Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш


МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА 
ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР 
доц. Ю.Б Собиров, докторант С.Ш.Махмудов,
магистр А.З.Мирзакодиров, магистр Д.У.Панаев (ТДТУ) 
Ҳозирги вақтда, Республикамизда кечаётган ижобий ўзгаришлар 
инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этиш асосида амалга 
оширилмоқда.
Ўзбекистон Фанлар Академиясининг “Физика-Қуёш” илмий ишлаб 
чиқариш бирлашмасида, хусусан, Материалшунослик институтида мактаб ва 
олий таълим даргоҳлари талабаларига илм-фаннинг жамият ривожланишида 
тутган ўрни, бу соҳадаги ютуқларнинг аҳамияти, баркамол авлод тарбиясида 
кенг дунёқарашни шакллантиршда фаннинг роли ва уни тарғибот қилиш 
масалалари муҳим аҳамиятга молик йўналишлар эканлигига эътибор 
берилган.
Институтда кўп йиллардан буён “Қуёш энергиясидан фойдаланиш ва 
гелиоматериаллар” йўналишида олий ўқув юрти талабалари учун бир ойлик 
ёзги ўқув курслари ташкил этилган. Ҳозига қадар бу курсларда 
Республикамиз вилоятлари, Қорақалпоқистон Республикаси, Россия 
Федерацияси, Кирғизстон Республикаси ва Қозоқистон Республикаси олий 
ўқув юртларининг бир неча юз талабалари иштирок этишган, уларга махсус 


321 
адабиётлар, электрон ресурслар ва сертификатлар тақдим этилган. Ўқув 
марказида талабаларга “Физика-Қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида 
фаолият кўрсатаётган академиклар, фан докторлари ва кўзга кўринган олим 
ва мутахасислар маърузалар ўқишади ва амалий машғулотлар олиб 
боришади. Ўқув маркази Тошкент вилоятининг Паркент туманида, 
Материалшунослик институтининг “Қуёш” объектида жойлашган. Талабалар 
ўқув жараёни давомида Тошкент шаҳрининг йирик илмий марказлари, 
диққатга сазовор жойлари билан танишадилар, спорт ва маданий дастурларда 
иштирок этадилар. 
Материалшунослик институтининг “Қуёш” объектида бир неча ноёб 
илмий қурилмалар мавжуд ва улар замонавий илмий асбоб-ускуналар билан 
жиҳозланган, бу ердаги илмий лабораторияларда муҳим илмий лойиҳалар 
амалга оширилмоқда. 
Мана шундай ноёб илмий қурилмалардан бири Қуввати 1000 кВт 
бўлган Катта Қуёш Сандонидир (КҚС) [1]. Бундай салобатли қурилма дунёда 
2 та бўлиб, иккинчиси Франциянинг Одейо ҳудудида жойлашган [2]. КҚС да 
ўтган йиллар мобайнида 150 ортиқ оксид материаллар синтез қилинди. Бу 
материаллар функционал, конструкционал ва юқори температурали керамика 
асосини ташкил қилади ва муҳим бўлган керакли ҳоссаларга эгадирлар.
КҚС автоматик бошқарув тизимига эга бўлган мураккаб оптик-механик 
комплекс бўлиб, праболик концентратор, технологик минора ва гелиостатлар 
майдонидан ташкил топган. Қурилма Тошкент шахридан 50 км узоқликда, 
Паркент туманида жойлашган. Ҳудуднинг географик кенглиги 41.320, 
узунлиги 69.740 (шарқий), денгиз сатҳидан баландлиги эса 1050 метрни 
ташкил этади. 
Гелиостатлар майдони 8 та террасада жойлашган, ўлчами 7.5х6.5 м 
бўлган, бир-ҳил конструкцияли 62 та гелиостатдан иборат. Ҳар бир 
гелиостат, ўлчами 0.5х0.5м бўлган 195 та алоҳида кўзгудан (фцета) ташкил 
топган. КҚС гелиостатлари майдонидаги фацеталарнинг умумий сони 12090 
та.
1-расм. Катта Қуёш қурилмасининг умумий кўриниши. 


322 
КҚС ҳудудида 2013 йилдан замонавий автоматик метеорологик 
станция ишлай бошлади. Бу станция қуёш радиациясини ўлчаш учун 
замонавий, юқори аниқликдаги пиранометрлар ва пиргелиометрлар билан 
жиҳозланган. Станцияда турли метеорологик катталиклардан (температура, 
босим, кўриш узоқлик масофасини ўлчаш, ёғингарчилик миқдори, шамол 
тезлиги ва йўналиши) ташқари, глобал горизонтал радиация, горизонтал 
диффуз радиация ва нормал радиация ўлчанади [3,4]. 
“Қуёш” объектида жойлашган илмий лабораториялар замонавий ўлчаш 
асбоблари 
билан 
жиҳозланган. 
Булар 
жумласига 
материаллар 
температурасини дистанцион ўлчаш асбоби - пирометр (IMPAC IGA 12, 
Tmax=35000C), тепловизор (FLIR A655), мужассамлашган ёруғлик оқими 
зичлигини ўлчаш учун турли радиометрлар, фотометрлар, рақамли 
термометрлар, техник кўриш системаси ва бошқалар киради. 
Ҳулоса қилиб айтиш мумкинки, Материалшунослик институда амалга 
оширилган ишлар ва яратилган шароитлар асосидаги амалиёт воситасида 
инновацион ёндашув билан муқобил энергия манбалари соҳасидаги 
талабаларни бўлғусида етук мутахасислар бўлиб етишиш йўлида 
муваффақиятли фойдаланиш мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар 
1. 
R.Yu.Akbarov, M.S Paizullakhanov. Characteristic Features of the Energy 
Modes of a Large Solar Furnace with a Capacity of 1000 kW .
Applied Solar 
Energy. Vol.54, #2, pp.99-109. 2018. 
2. 
 
https://ru.wikipedia.org/wiki/Одейлийская_солнечная_печь
.  
3. 
С.Лутпуллаев., Ш.Файзиев., Ю.Собиров., Н.Гуломова., Гёдер Норберт.
Об измерении солнечных ресурсов в Узбекистане. Standart. «Ўзстандарт» 
Агентлиги илмий техника журнали. 2015. №2. –С.30-33. 
4. 
С.В Киселева, Ю.Г Коломиец, О.С Попель. Оценка ресурсов солнечной 
энергии в Центральной Азии. Гелиотехника, №3,2015,стр.69-74. 

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish