Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 5,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/84
Sana03.07.2022
Hajmi5,51 Mb.
#737399
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   84
Bog'liq
ФИЗИОЛОГИЯ ФАНИДАН ЛАБОРАТОРИЯ

 
Ишнинг мақсади: 
Қулоқнинг тузилишини ўрганиш ва эшитиш 
даражасини аниқлаш. 
Ишнинг режаси:
1.Қулоқнинг ташқи ва ички тузилиши билан танишиб расмини чизиш. 
2. Қулоқнинг эшитиш даражасини аниқлаш 
Керакли жиҳозлар:
Ташқи ва ички қулоқ қисмлари тасвирланган расмлар, соат ѐки секундомер. 
1. Қулоқнинг турли қисмлари тасвирланган плакат ва расмлардан 
фойдаланиб уларнинг расмлари чизиб олинади. Қулоқнинг эшитиши ва 
марказий асаб тизимига овозни узатилиши, пўстлоқда уни таҳлил қилиш 
механизмлари тўғрисида тушунча ҳосил қилинади. 
2. Қулоқнинг эшитиш даражасини аниқлаш учун синалувчи киши чап 
қулоғини қўл билан беркитиб туради, ўнг қулоғига эса юриб турган қўл соати 
ѐки соат яқинлаштирилади. Синалувчи киши соат юриш товуши эшитилиши 
билан уни қулоқдан аста-секинлик билан узоқлаштира бошлайди ва 
эшитилмай қолган нуқта белгиланиб масофа оралиғи ўлчанади. Кейин худди 
шундай йўл билан чап қулоқнинг эшитиш масофаси аниқланади. 
Талабалар шу 
усулда бир-бирларининг эшитиш 
масофасини 
аниқлайдилар ва дафтарларига ѐзиб қўйишади. Тажрибада қулоқнинг 
эшитиш даражаси ҳаммада ҳар хил эканлиги кўрсатилади. 
 
6-иш. Тери рецепторларининг тузилиши ва бажарадиган вазифасини 
ўрганиш 
 
Ишнинг мақсади: 
тери рецепторларининг тузилишини ўрганиш ва
сезувчанликниги аниқлаш. 
Ишнинг режаси:
1.Тери рецепторларини анатомик ва морфологик тузилиши билан 
танишиш. 


61 
2. Одам терисининг сезувчанлигини аниқлаш. 
Керакли жиҳозлар:
тери рецепторларининг анатомик ва морфологик тузилиши тасвирланган 
расмлар, циркул, қалам, учта нина санчилган йўғон таѐқча, миллиметрларга 
бўлинган чизғич. 
1. Расмлардан фойдаланиб тери рецепторларининг анатомик ва 
морфологик тузилиши, терининг турли соҳаларида сезув рецепторларининг 
сони турлича бўлиши, қаерда рецепторлар кўп жойлашган бўлса, терининг 
шу нуқтаси таъсиротларни яхшироқ сезишлари тўғрисида тушунча олинади 
ва расмлари дафтарга чизиб олинади. 
2. Терининг қайси соҳаларида сезув рецепторлари кўп ѐки оз 
жойлашганлигини аниқлаш учун учига нина санчилган таѐқча циркулга 
ўрнатилади ва циркуль учи билан таѐқча учидаги нина орасидаги масофа 55 
мм га келтирилади. Кўзни юмиб ўтирган текширувчи кишининг пешона 
терисига циркулнинг аввал бир учи, сўнгра иккала учи жуда оҳисталик билан 
бараварига теккизилади. Синалувчи киши циркулнинг нечта учи 
тегизилаѐтганини айтиб туради. Шундай тарзда тўғри жавоб олингунча 
циркул учлари яқинлаштирилиб-узоқлаштирилиб турилади. Циркулнинг 
иккала учи орасидаги масофа қанча бўлганда синалувчи киши циркулнинг 
ҳар икки учи тегизилганини сезиш ва сезмаслиги аниқланади. 
Ана шундай усул билан лаб, қовоқ, бўйин, кафт ва бармоқларни орқа ва 
олд юзалари, билак териларининг сезувчанлиги аниқланади. Тажриба 
охирида талабалар сезув нуқталари бармоқ учлари ва лабда бошқа соҳаларга 
қараганда кўпроқ эканлигини билишади. 

Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish