Сув омборлари хақида тушунча
Сув омборлари. Ёзги «чилла» даврида экинзор ва боғлар тез-тез суғоришни талаб қилади. Ўсимликларни намга энг чанқоқ даврларида сув билан мунтазам таъминлаш мақсадида Ўрта Осиёнинг катта ва кичик дарёларида сунъий кўллар — сув омборлари бунёд этилган.
Ўрта Осиёнинг табиий географик харитасида сув омборлари жуда аниқ кўрсатилган. Масалан, Или дарёсида — Қопчиғай, Иртиш дарёсида — Бухтарма, Норин дарёсида — Тўхтағул, Чирчиқ дарёсида — Чорвоқ, Оҳангаронда — Туябўғиз (Тошкент), Қорадарёда — Андижон, Сирдарёда — Қайроққум, Чордара ҳамда Зарафшонда — Каттақўрғон ва Қуйимозор, Қашқадарёда — Чимқўрғон, Қарши каналида — Таллимаржон, Сурхондарёда — Жанубий Сурхон, Амударёда — Туямўйин, Вахшда — Норак, Қорақум каналида — Ҳовузхон сув омборлари қурилган.
Ўрта Осиё сув омборлари ичида Бухтарма, Қопчиғай, Тўхтағул, Туямўйин, Чордара ва Қайроққум сув омборлари энг катталари ҳисобланиб, улардан кенг миқёсда фойдаланилади. Чорвоқ сув омборининг майдони нисбатан кичик, лекин сув ҳажми анча катта (2,0 млрд м.куб).
Бу сув омборлари фақат ерларни суғориш учунгина ишлатилмасдан, улардан ГЭСлар қуриш, дарё сув оқимини тартибга солиш, рекреатсия (соғлиқни тиклаш, дам олиш, туризм) мақсадларида ҳам фойдаланилади.
Маълумки, дарёлардаги сув миқдори йил давомида мавсумданмавсумга ва у йилдан бу йилга ўзгариб туради. Ер юзидаги, айниқса, Ўрта Осиё каби арид иқлимли ҳудудлардаги баъзи бир дарё ва сойларнинг сув миқдори йил давомида шу қадар нотекис ва ноқулай тақсимланганки, оқибатда миллиардмиллиард метр куб сув халқ хўжалигига ҳеч қандай фойда келтирмасдан беҳуда оқиб кетади. Айрим пайтларда, масалан, тошқин ва тўлинсув даврларида тўлиб тошиб оқиб, катта зарар ҳам келтиради. Ўлкамиз шароитида, қишлоқ хўжалигида сувга бўлган талаб ортган мавсумларда эса бундай дарё ва сойлардаги сув кескин камайиб кетади, айрим ҳолларда бутунлай қуриб қолади.
Мана шундай шароитда дарё ва сойлар сувидан тўла ва самарали фойдаланиш ҳамда тошқинларни олдини олиш мақсадида уларнинг оқим режимини бошқариб туриш зарур. Бу муаммони дарёларда сунъий кўлларсув омборлари барпо этиш йўли билан ҳал этиш мумкин. Сув омборлари қуриш ўлкамиз каби қурғоқчил ҳамда қишлоқ хўжалиги суғоришга асосланган ҳудудларда айниқса зарурдир. Кўпчилик сув омборларини қуришда экинзорларни сув билан таъминлашдан ташқари, улардан гидроенергетика, балиқчиликни ривожлантириш, йирик саноат корхоналари ва шаҳарлар сув таъминотини яхшилаш мақсадида фойдаланиш ҳам назарда тутилади.
Дарёлардаги сув ва энергия бойликлари(ресурслари)дан тўлароқ фойдаланиш мақсадида Ер куррасида жуда кўп сув омборлари қурилган. Дунёдаги энг йирик сув омбори ВикторияНил дарёсида қурилган ОуенФолс (Виктория) сув омбори бўлиб, Кения, Танзания, Уганда давлатлари ҳудудида жойлашган. Унинг сув сиғими 205 км3 (Виктория кўли билан қўшиб ҳисобланганда) бўлиб, Нил дарёси оқимини йиллараро бошқаришга мўлжалланган.
Россия ҳудудида жойлашган Братск (Ангара дарёси), Красноярск (Енисей дарёси), Куйбишев (Волга), Бухтарма (Иртиш) каби сув омборлари нафақат мазкур мамалакат ҳудудида, балки бутун Евросиё материгида ҳам энг йирик сув омборлари ҳисобланади.
Тарихий маълумотларга кўра Ўрта Осиё давлатлари ҳудудида кичик сув омборлариҳовузлар эски эранинг охири ва янги эранинг бошларидаёқ қурилган. Уларни қуришдан мақсад кичик сойлар сувини тўплаб, сўнг ундан суғориш ишларида фойдаланиш бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |