Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


-расм. Қон гуруҳларининг хусусиятлари



Download 5,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/84
Sana03.07.2022
Hajmi5,51 Mb.
#737399
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   84
Bog'liq
ФИЗИОЛОГИЯ ФАНИДАН ЛАБОРАТОРИЯ

 
59-расм. Қон гуруҳларининг хусусиятлари 
1 - агглютинация ҳақида тасаввур; 2- қон гуруҳ лари (агглютинин ва 
агглютиногенларнинг тақсимланиши); 3-ҳар хил гуруҳларга қон қуйишни 
оддийлаштрилиган схемаси. 
Кейинги йилларда фақат бир гуруҳдаги қонни ўша гуруҳгагина қуйишга 
ўтиш таклиф қилинди. Бунинг сабабларидан бири шундаки, кўп миқдорда 
қон қуйилганда (4-5 литр) донорнинг агглютининлари суюлмайди ва 
реципиент эритроцитларини агглютинациялайди. Иккинчи сабаби, I гуруҳ 
қонига эга бўлган шахсларнинг 10-20 % да анти-А ва анти-В агглютининлари 
борлиги аниқланди. Буларнинг қони бошқа гуруҳларга қуйилганда 
гемотрансфузион шок ривожланиб, ҳалокатга олиб келиши мумкин. Бундай 
хавфли ҳолатнинг ривожланиш механизми қуйидагича: эритроцитлар бир-
бирига ѐпишиб қолади, улардан тромбопластин ажралиб чиқиб, томирларда 
қонни ивитади, қон томирлардан ўтмай қолади. 


83 
Демак, донор ва реципиент қони бир гуруҳга мансуб бўлиши керак. 
Резус-манфий одамга резус-мусбат қонни қуйиш мумкин эмас. Бир 
донорнинг қонини муайян реципиентга қайта қуймаслик керак. 
 
 
1-иш. Одам қон гуруҳларини аниқлаш 
Ишнинг мақсади: 
Қон гуруҳларини аниқлаш усуллари билан танишиш. 
Ишнинг режаси
:
1. АВО тизими қон гуруҳларини аниқлаш усулларини ўрганиш. 
2. Резус омилини аниқлаш. 
3. Топшириқ. 
Керакли жиҳозлар:
О (I), А (II), B (III) қон гуруҳларидан зардоб намуналари ҳамма гуруҳ 
учун антивирус зардоби, буюм ойнаси, 5 дақиқали қумсоат, шиша таѐқчалар, 
томизгич, пробиркалар, қалам, стерилланган игна, пахта, спирт, йод, 10% ли 
лимон кислотаси, физиологик эритма, микроскоп. 
Буюм ойнасининг бир томонига ойнага ѐзувчи қалам билан ―2‖, 
иккинчисига -―3‖ деб ѐзилади. Ана шу белгилар ѐнига 2 ва 3 гуруҳ қон 
зардобидан тўлиқ бир томчидан ―2‖ ва ―3‖белгилар ѐнига томизилади. Буюм 
ойнаси оқ қоғоз устига қўйилади. Сўнгра чап қўлнинг 4-чи бармоқ терисини 
аввал спирт, кейин эфир билан артилади. Бармоқ қуригач стерил, фақат бир 
марта ишлатиш мумкин бўлган нина билан, унинг ѐн томонидан 2-3 мм 
чуқурликда тешилади, чунки бу ерда капилляр томирлар тўри зич бўлгани 
учун қон эркин оқиб чиқади. Шиша таѐқча билан кичик қон томчисидан 
буюм ойнасидаги 2 қон гуруҳи зардобига, кейин таѐқчанинг иккинчи тоза 
учи билан иккинчи қон томчисини 3 қон гуруҳ зардобига қуйилади. Қон 
томчилари зардоб билан алоҳида-алоҳида тоза шиша таѐқча учлари билан 
аралаштирилади. Қон томчилари аралаштирилган вақт белгиланади ва 5 
дақиқа давомида томчилар кузатилади. Буюм ойнаси вақти-вақти билан 
қимирлатиб турилади. Орадан 4 дақиқа ўтгач агглютинация содир бўлган 
томчилар устига бир томчидан физиологик эритма қўшилиб яна буюм ойнаси 
қимирлатилади ва 5 дақиқа ўтгач натижа аниқланади. Агглютинация содир 
бўлган томчи тиниқ, эритроцитлари тўда-тўда бўлиб ѐпишиб қолган бўлади. 
Қон гуруҳи агглютинацияга қараб аниқланади. Агар 5 дақиқа давомида икки 
гуруҳ зардоб томчисида агглютинация содир бўлмаса, текширилувчининг 
қони 1-гуруҳ бўлади. Агар агглютинация 3-гуруҳ зардобида содир бўлса, 
текширилувчининг қони-2 гуруҳ ва аксинча агглютинация 2 гуруҳ зардобида 
содир бўлса, текширилувчининг қони 3-гуруҳ бўлади. Борди-ю, 
агглютинация икки гуруҳ зардобида содир бўлса, унда текширилувчининг 
қони 4-гуруҳга мансуб бўлади. Қўшимча I гуруҳ қонини I гуруҳ зардобида, 
IV қонини эса IV гуруҳ зардобида аниқлаш мумкин (60-расм). 


84 
Буюм ойнаси ўрнига махсус юзали оқ пластинкалар қўлланилади. Қон 
гуруҳини аниқлаш учун ивимайдиган (цитратли) қон ѐки ивиб қолган қон 
тагидан олинган эритроцитлар қўлланиши мумкин. 

Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish