59-расм. Қон гуруҳларининг хусусиятлари
1 - агглютинация ҳақида тасаввур; 2- қон гуруҳ лари (агглютинин ва
агглютиногенларнинг тақсимланиши); 3-ҳар хил гуруҳларга қон қуйишни
оддийлаштрилиган схемаси.
Кейинги йилларда фақат бир гуруҳдаги қонни ўша гуруҳгагина қуйишга
ўтиш таклиф қилинди. Бунинг сабабларидан бири шундаки, кўп миқдорда
қон қуйилганда (4-5 литр) донорнинг агглютининлари суюлмайди ва
реципиент эритроцитларини агглютинациялайди. Иккинчи сабаби, I гуруҳ
қонига эга бўлган шахсларнинг 10-20 % да анти-А ва анти-В агглютининлари
борлиги аниқланди. Буларнинг қони бошқа гуруҳларга қуйилганда
гемотрансфузион шок ривожланиб, ҳалокатга олиб келиши мумкин. Бундай
хавфли ҳолатнинг ривожланиш механизми қуйидагича: эритроцитлар бир-
бирига ѐпишиб қолади, улардан тромбопластин ажралиб чиқиб, томирларда
қонни ивитади, қон томирлардан ўтмай қолади.
83
Демак, донор ва реципиент қони бир гуруҳга мансуб бўлиши керак.
Резус-манфий одамга резус-мусбат қонни қуйиш мумкин эмас. Бир
донорнинг қонини муайян реципиентга қайта қуймаслик керак.
1-иш. Одам қон гуруҳларини аниқлаш
Ишнинг мақсади:
Қон гуруҳларини аниқлаш усуллари билан танишиш.
Ишнинг режаси
:
1. АВО тизими қон гуруҳларини аниқлаш усулларини ўрганиш.
2. Резус омилини аниқлаш.
3. Топшириқ.
Керакли жиҳозлар:
О (I), А (II), B (III) қон гуруҳларидан зардоб намуналари ҳамма гуруҳ
учун антивирус зардоби, буюм ойнаси, 5 дақиқали қумсоат, шиша таѐқчалар,
томизгич, пробиркалар, қалам, стерилланган игна, пахта, спирт, йод, 10% ли
лимон кислотаси, физиологик эритма, микроскоп.
Буюм ойнасининг бир томонига ойнага ѐзувчи қалам билан ―2‖,
иккинчисига -―3‖ деб ѐзилади. Ана шу белгилар ѐнига 2 ва 3 гуруҳ қон
зардобидан тўлиқ бир томчидан ―2‖ ва ―3‖белгилар ѐнига томизилади. Буюм
ойнаси оқ қоғоз устига қўйилади. Сўнгра чап қўлнинг 4-чи бармоқ терисини
аввал спирт, кейин эфир билан артилади. Бармоқ қуригач стерил, фақат бир
марта ишлатиш мумкин бўлган нина билан, унинг ѐн томонидан 2-3 мм
чуқурликда тешилади, чунки бу ерда капилляр томирлар тўри зич бўлгани
учун қон эркин оқиб чиқади. Шиша таѐқча билан кичик қон томчисидан
буюм ойнасидаги 2 қон гуруҳи зардобига, кейин таѐқчанинг иккинчи тоза
учи билан иккинчи қон томчисини 3 қон гуруҳ зардобига қуйилади. Қон
томчилари зардоб билан алоҳида-алоҳида тоза шиша таѐқча учлари билан
аралаштирилади. Қон томчилари аралаштирилган вақт белгиланади ва 5
дақиқа давомида томчилар кузатилади. Буюм ойнаси вақти-вақти билан
қимирлатиб турилади. Орадан 4 дақиқа ўтгач агглютинация содир бўлган
томчилар устига бир томчидан физиологик эритма қўшилиб яна буюм ойнаси
қимирлатилади ва 5 дақиқа ўтгач натижа аниқланади. Агглютинация содир
бўлган томчи тиниқ, эритроцитлари тўда-тўда бўлиб ѐпишиб қолган бўлади.
Қон гуруҳи агглютинацияга қараб аниқланади. Агар 5 дақиқа давомида икки
гуруҳ зардоб томчисида агглютинация содир бўлмаса, текширилувчининг
қони 1-гуруҳ бўлади. Агар агглютинация 3-гуруҳ зардобида содир бўлса,
текширилувчининг қони-2 гуруҳ ва аксинча агглютинация 2 гуруҳ зардобида
содир бўлса, текширилувчининг қони 3-гуруҳ бўлади. Борди-ю,
агглютинация икки гуруҳ зардобида содир бўлса, унда текширилувчининг
қони 4-гуруҳга мансуб бўлади. Қўшимча I гуруҳ қонини I гуруҳ зардобида,
IV қонини эса IV гуруҳ зардобида аниқлаш мумкин (60-расм).
84
Буюм ойнаси ўрнига махсус юзали оқ пластинкалар қўлланилади. Қон
гуруҳини аниқлаш учун ивимайдиган (цитратли) қон ѐки ивиб қолган қон
тагидан олинган эритроцитлар қўлланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |