Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети биология-тупроқшунослик факуьтети


- МАЪРУЗА. Тупроқнинг структураси



Download 1,13 Mb.
bet34/61
Sana15.06.2022
Hajmi1,13 Mb.
#673623
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   61
Bog'liq
Тупрок физикаси ўқув услубий мажмуаси

5- МАЪРУЗА. Тупроқнинг структураси.

Тупрок унумдорлишни белтилашда муҳим роль ўйнайдиган структура (тупроқ донадорлиги), унинг келиб чициши, хоссалари ва яхшилаш тадбирлари баён этилган.


Тупроқ қаттиқ фазаси, ҳар хил катта кичикликда)'и ўзига хос таркиб ва хусусиятга эга бўлган механик злементлар мажмуасидан иборат. Бу элеменлар табиий шароитда якка холда хамда ўзаро бир — бирларига таъсир этади ёки муносабатда бўлади. Шунинг учун ҳам юза тортилиш кучи хамда бир қатор ички ва ташқи кучлар таъсирида икки ёки ундан ортиқ механик элементлар жипслашиб тупроқ агрегатларини вужудга келтиради. Ўз навбатида бу агрегатлар биологик ва гидротермик факторлар таъсирида янада йириклашиб тупроқнинг структура бўлакчаларини вужудга келтиради. Агрегат бўлакчалар ўз навбатида тупроқдаги сув ва ҳаво харакатига ёки кетадиган жараёнларнинг хаммасига таъсир кўрсатади. Тупроқдаги агрегатлар — шундай таянч нуқтаки, ундаги микдор ўзгаришлари унинг гифат ўзгаришига олиб келади.
Тупроқ структураси деб, мазкур тип ва унинг қатламига хос ҳар хил катталикка, шаклга, чидамлиликка (сувга) эга бўлган агрегатлар йигиндисига айтилади.
Тупроқда 3 хил (кубсимон, призмасимон, плитасимон) структура фарқ қилиниб, улар бир неча турдан иборат бўлади (2 —жадвал).
Ўзбекистондаги пахтачилик илмий текшириш институти (ЎзПИТИ) ва уни регионал тажриба станцияларида хамда Ўрта Осиё республикаларининт тупроқшунослик ва агрокимё институтларида олинган маълумотлардан куйидаги хулоса қилинди,
Бўз тупроқлар минтақасида структурасининг яхшилиги жихатидан ўтлоқ тупроқлардан кейинги тўк, тусли бўз тупроқлар, ундан кейинги ўринда типик бўз тупроқлар ва энг кейинги ўринда оч тусли бўз тупроқлар туради.
Энг паст «структурали» - тупроқлар сахро зонаси тупроқларидир. Булардан тақирлар энг охирги ўринда туради.
Бўз тупроқлар минтақасида ҳам, сахро тупроқларида ҳам гидроморф чупроқларнинг макроструктураси шу минтақа ва зоналардаги автоморф тупроқлариникига нисбатан сувга чидамлироқ бўлади.
4. Ўзбекистоннинг экинбоп тупроқ типлари орасида, микроструктурасининг сувга чидамлилиги жихатдан Фарғона водийсининг тупроқлари жуда яхши хисобланади. Экинзорларнинг тупроқларини таққослаб кўрганда, улар ўртасидаги фарқ яққол кўзга ташланади. Бунга агротехника савиясининг таъсири сабаб бўлса керак. Масалан, ЎзПИТИ Оққовоқ тажриба станциясида қадимдан ҳайдаб келинаётган типик бўз тупроқлар хайдалма қаватида сувга чидамли агрегатлар миқдори Саввинов усули бўйича аниқланганда, тахминан 15% ни ташкил этади, Фарғона водийсида эса 40% ни ташкил этди; бўз тупроқлар минтақасидаги айрим тупроқ типлари бошқа регион тупроқлари билан таққослаганда ҳам худди шундай натижа олинди.
5. Саҳро тупроқлари ичида энг паст структурали тупроқ — Ғарбий Туркманистон тупроқлари ҳисобланади.
6. Ерларни ўзлаштириб экин эка бошлаш ҳам, қўлланиладиган агротехниканинг савияси ҳам тупроқларга турлича таъсир этади. С.Н.Рижов, П.Н.Беседип (сурориладиган бўз тупроқларга доир) ва Б.В.Горбуновларнииг (лалмикор бўз тупроқларга доир) маълумотларига кўра, янги ерларни ўзлаштириб, янги ерларни ўзлаштириб, экин эка бошлаш айрим ҳолларда макроструктура сувга чидамлилигининг камайиигига габаб бўлади; бундай тупроқларда 1 мм дан йирик агрегатлар миқдори кескин камайиб котади (саҳро зонасидаги тупроқларга экин экила бошлаганда хам айни шу аҳвол юз беради).
7. Макроструктуранинг сувга чидамлилиги масаласида хайдалма қават билан унинг тагидаги қатлам ўртасида сезиларли фарк бўлмайди. Ўрта Осиёдаги суғориладиган тупроқлар мана шу хоссалари билан собик ИттифоқнингОвропа кисмидаги тупрокдарнинг аксари типларидан кескин ажралиб туради.
Ўрта Осиёда тупрок хосил қилувчи она жинс (қатлами аллювийлар, пролювийлар, лесслар ва х.к.) лар макроструктурали эмас. Аммо аллювий хўл қатламли бўлганда, баъзи 0,25 мм дан йирик заррачалар учрайди, айрим жойларда унинг миқдори 20 — 30% га етади: уларнинг кўп қисми карбонат —гипсли яралмалардан иборат. Шундай қилиб, макроструктура Ўрта Осиё суғориладиган тупроқлари учун ҳосил бўлиш жараёнида вужудга келган махсулдир,
Суғориладиган тупроқларнинг структурасини яхшилашга имкон берадиган тадбирлар — а.шашилаб экишни жорий қилиш, ўт аралашмаларининг роли, адмашлаб экишдаги майсазорлар сонининг пахта далаларига нисбати, экин экишга қадар тупроқларни ишлаш усуллари, нихоят тупроқни ишлаш вақтида
унинг қандай намликда бўлиши зарурлиги кабилар, у ёки бу даражада сувга чидамли макро ва айниқса, микроструктураларни вужудга келтиради. Бу, ўз навбатида ундаги сув, хаво ва озиқ режимини хамда ўсимлик хосилдорлигини бирмунча оширишни таъминловчи фактор эканлиги исботланди.
10. Тупроқ структуралилига доир маълумотлар анализ қилинар экан, макроагрегатларнинг тупроқни агрономик жиҳатдан баҳолаш юзасидан В.Р.Вильямсбелгилаган 1 мм дан иборат критик диаметрининг энг кичик миқдорини 0,25 мм гача камайтиришга тўғри келади, чунки 1 мм дан йирик агрегатлар
нақадар мухим бўлса, 1—0,25 мм катта. агрегатларнинг хам шу қадар муҳим эканлигини кўрсатадиган маълумотлар тўпланади. Бу қоида ҳозирги вақтда (собиқ Иттифоқ) адабиётларида ҳам, чет эл адабдиётида хам қабул қилинган.
Борди —ю, 1 мм катталикдаги диаметрни критик диаметр деб қабул қилаР эканмиз, собиқ Иттифоқнинг Овропа қисмидаги тупроқлар структурасининг мустаҳкамлиги ўртасидаги фарқ яна ҳам ортади.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish