Цементни сақлаш, қоплаш ва ташиш
Тегирмондан чиққан цемент ўлчаниб пневмонасослар билан идишларга юборилади. Бунинг учун пневмовинтли ёки камерали насослар ишлатилади. Уларнинг унумдорлиги 11-140т/с бўлиб 30м баландлик, 500м узунликка узатиши мумкин. Бунинг учун 0,025 м3/кг сиқилган ҳаво керак. Бундан ташқари аэроариқчалар ҳам ишлатилиши керак. Ариқчанинг эни 100-400мм, узунлиги 60-150м қилиб чиқарилади. Унумдорлиги 20-150м3/соат.
Цемент диаметри 8-18м, баландлиги 25-40м ли темирбетонли идишларда сақланади. Уларга 2500÷10000т цемент сиғади, бу эса 10 кунлик заводнинг чиқарган цементи бўлиши керак.
Омборда темир йўл келтирилган бўлиши керак, автоцементташувчилар учун йўл бўлиши керак, тарози ўрнатилган бўлиши керак.
Цементнинг асосий қисми сочилган ҳолатда юбрилади, лекин бир қисми қопларда юборилиши мумкин. Бунинг учун 5-6 қаватли қоғоз ёки полипропилен қоплар ишлатилади. Қоплашни махсус машиналар бажаради.
Назорат саволлари
1. Портландцемент деб нимага айтилади?
2. Портландцемент ишлаб чиқариш усуллари.
3. Ҳўл усулда клинкер ишлаб чиқариш кетма-кетлиги.
4. Қуруқ усулда клинкер ишлаб чиқаришни тушунтиринг
5 Клинкерни туйиш. Майинликнинг унинг хоссаларига таъсири.
6. Цементни сақлаш, қоплаш ва ташиш шартлари.
14-маъруза.Портландцемент қотиши ва унинг хоссалари
Режа:
1. Цементнинг сув билан бирикиши ва янги тузилмаларнинг кимевий таркиби.
2. Цемент хамири хоссалари
3. Цемент ва унинг тоши хоссалари
4. Цемент мустаҳкамлигининг унинг минералогик таркиби, қотиш вақти ва майинлигига боғлиқлиги
Цементнинг сув билан бирикиши ва янги тузилмаларнинг кимевий таркиби.
Портландцемент сув билан аралаштирилганда янги сувли тузилмалар ҳосил бўлиб хамирни, қоришмани ёки бетон қоришмасини қотишига олиб келади. Янги тузилманинг таркиби цементнинг кимёвий ва минералогик таркибига ва бошқа факторларга, асосан қотиш ҳароратига боғлиқдир.
Цементнинг сув билан реакциясини қарашдан олдин клинкер таркибидаги алоҳида минералларнинг сув билан реакциясини қараб чиқиш керак:
2(3CaO·SiO2) + 6H2O = 3CaO·2SiO2·3H2O+3Ca (OH)2
2(2CaO·SiO2) + 4H2O = 3CaO·2SiO2·3H2O+Ca (OH)2
Бу икки реакциядан кўринадики ҳосил бўлган янги тузилмалар паст асосли, яъни СаОнинг SiO2га нисбати паст. Бундай тузилмалар паст асосли гидросиликатлар ва тоберморит гуруҳи деб айтилади, ана шулар цемент тошига юқори мустаҳкамлик, сувга ва совуққа чидамлиликни беради.
3CaO·Al2O3 + 6H2O = 3CaO·Al2O3·6H2O
4CaO·Al2O3·Fe2O3 + 7H2O = 3CaO·Al2O3·6H2O+CaO·Fe2O3·H2O
3CaO·Al2O3+3[CaSO4·2H2O] + 25H2O = 3CaO·Al2O3·3CaSO4·31H2O
Бирикмаган СаОнинг миқдори цементда 1%дан ошмаслиги керак, бу оксид вақт ўтиши билан Са(ОН)2га айланиб ҳажмида ошиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун цемент клинкери камида икки ҳафта омборда сақланиши керак. Шунда бирикмаган СаО СаСО3га айланиб, зарарсизланади.
MgOнинг бир қисми алит ва шиша таркибига бирикади, қолган қисми эса куйган MgO- периклаз шаклида қолади. MgO бу кўринишда сув билан секин бирикиб Mg(OH)2га айланади. Бу жараён ҳажмда ошиш билан кўчиб, қурилмаларда катта зуриқишлар пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Икки малекула сувли гипс цементни туйиш пайтида қўшилади ва у цементнинг қотиш вақтини бошқариш имкониятини беради. Бунда зарралар атрофида 3CaO·Al2O3·3CaSO4·31H2O эттрингит кристалланиб, сувни цемент заррасининг ички қисмларига вақтинча сув ўтишига йўл қўймайди.
Цементнинг қотиши фақатгина кимевий реакциялардан иборат бўлмасдан, физикавий-кимёвий жараёнлардан иборат. Ҳозирги вақтга келиб цемент қотишининг уч назарияси ишлаб чиқилган.
1887 йилда А.Ле Шателье криссталлар назариясини ишлаб чиқиб, унда цемент сув билан аралаштирилганда боғловчи модда сувда эрийди ва эритмада янги тузилмалар криссталлари чамбарчас бўлиб ҳосил бўлади дейилган.
В.Михаэлис 1993 йилда коллоидлар назариясини олдинга сурди. Бу назарияга кўра цемент сувда эриб қаттиқ цемент лойи ҳосил қилади. Вақт ўтиши билан зарралар сувнинг ички қисмиларига тақсимланиши натижасида зичланади ва мустаҳкамлик ошади.
Бу икки назария асосида А.А.Байков 1923 йилда коллоид-криссталлар назариясини олдинга сурди. А.А.Байков цемент қотишини 3 даврга бўлади. Биринчи даврда цементни сув билан аралаштирилганда цемент зарралари сувда эриб тўйинган эритма ҳосил қилади. Иккинчи даврда эса тўйинган эритмадан цемент лойи ҳосил бўлади. Шунда цемент қотиши бошланади. Учинчи даврда эса қаттиқ цемент лойидан янги тузилмалар криссталлари ҳосил бўлади ва тузилмани мустаҳкамланишига олиб келади. Бу назария тарафдорлари уни бойитиш учун кўп тадқиқотлар олиб бормоқдалар.
Ҳозирги замон жаҳон олимларининг кўпчилиги цемент қотишини эриш орқали эмас, топокимёвий реакциялар орқали тушунтиришади. Бунда реакциялар қаттиқ жисм ва сув чегарасида кечиб, натижада цемент лойи ҳосил бўлади ва ундан янги тузилмаларнинг криссталлари чўкади.
Цемент қотишига бўлган янги қарашлар ҳар беш йилда ўтадиган «Цемент кимёси» деб аталадиган жаҳон олимлари конференциясида ва бошқа анжуманларда муҳокама қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |