Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 21,04 Mb.
bet7/56
Sana26.02.2022
Hajmi21,04 Mb.
#467196
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   56
Bog'liq
Диссертация Хайитов Баходир 22222

Тадқиқотнинг вазифалари:
катта мум куяси қуртини электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида табиий сув билан таққосланган ҳолда (амалдаги усул) озиқлантириш ва меъёрий шароитларини аниқлаш;
рН қиймати ҳар хил бўлган электрокимёвий фаоллаштирилган сувда тайёрланган турли хил сунъий озуқа муҳитида кўпайтирилган катта мум куясини ривожланишини аниқлаш;
катта мум куясинининг морфофизиологик параметрларига озуқа муҳитларининг таъсирини аниқлаш;
электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида тайёрлаган сунъий озуқа муҳитида озиқлантирилган катта мум куяси қуртидан бракон кўпайтириш;
янги сунъий озуқа муҳитида озиқлантирилган катта мум куяси қуртларида кўпайтирилган браконни дала шароитидаги биологик самарадорлигини ўрганиш;
электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида тайёрлаган сунъий озуқа муҳитида катта мум куяси қуртини озиқлантириш ва ундан бракон кўпайтиришни амалиётга жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида биолаборатория шароитида катта мум куяси (Galleria mellonella) қурти, электрокимёвий фаоллаштирилган сув, электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида тайёрланган озуқа, ушбу озуқа билан парваришланган қуртларда кўпайтирилган бракон (Наbrabracon hebetor Say), Наманган вилояти тупроқ-иқлим шароити танланган.
Тадқиқот предмети бўлиб, катта мум куясини (Galleria mellonella) электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида озиқлантириш ва ундан бракон кўпайтириш технологияси, уларни қўллаш усул ва воситалари ҳамда браконнинг биологик ва иқтисодий самарадорлиги ҳисобланади.
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда сувни электрокимёвий фаоллаштириш С.А.Алехин, В.М.Бахир усулларидан, фаоллаштирилган сувни кимёвий таҳлил қилиш ГОСТ 4389-72, ГОСТ 4245-72, ГОСТ 4151-72 рақамли давлат стандартларидан, катта мум куясини сунъий озуқа муҳитида кўпайтириш Х.Р.Мирзалиева (1981), А.У.Сагдуллаев ва бошқалар (2012) томонидан тавсия этилган услублардан, катта мум куясини сифат кўрсаткичларини аниқлаш Х.Х.Кимсанбоев тавсияларига асосан ҳамда электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида озиқлантирилган катта мум куяси қуртларида кўпайтирилган браконни дала шароитдаги биологик самарадорлигини аниқлаш Ш.Т.Хўжаев услублари асосида амалга оширилган. Шунингдек, диссертацияда энтомологик, биотехнологик ва статистик таҳлил усулларидан фойдаланилган.

Download 21,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish