52-расм. Турли осмотик босимли эритмалардаги эритроцитларнинг
ҳолати.
Резистентликнинг юқори ва қуйи чегаралари оралиғи резистентлик
амплитудаси, изотоник эритма (0,85% NaCI) ва юқори чегараси –
резистентлик доираси оралиғи эса резистентлик турғунлиги деб аталади.
Резистентликнинг ўзгариши эритроцит ѐши ва қон ҳосил қилиш
аъзолари ҳолатининг кўрсаткичи ҳисобланади, чунки ѐш эритроцитлар
вояга
етганларига қараганда чидамсизроқ. Максимал резистентликнинг ортиши
қоннинг асосий қисмини етилган эритроцитлар ташкил этишлигини
кўрсатади, бу эса қон ҳосил бўлиши камайганидан далолат беради. Минимал
резистентликнинг камайиши қонни ѐшарганлигини ва шу билан бирга
эритропоэз ортганини кўрсатади. Минимал резистентликни ортиши қонда
қари эритроцитлар кўплигидан ва эритропоэз секинлашганидан далолат
беради.
Агар қон, харорати 60
0
С дан юқори сув ҳаммомида иситилса термик
гемолиз ҳосил қилинади. Учта пробиркага изотоник эритма қуйиб, уларнинг
ҳар бирига 2 мл дан фибринсизлантирилган қон қўшилади. Сўнгра
77
биринчисига 2 мл 1% сапонин, иккинчисига 2 мл 1% сирка кислота,
учинчисига 2 мл эфир қўшилади. Шунда пробиркаларда токсик гемолиз
ҳодисаси кузатилади.
Эритроцит ресзистентлиги турли омиллар таъсирида ўзгаради.
Ёғларни эритувчи кимѐвий моддалар (хлороформ, эфир ва бошқалар)
эритроцит мембранасидаги липидларни эритиб, унда тешик пайдо қилади ва
натижада гемолиз бошланади.
Эритроцит турғунлигининг камайиши танада сут ва кўмир кислоталари
таъсири оқибатида (очликда, танада липоидлар камайишида ва жисмоний
чарчаганда) кузатилади.
Керакли жиҳозлар:
2 та штатив, пробиркалар, қайчи, скарификатор,
спирт, пахта, 5% йод эритмаси, 20 та шиша таѐқча, бинт, оқ қоғоз, 0,1; 0,3;
0,4; 0,5; 0,7; ва 0,9%ли натрий хлорид эритмалари, ойнага ѐзиш учун қалам,
3-5 мл ли пипеткалар.
1. 7 та пробирка олиниб қуйидаги схема бўйича NaCl эритмаси
солинади:
Пробиркалардаги
суюқликлар
Пробиркалар тартиб рақами
1
2
3
4
5
6
NaCl 1% (мл)
9
7
5
4
3
1
Дистилланган сув
1
3
5
6
7
9
Ҳажми (мл)
10
10
10
10
10
10
NaCl конц-яси (%)
0,9
0,7
0,5
0,4
0,3
0,1
Натижа
1.
Ҳар бир пробиркага 5 томчидан қон солиб, аралаштиринг.
2.
5-10 минутдан сўнг натижани кузатинг. Одатда биринчи 2 та
пробиркада гемолиз кузатилмайди, 3-пробиркада қисман гемолиз (эритма
сариқ ѐки оч пушти рангда бўлади, хира), 4-6-пробиркаларда тўлиқ гемолиз
(суюқлик тиниқ, қизил рангда, эритроцитлар чўкмага тушмайди) кузатилади
(58-расм).
3.
Жадвалга натижаларни киритинг:
(+)
– тўлиқ гемолиз, «+, —» -
қисман гемолиз, «—» гемолиз кузатилмаган.
Гемолизнинг бошланиши гемолиз кўрсаткичи ѐки минимал осмотик
турғунлик деб аталади. Қайси пробиркада эритроцитлар энг кўп парчаланган
бўлса, шу эритманинг қонцентрацияси гемолизнинг
охири
ѐки
эритроцитларнинг максимал турғунлиги деб аталади.
78
Do'stlaringiz bilan baham: |