3.8-расм. Сунъий озуқа муҳитларда қуртларнинг яшовчанлиги
Олиб борилган тажриба натижаларига кўра, ҳар иккала рецепт бўйича катта мум куяси қуртларини яшовчанлиги рН=100,5 ЭФС вариантда назоратга нисбатан фарқи мос равишда 5,25 ва 3,5 % ни ташкил этди ва ривожланишини давомийлиги 0,4 ва 0,6 кунга камайган. Лекин, биринчи рецептдаги озуқа муҳит таркибида рН=100,5 бўлган электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод сувида ивитилган олма қоқида (повидло) тайёрланган маккажўхори уни бўлиши билан фарқ қилишини ҳисобга олган ҳолда хулоса қилиш мумкин, яъни бу ерда морфофизиологик кўрсаткичлари ва яшовчанлиги иккинчи рецептга нисбатан юқори бўлган .
3.7-§ Қуртларнинг озуқаларни ўзлаштириши
Юқоридаги тажрибалар натижалари рН=100,5 бўлган электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви бошқа вариантларга нисбатан самарадорлиги юқори бўлганлигини инобатга олиб, қуртларнинг озуқаларни ўзлаштириш кўрсаткичларини аниқлашни ушбу вариант асосида амалга ошириш лозим деб ҳисобладик.
Тажрибалар 3 вариантдан иборат бўлиб 4 такрорийликда ўтказилди. Бунда 1 вариант амалдаги усул бўлиб, озуқага оддий водопровод суви билан ишлов берилди. 2 вариантда ЎҲҚИТИ рецепти асосида тайёрланган озуқага электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви (рН=100,5) билан, 3 вариантда эса Х.Р.Мирзалиева рецепти бўйича тайёрланган озуқага электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви (рН=100,5) билан ишлов берилди [123; 138–139-б., 162; 1–3-б.].
Дастлаб ҳар бир вариант учун 4 та уч литрли банкаларга 100 донадан қуртлар (жами 400 дона) жойлаштирилди. Тажрибада 1 вариантда амалдаги усул асосида тайёрланган озуқадан, 2 ва 3 вариантларда эса тегишли тартибда 100 та қурт учун, ЎХҚИТИ ва Х.Р.Мирзалиева рецептлари асосида тайёрланган озуқадан 142,0 граммдан аналитик тарозида тортиб олинди. Ушбу озуқалар асосида қуртларлар тартиб билан озиқлантириб борилди. Тухумдан чиққан қуртлар дастлаб 20 мг дан тоза мум билан озиқлантирилди ва кейинчалик то ғумбакка айлангунга қадар юқорида таъкидлаб ўтилган рецептлар асосида тайёрланган озуқалардан фойдаланилди ва сарфланган озуқаларни қанча миқдори ўзлаштирилганлиги ва ўзлаштирилмаган озуқа миқдорлари аниқланди [123; 138–139-б., 162; 1–3-б.]
Олинган натижалар назорат вариантида ғумбакка айланган қуртлар учун сарфланган озуқа 117,86 гр, ғумбакка айланмаган қуртлар учун сарфланган озуқа 16,44 гр, фойдаланилмаган озуқа 7,7 гр, ғумбакка айланмаган 1 та қуртнинг ўзлаштирган озуқаси эса 0,967 грамни ташкил этди. 2 вариантда ғумбакка айланган қуртлар учун сарфланган озуқа 130,64 гр, ғумбакка айланмаган қуртлар учун сарфланган озуқа 7,24 гр, фойдаланилмаган озуқа 4,12 гр, ғумбакка айланмаган 1 та қуртнинг ўзлаштирган озуқаси эса 0,905 грамни ташкил этди. 3 вариантда эса ғумбакка айланган қуртлар учун сарфланган озуқа 124,96 гр, ғумбакка айланмаган қуртлар учун сарфланган озуқа 11,04 гр, фойдаланилмаган озуқа 6,0 гр, ғумбакка айланмаган 1 та қуртнинг ўзлаштирган озуқаси эса 0,920 грамни ташкил этди [123; 138–139-б., 162; 1–3-б.] (3.10-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |