Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 8,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/161
Sana27.06.2022
Hajmi8,75 Mb.
#710534
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   161
Bog'liq
Микробиология ва вируслогия Ваҳобов А.Ҳ. Иноғомова М. (2)

спонтан 
ва 
индукцияланган
бўлиши мумкин. Спонтан мутацияларда келиб чиқиш 
сабабларини аниқлаб бўлмайди, индукцияланган мутацияларда эса маълум 
бўлади. Мутацияларни келтириб чиқарадиган сабаблардан (колхицин, 
этиламин, иприт, қорамой, минерал мойлар) жинсий гормонлар, ўсишни 
тезлаштирувчи моддалар ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин. 
Буларнинг таъсири натижасида нуклеотидлар тасодифан қайта 
гуруҳланади ва янги хоссага эга бўлган мутант вужудга келади. Агар вужудга 
келган мутация организм учун фойдали бўлса, мутантлар кўпайиб кетади ва 
аксинча вужудга келган ўзгариш фойдали бўлмаса, мутантлар нобуд бўлади. 
Микроорганизмларда мутациялар кам учрайди, миллионта ҳужайрага 
битта тўғри келади. Масалан, антибиотикларга чидамлилик, триптофан 
аминокислота синтезлаш хусусияти, фагларга чидамлилик, колониялари 


96 
шаклининг ўзгариши, пигмент ҳосил қилишнинг ўзгариши ёки капсулали 
формалар капсуласиз бўлиб қолиши, хивчинлар ҳосил қилишнинг ўзгариши 
ва бошқалар хосдир. Масалан, наввойчиликда ишлатиладиган ачитқиларнинг 
янги штаммлари олиниши ёки кўп миқдорда антибиотиклар синтезловчи 
штаммлар олиниши, ёки В
12
витамин, мойлар ва липидларни синтезловчи 
штаммлар олиниши, сут кислота ҳосил қилувчи штаммлар олиниши ёки 
дизентерия, паратиф ва тифга қарши бўлган актив профилактик формалар 
олиниши ва бошқалар мутацияларга мисолдир. 
Бактериялардаги трансформация ва трансдукция 
(44-расм). Ирсий 
хусусиятнинг донор хромосомасидан реципиент хромосомасига ўтиши 
трансформация
дейилади. Трансформация ДНК нинг кичик бир участкаси - 
рекон орқали ўтади. Реконда бир жуфт нуклеотидлар бўлиб, 
рекомбинация
вақтида бошқа элементлар билан алмашиниши мумкин. 
1928 йили Ф. Гриффитс шундай тажриба ўтказган: сичқонларга оз 
миқдорда патогенлик хусусиятига эга бўлмаган капсуласиз II тип 
пневмококклар юқтирган. Шу культурага патогенлик хусусиятига эга бўлган, 
капсулали III тип пневмококклар культурасидан (бу культура олдинроқ 
иссиқлик таъсири билан ўлдирилган) қўшган. Натижада II типдаги 
пневмококклар патогенлик хусусиятига эга бўлганлиги ва капсула билан 
ўралганлиги маълум бўлган. Демак III тип пневмококкларга хос хусусиятлар 
II тип пневмококкларга трансформация орқали ўтган. Ёки оқ рангли колония 
ҳосил қилувчи микобактериялар сариқ рангли колония ҳосил қилувчи 
сапрофит микобактерияларнинг ДНК си таъсирида сариқ колониялар ҳосил 
қилиш хусусиятига эга бўлиши аниқланган. 
44-расм. Бактериофагнинг бактерия ҳужайрасига адсорбцияланиши ва 
кўпайиши 
1944 йили О. Эвери ва К. Мак Леоид, М. Мак Карти хусусиятлар ДНК 
орқали ўтишини аниқлаганлар. Кейинчалик ДНК бошқа хусусиятларга ҳам 
таъсир 
этиши 
маълум 
бўлади. 
Масалан, 
пичан 
бацилласини, 
менингококкларни, пневмококкларни, стрептококкларни ва бошқаларни 
трансформация агент - ДНК орқали ўзгартириш мумкин. ДНКнинг 


97 
трансформацион активлиги ниҳоятда юқори, одатда, 10-15 минутдан сўнг
ўзгариш рўй беради ва 2
 
соатдан сўнг тугайди. 
Трансформация ҳодисаси доим учрамайди, балки маълум физиологик 
ҳолатда (яъни ҳужайра тайёр бўлган муддатда) рўй беради. Юқори 
температура, ультрабинафша нурлар; кимёвий мутагенлар таъсирида ДНК 
нинг трансформацион хусусияти пасаяди. Масалан, трансформацион ДНК га 
HNО
3
таъсир эттирилса, у активлигини йўқотади ёки температура 80-100° С 
га кўтарилса ҳам активлиги пасаяди. Энг қулай температура 29-32°Сдир. 
Демак, трансформациянинг активлигига муҳитнинг таркиби, температура, 
реципиентнинг физиологик ҳолати ва трансформацион ДНК нинг 
полимерлиги (қўш спираллиги) таъсир этар экан. Трансформациянинг 
такрорланиш муддати 0,47- 0,0004% га тенг бўлади. 
Масалан, донор сифатида олинган пневмококклар штаммида 
стрептомицинга сезгир бўлмаган, маннитни парчалаш хусусияти бор бўлсин, 
реципиентда бундай хусусият йўқ. Булардан шундай оралиқ формаларни 
олиш мумкинки, уларда юқоридаги иккала хусусият учраши мумкин, 
трансформацияда бир хусусият иккинчи хусусият билан алмашинади. 
Масалан, антибиотикларга ниҳоятда сезгир ёки сезгир бўлмаган штаммларни 
олиш мумкин. 
Бу ҳодиса ҳайвонлар ва ўсимликларда бир хил содир бўлади. 
Трансформациянинг ҳосил бўлиши икки даврдан: ДНК нинг микроб 
ҳужайрасига адсорбцияланиши ва ҳужайрага ўтишидан иборат. 

Download 8,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish