6
МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ МУТАХАССИСЛАРИНИ
ТАЙЁРЛАШНИНГ ИЛМИЙ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ
ЭНЕРГИЯ ВА ЭНЕРГИЯНИНГ САҚЛАНИШ ҚОНУНИГА ОИД
МАВЗУЛАРНИНГ ТАЛАБАЛАРДА ЎЗЛАШТИРИШ
ДАРАЖАЛАРИНИ ОШИРИШ.
ўқит. Ф.М.Ирматов (ЖиззахДПИ)
Охирги йиллар мобайнида бутун дунёда муқобил энергия манбаларини
ривожлантириш ва барча соҳаларда қўшимча энергия манбаси сифатида
қўллаш бўйича жуда катта илмий-амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ҳозирги даврда замонавий таълим технологияларини қўллашнинг
авзаллиги шундаки фанни ўқитишда ўқитувчи ўқув-тарбия жараёнида
ўзининг ролини ўзгартириши лозим бўлиб қолди, яъни талабаларга
ахборотларни берувчи
шахс сифатида эмас балки, фаолиятни ташкил
этувчига, маслаҳат берувчига ва қўйилган масаланинг ечимини топишда
ҳамроҳ бўлишига тўғри келади, яъни ўқитувчи ва талаба функцияси
алмаштирилади.
Ўзлаштириш - талабалар эгаллаган билим, кўникма ва малака тўлалиги,
чуқурлиги, онглилиги ҳамда мустаҳкамлиги
даражасини англатувчи
педагогик тушунча. Талаба берилаётган маълумотларни
замонавий таълим
технологиялари орқали берилса, билим амалиёт орқали етказилса,
талабаларга доимий ушбу материалларни реал ҳаётда керак бўлиши
тушунтирилса, машғулотда мавзуни замонавий таълим технологиялари
билан боғлаб, талабаларнинг фаол фикр
билдиришларига шароит яратилса,
мавзу буйича берилаётган маълумотларни талабалар томонидан 80 %гача
ўзлаштиришларига эришиш мумкин.
Замонавий таълим технологиялари ёрдамида ўқитишда анъанавий
таълим усулларига нисбатан ўртача 30%гача вақтни тежаш мумкин ҳамда
олинган билимлар талабалар хотирасида узоқ муддат сақланиб қолади.
Маълумки, эшитган материалнинг тўртдан бир қисми хотирада қоладиган
бўлса, талабаларга бериладиган материалнинг Interactive Physics, Crocodile
physics,
Crocodile technology, PHET ва Yenka педагогик дастурий
воситалардан (симуляторлар) фойдаланган ҳолда амалга оширсак, ахборотни
хотирада сақланиб қолиши ва тасаввур қилиш имконияти 25-30%гача ортади.
Шунингдек, мазкур ўқув материаллари аудио, видео, графика кўринишида
мужассамлаштирилган ҳолатда
талабаларга берилса, материалларни
хотирада сақлаб қолиш 75%га ортиши кузатилмоқда.
Физик жараённи ўрганиш, албатта, маълум бир модель, яъни мазкур
жараёнинг мавҳумлаштирилган, соддалаштирилган
образи асосида олиб
борилади. Реал физик жараённинг иммитацион компьютер моделини
яратишда маълум бир модель асос қилиб олинади.
Interactive Physics, Crocodile physics, Crocodile technology,
PHET ва
Yenka педагогик дастурий воситалардан (симуляторлар) фойдаланган ҳолда
7
механика бўлимига оид энергия ва энергиянинг сақланиш қонуни
мавзуларини моделини кўриб чиқсак: Энергия, энергиянинг сақланиш
қонунига ва тўла энергия ҳақида Interactive Physics, Crocodile physics ва
PHET дастур пакетлари орқали биз кўришимиз мумкин.
Хулоса қилиб, шуни айтиш мумкинки, физика ўқитиш жараёнида
энергия ва энергиянинг сақланиш қонуни мавзуларини замонавий таълим
технологияларининг ўринли қўлланилиши, машғулотларнинг қизиқарли
тарзда ташкил этилишига олиб келиши билан ўқув материалларининг чуқур
ўзлаштирилишига кенг имконият яратиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: