КОГНИТИВ УСЛУБЛАРНИНГ ШАХС РИВОЖЛАНИШИГА
ТАЪСИР ХУСУСИЯТЛАРИ
А.М.Жаббор.,
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
таянч докторанти
Сўнги вақтларда когнитив йўналиш тобора мустақил илмий йўналиш
мақомига ега бўлиб, мазкур соҳага оид тадқиқотларнинг кўлами кенгайиб,
чуқурлашиб бормоқда. Чунки инсоннинг билиш жараёнлари, оламни қай
тарзда идрок ва тасаввур етиши, унда шахснинг идивидуал ва ижтимоий-
психологик хусусиятларининг шаклланиш жараёни билан боғлиқ масалалар
шу соҳадаги изланувчиларни аввалдан қизиқтириб келган.
Когнитив услублар-бу шахснинг атроф-муҳитда содир бўладиган
маълумотларни қайта ишлашнинг ўзига хос индивидуал усулларидан бири
бўлиб, бунда воқеликни идрок этиш, таснифлаш, таҳлил қилиш ва индивидуал
равишда баҳолашдан иборат бўлади. [1] А.В.Либин психологияда “услуб”
тушунчасининг учта асосий кўринишларини ажратиб кўрсатади: 1) услуб
шахснинг диспозицияси сифатида; 2) услуб когнитив жараёнларнинг
характеристикалари тўплами сифатида; 3) услуб хатти-ҳаракатларнинг ўзига
хос хусусиятлари ва фаолияти сифатида. [2]
Когнитив услубларнинг мавжуд таърифлари турли ҳил олимлар
ўзларининг тадқиқотларидан келиб чиққан ҳолда назарий ва услубий
позицияларига асосланиб ишлаб чиқилган. Шунингдек, С.Мессик ўзининг
таърифида когнитив услубларни барқарор муваффақиятли вазият, индивидуал
идрок этиш усули, ҳаётий вазиятлар, кучли хотира, тафаккур ва муаммоларни
ҳал қилиш услуби сифатида белгилайди. [3] Бундан ташқари, Л.Аусбурн ва
Ф.Аусбурнларнинг таърифлари кўпроқ идрок жараёнларига, айниқса
70
малумотларни тўплаш ва қайта ишлашга йўналган. [4] Шу билан биргаликда
Г.Уиткиннинг когнитив услуб соҳасидаги дастлабки таърифларидан бири
бирор ҳодисани тўлиқлигича ўрганиш ва бошқалар билан ўзаро маълумот
алмашиш усуллари сифатида талқин қилади. [5]
В.М.Аллахвердов когнитив услуб ҳақида гапириб, дунёни тушунишда,
унинг моделлари қандай тузилишга эгалиги, когнитив услублар индивидуал
хусусиятлар ва маҳсулдор когнитив қобилиятларга эга эканлигига алоҳида
урғу беради. [6] И.В.Равич-Щербо эса, когнитив услубларни шахслилик
хусусиятларидан нуқтаи-назаридан келиб чиқиб талқин қилади. Шу билан
биргаликда у когнитив услубларни психофизиологик жиҳатларга эмас, балки,
ижтимоий-психологик хусусиятларга боғлиқлигини таъкидлайди. [7] Бугунги
кунда замонавий психологик адабиётларда когнитив услубларнинг кўпгина
турлари ўрганилган. М.А.Холодная ва Е.П.Ильинлар когнитив услубларнинг
ўн хил асосий турларини илмий-амалий жиҳатдан тадқиқ этганлигини
кўришимиз мумкин. Булар:
-Майдонга тобелик/майдондан мустақил;
-Экививалент чегараларнинг торлиги/кенлиги;
-Тушунчалар кўламининг торлиги/кенглиги;
-Билиш назоратининг ригидлиги/егилувчанлиги;
-Нореал тажрибага чидамлилик/чидамсизлик;
-Йўналтирувчи/кўздан кечирувчи назоратлар;
-Силлиқлаш/кучайтириш;
-Импулсив/рефлектив;
-Тушунчаларни конктретлиштириш/мавҳумлаштириш;
-Когнитив соддалик/мураккаблик. [8]
Когнитив услублар билан психоаналитик ёндашувларни интеграцион
усулда ўрганиш билиш имкониятларини шахснинг мураккаб тузилмалари
билан боғлаш, таъсирчанлигини ошириш, ҳам когнитив жиҳатдан ҳам
психоаналитик нуқтаи назардан таҳлил қилиш шахсдаги медитатив
даражаларни фарқлашга имконият яратиб беради (Соколова Е.Т, Бурлакова
Н.С, Лэонтиу Ф, 2001, 2002, Ильина, 1999 ва бошқалар). Ҳозирги вақтда
кўплаб тадқиқотчилар когнитив услублар ва психоаналитик ёндашувларга
йўналтирилган тадқиқотлар устида ишламоқдалар ( Levy K, Blatt S, Shaver P,
1998, Fonagy P, 2000, Фонаги П, 2002, Gullestad E, 2001, Ghiglione R, 1993). [9]
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, биринчидан, когнитив
ёндашув ҳозирги замон психологиясида фаол ривожланаётган ва жамиятнинг
ҳар бир соҳасига кириб борган йўналиш сифатида талқин қилиниши,
иккинчидан, когнитив услубларни шахсда ривожлантириш ва бу хусусиятлар
онтогенезнинг ҳар бир босқичида ўзини таъсирини кўрсата олиши ва
учинчидан, когнитив услубларнинг майдондан мустақил, эквивалент ва
тушунчалар кўлами жиҳатдан кенг, билиш назорати эгилувчан, нореал
тажрибаларга чидамли, ҳар бир нарсаларни кўздан кечирувчи, рефлексив,
тушунчаларни конкретлаштирувчи ва когнитив мураккаб сингари когнитив
услубга хос тоифадаги шахсларни ривожлантириш-жамият иқтисодий,
71
ижтимоий, сиёсий ва маънавий соҳаларининг барқарорлигини таъминлашга
хизмат қилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |