Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат Архитектура-Қурилиш институти



Download 0,67 Mb.
bet2/5
Sana03.07.2022
Hajmi0,67 Mb.
#736646
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5204059156411062179

С А М А Р Қ А Н Д – 2019 й.
Ушбу услубий кўрсатмаларда лаборатория ишлари мавзуси бўйича муҳокама учун саволлар, назарий маълумотлар қисқача берилган бўлиб бу эса талабаларга кам вақт сарф қилиб маърузада ўтган материалларни тезда ўзлаштириб олишига ёрдам беради. Услубий кўрсатмаларнинг асосий қисми лаборатория ишларини бажаришга ажратилган ва батафсил баён қилинган, ҳамда ҳар бир аволда мустақил ишлаш учун келтирилган ишлар талабага фаннинг шу мавзу бўйича масалалар ечиш усулларини қанчалик ўзлаштириб олганликларини текшириб кўришга имкон беради.
Тузувчилар:
Н. Меликулов «Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги»
кафедраси доценти
C.C.Аманов «Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги»
кафедраси ассистенти
Ш. Р. Яхшибоев «Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги»
кафедраси таянч докторанти


Тақризчилар:
Саидов Х.Р. «Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги»
кафедраси доценти
Бердиев Ш.Д. СамДУ «Назарий ва амалий механика»
кафедраси доценти

Услубий кўрсатма кўрсатма «Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги» кафедраси (баённома № __, _________ 20___ йил) мажлисида ва “Қурилиш” факультетининг (баённома №__, __________ 20__ йил) илмий-услубий кенгшида кўриб чиқилди ва маъқулланди.


Нашр белгилари СамДАҚИ коғоз босими А-5, Буюртма, №___


Нусхаси 50, ҳажми __ босма табоқ
5-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Мавзу: ПЎЛАТ НАМУНАНИ БУРАЛИШГА СИНАШ ИККИНЧИ ТАРТИБЛИ (СИЛЖИШДАГИ) ЭАСТИКЛИК МОДУЛИНИ АНИҚЛАШ.
Ишдан кўзда тутилган мақсад. Валга таъсир қилаётган нагрузка билан унинг деформацияси орасидаги боғланишни ўрганиш ҳамда силжишдаги эластиклик модули қийматини тажриба йўли билан аниқлаш.
Қисқача назарий маълумотлар.
Кўндаланг кесими доиравий бўлган вал буралганда унинг узунлиги ва шакли ўзгармайди, деформацияга қадар текис бўлган кўндаланг кесимнинг юзи деформациядан кейин ҳам текислигича қолиб, фақат бир кесим иккинчисига нисбатан бирор бурчакка, цилиндр ясовчиси эса бурчакка буралади. Демак, вал соф силжиш деформациясига ишлайди.


Эластик деформация чегарасида валга таъсир қилаётган буровчи момент билан унинг буралиш бурчаги орасида қуйидагича чизиқли боғланиш бор:
(5.1)
бу ерда: валнинг узунлиги. қутбий инерция моменти.
иккинчи тартибли эластиклик модули. -буровчи момент. Кўндаланг кесими ҳалқасимон бўлган вал учун:
(5.2)
бу ерда D-валнинг ташқи диаметри, d-ички диаметри.
Валга таъсир қилаётган буровчи момент ва унга мос келган
буралиш бурчагини тажрибадан аниқлаб, (1) формула ёрдамида силжишдаги эластиклик модулини қийматини аниқлаш мумкин.
(5.3)
Валга таъсир қилаётган буровчи момент билан унинг буралиш бурчаги орасидаги чизиғий боғланиш кам углеродли пўлатлар учун, худди чўзилиш диаграммасидек, тажрибанинг боғланиш кесимидагина бўлади. Нагрузканинг қиймати маълум миқдорга етгандан сўнг унинг ўсиши кескин камайиб, деформация интенсив равишда ортиб боради.


Бу тажрибада бўйин ҳосил бўлмайди, шунинг учун буровчи моментнинг миқдори намуна емирилгунча ортиб боради. Худди шундай ўлчамли чўян буралганда нагрузка билан деформация орасида чизиғий боғланиш ўзгармайди.
Буралишда ҳосил бўладиган энг катта уринма кучланиш қуйидаги формуладан ҳисобланади:
(5.4)
Бу ерда - кўндаланг кесим юзининг қутбга нисбатан қаршилик моменти.
Энг катта уринма кучланиш валнинг бўйлама ва кўндаланг кесимларида таъсир қилади. Бу кесимларда нормал кучланиш ҳосил бўлмайди, чунки вал соф силжиш холатида бўлади.
ва бош кучланишлар валнинг сиртига параллел бўлиб, унинг ясовчиларига 450 бурчак остида йўналган. Уларнинг қийматлари тажрибадан ҳисоблаш мумкин. Бунинг учун тензометрлар ёрдамида валнинг шу йўналаидаги деформациясини ўлчаш керак. Назарияга кўра, бош кучланиш ва лар га тенг.
Бош кучланишлар ва нинг ҳақиқатдан ҳам цилиндр ясовчисига 450 бурчак остида йўналганлигини чўян намунанинг емирилишида яққол кўриш мумкин. Чўян намунанинг буралиши синалганда у цилинд ясовчисига 450 бурчак остида йўналган винтсимон сирт бўйича ажралиб кетади.

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish