ЎЗБЭКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ЕКОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ
ТУПРОҚ ВА АГРОЭКОЛОГИЯ
фанидан
ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ
бўйича
УСЛУБИЙ КЎРСАТМА
Р.ТОШМВ, Ш.А.СУЛАЙ
НАМАНГАН-2020
А.Қозоқов, А.А.Рахимов. Тупроқ ва агроэкология фанидан лаборатория машғулотлари бўйича услубий кўрсатма.
Ушбу лаборатория машғулотлари 5630100 - Экология бакалавр таълим йўналиши талабаларига мўлжалланган бўлиб, талабаларга Тупроқ ва агроэкология фанининг амалий ишларини бажаришга ёрдам беради. Ушбу лаборатория машғулотлари Наманган давлат университети Экология кафедрасининг “Тупроқ ва агроэкология” фани ишчи ўқув дастурига мувофиқ тайёрланган.
Наманган давлат университети Ўқув-услубий кенгашининг 2020 йил “__26__” _____08______ даги № _1_ – сонли йиғилишида кўриб чиқилган ва фойдаланишга тавсия қилинган.
© Наманган давлат университети
ФИЗИКАВИЙ КИМЁ ФАНИДАН ЛАБОРАТОРИЯ ИШЛАРИ
Лаборатория машғулотлари
1
|
Тупроқнинг тўла нам сиғимини аниқлаш
|
2
|
Ташқи муҳит омилларининг фотосинтез жараёнига таъсири
|
3
|
Ўсимлик барг тўқималарини юқори ҳароратга чидамлилигини аниқлаш
|
4
|
Ўсимликларнинг сув танқислигини аниқлаш
|
5
|
Транспирация жадаллиги ва нисбий транспирацияни тарозида аниқлаш
|
6
|
Ўсимликларнинг Ахмадов усулида иссиқликка чидамлилигини аниқлаш
|
7
|
Ўсимликларнинг фенологик кўрсаткичларини аниқлаш(Бейдман усули)
|
8
|
Ўсимликлар уруғининг ҳаётчанлигини аниқлаш
|
Мавзу: Лабораторияда ишлаш қоидалари ва эхтиёт чоралари.
Режа:
1. Талабаларни лабораторияда ишлаш қоидалари билан таништириш.
2. Лабораторияда ишлаганда техника қоидаларига риоя қилиш.
3. Анализлар тайёрланган идишларни ювиш ва уларнинг тозалигини назорат қилиш тажрибаларнинг аниқлиги гаровидир.
4. Ўлчов колбани текшириш
5. Идишларга ёзиш
1. Лабораторияда ишлаш қоидалари
Машғулотдан мақсад талабаларни лабораторияда ишлаш тартиби билан таништириш, ишлаш жараёнида хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш, электр ва газ асбоблари билан ишлаш қоидаларини ўргатишдан иборат.
Ҳозирги вақтда барча лаборатория замонавий асбоб - укуналар жиҳозланган. Шунинг учун лабораториядаги ҳар бир анжом хавфсизликлари техникаси қоидаларига тўла амал қилган холда керакли жойга ўрнатилиши шарт.
2. Лабораторияда ишлаганда техника ҳавфсизлигига
риоя қилиш
Хоналарнинг эшик деразаларини очиб шамоллатиб туриш ёки вентилясион қурилмалар, мўрили шкафлардан фойдаланиш лозим.
Лабораторияда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилмаслик кўнгилсиз ходисаларга олиб келиши мумкин.
Тажриба ва анализлар тўғри бўлиши, кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлмаслиги учун иш бошлашдан олдин асбоб - ускуналарнинг ишга яроқлилиги кўздан кечирилади.
Лабораторияда барча электор асбоблари бир хил кучланишда ишлаши, уларнинг ёқиш ва ўчириш жойлари мустаҳкам ўрнатилган бўлиши керак. Электр плиткаларнинг тагида ва устида ёнмайдиган асбест бўлиши шарт.
Пахта, қоғоз ва шунга ўхшаш тез алангаланувчи моддалар алоҳида хонада сақланиши, лаборатория полига резина гиламча ёки тахтача тўшалган бўлиши керак.
Машғулотларни бошлашдан олдин студентларга лабораторияда ишлатиладиган ҳар хил асбобларни ишлатишни ўргатиш учун уларнинг инструксиялари билан таништириш керак. Лабораторияда фотометрдан ва газ горелкасидан фойдаланиш қоидаларини билмаган ўқувчига асбобларни ишлатиш қатъиян ман этилади. Фотометрни ишлатишдан дастлаб ҳаво йўли, кейин газ йўлини очиб, газ ва ҳаво аралашмасини ёқиш керак. Иш тугагач ёки танаффуз вақтида фотометрни ўчириш учун дастлаб газ, сўнгра ҳаво йўли ўчирилади ва ячейка диафрагмаси беркитилади, микроамперметр тўғриланиб, сўнгра ёритиш йўли ўчирилади.
Горелка ва газлар аралашмасидан иборат ёқилғини ишлатиш тўғрисидаги (тахтачада ёзиб қўйилган) қоидаларга амал қилиш керак.
Агар газ-ҳаво аралашмаси ёнаётган горелкани ўчириш ва ёндириш қоидасига риоя қилинмаса аланга асбоб ичига кириб, асбобни ойнали арматураси бўшалиши мумкин. Иш вақтида асбобнинг камчилиги аниқланса ёки бирор эрдан газ чиқса у тезда ўчирилади.
Лабораторияда ҳавфли моддалардан фойдаланишда қоидаларга амал қилинг. Консентрланган кислота ва ишқорлар билан ишлашда, албатта резина қўлқоп ва махсус кўзойнакдан фойдаланинг.
Консентрланган кислота, айниқса Ҳ2СО4 ни бир идишдан бошқа идишга қуйишда ёки уларни бирор модда билан аралаштиришда жуда эътиёт бўлинг, акс ҳолда, илиш қизиб кислота сачраши куйдириши мумкин. Бундай ишлар мўрили шкафда бажарилади.
Бензин, эфир ва ацетон билан ишлашда алангадан узоқда туринг. Бундай эритувчиларни алангада қиздириш ман этилади.
Лабораторияда ёнғинга қарши ОПХ - 10 ва ДУ - 5 ўт ўчиргичлар бўлиши керак. Лабораторияда ишлаш учун оқ халат кийиш керак. Бу турли тасодифларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
Тасодифий жароҳатланиш ва куйиб қолишларда биринчи ёрдам кўрсатиш учун дорилар аптечкаси бўлиши шарт.
3.Идишларни ювиш
Тажрибанинг аниқлиги қўлланиладиган идишларнинг тозалигига ҳам боғлиқ. Идишлар янги бўлса улар буғда ёки дистилланган сувда ювилиб, термостатда қуритилади. Агар улар тоза бўлмаса, дастлаб водопровод сувида, дистилланган сувда ювилади, кетмаса хромли аралашма билан ювиш шарт (хромли аралашма тайёрлаш учун 10% ли К2Cр2О7 консентрланган Ҳ2СО4 солинган чини косачада сув ҳаммомида эритилади). Асбоб хромли аралашма билан ювиб бўлингач 2 - 3 марта иссиқ сув сўнгра дистилланган сув билан чайилади.
Агарда идишларда ёғ юқи ёки минерал моддаларнинг қолдиғи бўлса, бундай идишлар 30-40% ли ишқор, совун ёки порошок эритмасида яхшилаб ювилади ва юқорида қайд этилганидек, 2-3 марта иссиқ сув билан ювилиб, дистилланган сув билан 1-2 марта чайилади. Термостатда қуритилади.
Агарда идишда калий перманганат доғлари бўлса, бундай идишлар темир сулфат ёки оксалат кислота билан ювилиб, иссиқ сув ва дистилланган сув билан чайилади. Идишларни ювишда махсус чўтка ишлатилади.
4.Ўлчов колбасини текшириш
Ўлчов колба хромли аралашма, дистиллнган сув билан яхшилаб ювилади ва термостатда қуритилади, шундан сўнг аналитик тарозида тортиб, белгисигача дистилланган сув қуйилади. Колбадаги сув хона т0 сига мослангунча ушлаб турилади ва яна тарозида тортилади. Бунинг фарқи 200 т да 100 мл ҳажмдаги дистилланган сувнинг массаси 99,716 г бўлса, 50 мл ли колбада 49,958 г бўлади.
Агар 200 т да сувнинг массаси Р бўлса, ҳажми х бўлади:
Эслатма: Жадвалда сувнинг ҳаволи жойдаги массаси ва ҳажми берилган. Агарда бўшлиқ (ҳавосиз жойда) бўлса, унинг массасига 0,00106 қўшилиб, ҳажмидан 0,00106 айрилади.
5. Идишларга ёзиш
Агарда тажриба ўтказаётган студент бир қанча анализ олиб борса ёки лабораторияда кўпчилик студентлар ишлаётган бўлса идишларга номер ёзиш керак бўлади. Масалан: Келдал колбасига, стакан ва колбаларга эса шишага ёзадиган маҳсус қалам билан номер қўйиш мумкин. Агарда идишлар номерланган бўлса, қўшимча ёзиш шарт эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |