3.13-жадвал.
Катта мум куяси қуртларини озиқлантириш учун сунъий озуқа меъёри
Наманган “Биосервис” МЧЖ биолабораторияси (2017 йй.)
Маҳсулот тури
|
Назорат
|
ЎҲҚИТИ рецепти
|
Х.Р.Мирзалиева рецепти
|
Жами озуқа таркибига кирувчи маҳсулотлар вазни, (г)
|
372,5 та қуртни боқиш учун эхтиёж маҳсулот, (г)
|
1 дона қурт учун озуқа таркиби (г)
|
Жами озуқа таркибига кирувчи маҳсулотлар вазни, (г )
|
372,5 та қуртни боқиш учун эхтиёж маҳсулот, (г)
|
1 дона қурт учун озуқа таркиби (г)
|
Жами озуқа таркибига кирувчи маҳсулотлар вазни, (г )
|
372,5 та қуртни боқиш учун эхтиёж маҳсулот, (г)
|
1 дона қурт учун озуқа таркиби (г)
|
Макка-жўхори уни
|
690
|
210,59
|
0,5647
|
900
|
284,67
|
0,7642
|
480
|
233,1
|
0,626
|
Буғдой уни
|
300
|
91,56
|
0,2454
|
|
|
|
|
|
|
Макарон
|
0,000
|
0,00
|
0,000
|
|
|
|
100
|
48,55
|
0,130
|
Шакар
|
250
|
76,30
|
0,2045
|
250
|
79,075
|
0,2123
|
250
|
121,39
|
0,326
|
Сув
|
300
|
91,56
|
0,2454
|
327
|
103,43
|
0,2777
|
300
|
145,6
|
0,391
|
Маргарин
|
70
|
21,36
|
0,0572
|
70
|
22,141
|
0,0594
|
70
|
34,0
|
0,091
|
Қуруқ ачитқи
|
3
|
0,92
|
0,0024
|
3
|
0,9489
|
0,0025
|
3
|
1,46
|
0,004
|
Олма қоқиси
|
360
|
109,87
|
0,2814
|
300
|
94,89
|
0,2547
|
|
|
|
Мерва
|
100
|
30,52
|
0,081
|
150
|
47,445
|
0,1274
|
100
|
48,55
|
0,130
|
Жами
|
2073
|
632,7
|
1,7
|
2000
|
632,7
|
1,72
|
1303
|
632,7
|
1,7
|
Олинган озуқа вазни бўйича биринчи вариантда 1000 дона катта мум куяси қурти учун ўртача 1698 грамм озуқа керак бўлиб, бунда озуқаларнинг қуртларни кўпайтириш давомида биолабораторияда уларнинг асосий сони маълум бўлмаганлиги сабабли фақат товалардан йиғиб олинаётган қуртлар ҳисобга олинади.
Бундан ташқари товаларга бир меъёрда қуртлар солинмаслиги сабабли биолабораторияларда маълум миқдорда озуқа муҳитлар етишмай қолиши ва намликни паст ёки ортиб кетиши ҳисобига озуқалар яроқсиз ҳолга келиб қолади. Шу боис уларни озуқа муҳит вазни ортиқроқ бўлишини ҳисобга олинди ва 1 вариантда 2073 грамм ўрнига 2448 грамм (375 грамм ортиқча), 2 вариантда 2000 грамм ўрнига 2302 грамм (302 грамм ортиқча) ва 3 вариантда эса 1303 грамм ўрнига 1420 грамм (117 грамм ортиқча) озуқа тайёрланди.
Ўртача масштабдаги биолаборатория шароитида бир мавсум давомида 3,0 миллион дона бракон кўпайтириш мумкин. 1000 дона бракон имагоси олиш учун 372,5 дона мум куяси бирламчи маҳсулоти ва 632,7 грамм озуқа муҳит керак бўлади. Биолабораторияда озуқа муҳитлар бўйича озиқланган катта мум куясидан битта қуртдан ўртача 4,3 та бракон чиқишини, уларнинг нобуд бўлиши ва қайта кўпайтириш учун сарфи тўлиқ ҳисобга олинди ва керакли миқдорда озуқа муҳитлар захираси ҳозирланди.
Лаборатория шароитида бир дона мум куяси қуртидан 1 иш кунида олинадиган бракон миқдорини ҳисоблаш 3 та вариант асосида амалга оширилди. Бунда 1 вариант (назорат) амалдаги усул сифатида танлаб олинди. Бу вариантда мум куяси қуртини кўпайтиришда оддий водопровод сувидан фаоллаштирилмаган ҳолда фойдаланилган. Қолган 2 ва 3 вариантларда эса электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод сувидан (рН =10±5) мум куяси қуртини кўпайтириш жараёнида ишлатилган.
Режа бўйича тажриба ишлари назарий томондан ҳисобланганда бир кунда ўртача 30 минг дона бракон олинганда мавсумда 3 млн дона бракон олиш учун 100 кун керак бўлиши аниқланди. Тадқиқот натижасида олинган натижалар 3.16-жадвалда берилган бўлиб, бунда ваннага тўкилган қуртлар сони назорат вариантида 10542 дона, ЎҲҚИТИ рецепти бўйича кўпайтирилган катта мум куяси 10889 дона ва Х.Р.Мирзалиева рецептида эса 10690 донани ташкил қилди. Лекин назорат вариантида бракон кўпайтириш учун 9189 та қурт терилиб, ундан 31341 та бракон олинди, ЎҲҚИТИ рецепти бўйича 9502,32 дона қурт терилиб, ундан 35137 дона бракон олинди. Х.Р.Мирзалиева рецептида эса 9323,2 дона қурт териб олиниб, ундан 33315 дона бракон заҳирага олинди. Олиб борилган тажриба натижаларига кўра, барча вариантларда олинган браконлар миқдори назарий томондан тузилган режага нисбатан юқори бўлди. Назорат вариантида 1341 дона кўп бракон кўпайтирилиб, 95,72 кун сарфланди. ЎҲҚИТИ рецепти бўйича 5137 дона кўп бракон кўпайтирилиб, 85,4 кун сарфланди. Х.Р.Мирзалиева рецепти бўйича эса 3315 дона кўп бракон олинди ва бунинг учун 90 кун керак бўлиши аниқланди (3.14-жадвал). Олиб борилган тажриба натижалардан хулоса қилиш мумкин, бу ерда назарий жиҳатдан тузилган режага нисбатан барча вариантларда браконлар миқдор кўп бўлган бўлсада, назорат вариантига нисбатан 2 ва 3 вариантлар самарали бўлганлигини эътироф этиш керак бўлади.
Биолаборатория шароитида катта мум куяси қуртини кўпайтириш ва унда бракон ишлаб чиқариш жараёнида электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод сувининг ишқорий муҳитга эга (рН=10±0,5) бўлган католит қисмидан фойдаланиш амалдаги усулга нисбатан самарали эканлиги исботланди. Буни электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод сувининг ишқорий муҳитга эга бўлган католит қисми озуқа хушхўрлигини ошириши, ушбу сув таркибида турли хилдаги эриган тузларнинг камлиги ҳамда сувнинг умумий қаттиқлиги (сувдаги калций ва магний ионлари миқдори) оддий водопровод сувидан бир неча баробар пастлиги билан изоҳланади.
.
Do'stlaringiz bilan baham: |