Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети гидрометеорология факултети



Download 116,94 Kb.
bet2/3
Sana23.07.2022
Hajmi116,94 Kb.
#841059
TuriРеферат
1   2   3
Bog'liq
Кўллар, сув омборларида бажариладиган гидрофизик тадқиқотлар РЕФЕРАТ

Сув омборлари хақида тушунча

Сув омборлари. Ёзги «чилла» даврида экинзор ва боғлар тез-тез суғоришни талаб қилади. Ўсимликларни намга энг чанқоқ даврларида сув билан мунтазам таъминлаш мақсадида Ўрта Осиёнинг катта ва кичик дарёларида сунъий кўллар — сув омборлари бунёд этилган.
Ўрта Осиёнинг табиий географик харитасида сув омборлари жуда аниқ кўрсатилган. Масалан, Или дарёсида — Қопчиғай, Иртиш дарёсида — Бухтарма, Норин дарёсида — Тўхтағул, Чирчиқ дарёсида — Чорвоқ, Оҳангаронда — Туябўғиз (Тошкент), Қорадарёда — Андижон, Сирдарёда — Қайроққум, Чордара ҳамда Зарафшонда — Каттақўрғон ва Қуйимозор, Қашқадарёда — Чимқўрғон, Қарши каналида — Таллимаржон, Сурхондарёда — Жанубий Сурхон, Амударёда — Туямўйин, Вахшда — Норак, Қорақум каналида — Ҳовузхон сув омборлари қурилган.
Ўрта Осиё сув омборлари ичида Бухтарма, Қопчиғай, Тўхтағул, Туямўйин, Чордара ва Қайроққум сув омборлари энг катталари ҳисобланиб, улардан кенг миқёсда фойдаланилади. Чорвоқ сув омборининг майдони нисбатан кичик, лекин сув ҳажми анча катта (2,0 млрд м.куб).
Бу сув омборлари фақат ерларни суғориш учунгина ишлатилмасдан, улардан ГЭСлар қуриш, дарё сув оқимини тартибга солиш, рекреатсия (соғлиқни тиклаш, дам олиш, туризм) мақсадларида ҳам фойдаланилади.
Маълумки, дарёлардаги сув миқдори йил давомида мавсумдан­мавсумга ва у йилдан бу йилга ўзгариб туради. Ер юзидаги, айниқса, Ўрта Осиё каби арид иқлимли ҳудуд­лардаги баъзи бир дарё ва сойларнинг сув миқдори йил давомида шу қадар нотекис ва ноқулай тақсимланганки, оқибатда миллиард­миллиард метр куб сув халқ хўжалигига ҳеч қандай фойда келтирмасдан беҳуда оқиб кетади. Айрим пайтларда, масалан, тошқин ва тўлинсув даврларида тўлиб­ тошиб оқиб, катта зарар ҳам келтиради. Ўлкамиз шароитида, қишлоқ хўжалигида сувга бўлган талаб ортган мавсумларда эса бундай дарё ва сойлардаги сув кескин камайиб кетади, айрим ҳолларда бутунлай қуриб қолади.
Мана шундай шароитда дарё ва сойлар сувидан тўла ва самарали фойдаланиш ҳамда тошқинларни олдини олиш мақсадида уларнинг оқим режимини бошқариб туриш зарур. Бу муаммони дарёларда сунъий кўллар­сув омборлари барпо этиш йўли билан ҳал этиш мумкин. Сув омборлари қуриш ўлкамиз каби қурғоқчил ҳамда қишлоқ хўжалиги суғоришга асосланган ҳудудларда айниқса зарурдир. Кўпчилик сув ом­борларини қуришда экинзорларни сув билан таъминлашдан ташқари, улардан гидроенергетика, балиқчиликни ривож­лантириш, йирик саноат корхоналари ва шаҳарлар сув таъминотини яхшилаш мақсадида фойдаланиш ҳам назарда тутилади.
Дарёлардаги сув ва энергия бойликлари(ресурслари)дан тўлароқ фойдаланиш мақсадида Ер куррасида жуда кўп сув омборлари қурилган. Дунёдаги энг йирик сув омбори Вик­тория­Нил дарёсида қурилган Оуен­Фолс (Виктория) сув омбори бўлиб, Кения, Танзания, Уганда давлатлари ҳудудида жойлашган. Унинг сув сиғими 205 км3 (Виктория кўли билан қўшиб ҳисобланганда) бўлиб, Нил дарёси оқимини йиллар­аро бошқаришга мўлжалланган.
Россия ҳудудида жойлашган Братск (Ангара дарёси), Красноярск (Енисей дарёси), Куйбишев (Волга), Бухтарма (Иртиш) каби сув омборлари нафақат мазкур мамалакат ҳу­дудида, балки бутун Евросиё материгида ҳам энг йирик сув омборлари ҳисобланади.
Тарихий маълумотларга кўра Ўрта Осиё давлатлари ҳудудида кичик сув омборлари­ҳовузлар эски эранинг охири ва янги эранинг бошларидаёқ қурилган. Уларни қуришдан мақсад кичик сойлар сувини тўплаб, сўнг ундан суғориш ишларида фойдаланиш бўлган.



  1. Download 116,94 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish