароитларни яратиб бериш иш берувчининг мажбуриятига киради. Иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун жавобгар бўлади» деб кўрсатилган.
213–модда – «Иш берувчи меҳнат шартномаларини тузишда ва бошқа ишга ўтказишда ходимни меҳнат шароитлари тўғрисида, шу жумладан касб касалликлари ва бошқа касалликларга чалиниш эҳтимоли, шу биланбоғлиқ ҳолдаунга бериладиганимтиёзва компесациялар, шунингдек шахсий ҳимоя воситалари ҳақида хабардор қилиши керак.
Иш берувчи ходимларга ёки уларнинг вакилларига муайян иш жойидаги ва ишлаб чиқаришдаги меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати ҳақида ахборот бериши керак.» деб кўрсатилган [3].
215–модда – «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл–йўриқлар бериш ва ўқитиш»да «Ходимларга техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин чиқишдан сақланиш ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидалари ҳақида йўл–йўриқлар бериш ҳамда ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳамма талабларига риоя этишларини доимий равишда текшириб бориш вазифаси иш берувчи зиммасига юклатилади.
Иш берувчи ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқишларини таъминлаши ва уларнинг билимларини текшириб туриши шарт.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқувдан, йўл–йўриқдан ўтмаган ва билимлари текширирлмаган ходимларни ишга қўйиш тақиқланади.деб белгилаб қўйилган[3].
Иш берувчи ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқишларини таъминлаши ва уларнинг билимларини текшириб туришлари шарт.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқувдан, йўл–йўриқдан ўтмаган ва билимлари текширилмаган ходимларни ишга қўйиш таъқиқланади» деб кўрсатилган.
Ҳар кандай корхоналарда ишнинг тури, ишлаб чиқариш тавсифи ва хавфлилик даражаси, ходимнинг тоифаси ҳамда иш стажидан қатъий назар меҳнатнинг хавфсиз усуллари, қоидалари тўғрисида йўл–йўриқлар(инструктаж) бериш, хавфсизлик техникаси бўйича ўқитишни албатта ташкил этиш зарур. Бу ГОСТ 12.0.004–792 талабларига мос ҳолда бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Вазирлиги Республика касаба уюшма қўмитаси билан келишиб, йўл–йўриқ бериш ва ўқитиш корхона ва ташкилотларнинг хавфсизлик техникаси бўйича муҳандиси (меҳнат муҳофазаси муҳандиси) зиммасида бўлишини тасдиқлаган. Бош муҳандис бутун корхона бўйича йўл–йўриқ берилиши ва ўқитишни бошқариб, жавобгарликни ўз зиммасига олади. Инструктаж ва хавфсиз ишлаш бўйича ўқитиш ишларини бевосита назорат қилиш бўлим бошлиғи, бош муҳандис ёки меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис зиммаларида бўлади.
Цех бошлиғи (цех бўйича) ва ишлаб чиқариш худуди устаси (бевосита иш жойида) йўл–йўриқ ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ўтказилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |