Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети математика факультети



Download 2,23 Mb.
bet1/5
Sana15.06.2022
Hajmi2,23 Mb.
#672455
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Презентация1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

МАТЕМАТИКА ФАКУЛЬТЕТИ

«ГЕОМЕТРИЯ ВА ТОПОЛОГИЯ» КАФЕДРАСИ









Хурсандой Собирова
Ясашга доир геометрик масалаларни ечишда геометрик акслантиришлар методи
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШ

ТАҚРИЗЧИ: Ф.-м.ф.номзоди, доцент Ш.Пирматов
_____________________

ИЛМИЙ РАҲБАР:
Катта ўқитувчи Н.Нармуратов _____________________

Битирув малакавий иши кафедрадан дастлабки
ҳимоядан ўтди.___________ сонли баённомаси
«_____» май 2022 йил

ТОШКЕНТ – 2022 йил


МУНДАРИЖА



КИРИШ

4

1-БОБ

Геометрик ясаш ва геометрик акслантиришлар методи ҳақидаги асосий тушунчалар

7

1.1-§

Геометрик ясаш ҳақида


1.1.1-§

Геометрик ясаш ҳақидаги асосий тушунчалар

7

1.1.2-§

Ясаш қуроллари ҳақида

7-9

1.1.3-§

Циркуль ва чизғич аксиомалари

9-10

1.1.4-§

Ечиш методлари ҳақида

10

1.1.5-§

Ясашга доир геометрик масаланинг ечиш босқичлари

11-13

1.2-§

Геометрик акслантиришлар ҳақидаги асосий тушунчалар


1.2.1-§

Геометрик акслантиришнинг ғоявий мазмуни


1.2.2-§

Геометрик акслантиришнинг тадбиқи ва ўқитилиши


1.2.3-§

Акслантиришлар ва уларнинг моҳияти


1.2.4-§

Геометрик акслантиришнинг баъзи хиллари


1.2.5-§

Акслантиришлар группаси


2-БОБ

Геометрик акслантиришлар методлари


2.1-§

Ўқ симметрияси ва симметрия методи


2.1.1-§

Ўқ симметрияси ва унинг асосий хоссалари


2.1.2-§

Симметрик акслантиришга доир мисол вамасалалар


2.1.3-§

Симметрия методи


2.2-§

Параллел кўчириш методи


2.2.1-§

Параллел кўчириш унинг асосий хоссалари


2..2.2-§

Параллел кўчириш методи билан масалалар ечиш


2.3-§

Нуқта атрофида айлантириш(буриш)


2.4-§

Гомотетия ва гомотетия методининг моҳияти


2.4.1-§

Гомотетиянинг таърифи ва нуқтанинг гомотетик акслантириш


2.4.2-§

Гомотетиянинг хоссалари


2.4.3-§

Тўғри чизиққа нисбатан гомотетик фигура


2.4.4-§

Кўпбурчакка ва айланага гомотетик фигуралар



Хулоса



Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


Ўқувчиларнинг фазовий тасаввурларини кенгайтиришда, ижодий ва конструкторлик қобилиятларини ривожлантиришда ва уларни мантиқий фикрлашга ўргатишда ясашга доир геометрик масалалар ечишнинг аҳамияти беқиёсдир.Ўқувчиларда бундай қобилиятларни тарбиялаш, айниқса, бизнинг мамлакатимизда катта аҳамиятга эга.Чунки мамлакатимизда машинасозлик ва техниканинг кенг ривожланиши, келажакда инженер, техник ва консруктор бўлмоқчи бўлган ўқувчилардан шундай қобилиятга эга бўлишини талаб этади.
кириш
Бир ёки бир неча ясаш қуроли (циркуль, чизғич, гўния ва бошқалар) ёрдамида маълум талабларга жавоб берувчи геометрик фигура ясашни талаб этган масала ясашга доир геометрик масала ёки, қисқача, конструктив масала дейилади. Математиканинг ясашга доир геометрик масалалар ечиш методларини ўргатувчи қисми геометрик ясашлар назарияси ёки конструктив геометрия деб аталади.
Ясашга доир геометрик масалаларни ечишда қуйидаги методлар ишлатилади: 1) тўғрилаш методи; 2) нуқталарнинг нуқтавий тўпламларини топиш методи; 3) маълум нуқтавий тўпламларни ишлатиш методи; 4) симметрия методи; 5) параллел кўчириш методи; 6) нуқта атрофида айлантириш методи; 7) ўхшашлик ёки гомотетия методи; 8) инверсия методи; 9) алгебраик анализ методи (алгебраик метод).
Бу методларнинг олдинги саккизтаси геометрак методлар дейилади, чунки булар ёрдамида масалалар ечишда асосан геометрик фактларга таяниб муҳокама юргизилади; 4-8 методлар-геометрик акслантиришлар методлари дейилади, чунки бу методларлар билан масалалар ечишда геометрик акслантириш қоидалари айниқса катта аҳамият берилган.
Геометрик акслантиришга доир ҳар бир теоремани исботлашда ва масалалар ечишда, берилган фигура учун топиладиган образнингшакли ва вазиятиигина эмас, акслантиришнинг хилига ва унинг шартлариги қараб ҳам ўзгариб туришини ўқувчилар кузатиб борадилар ва геометрик фигураларни доимий ўзгаришда, ҳаракатда эканлигини чуқур ҳис қиладилар. Шунинг учун геометрик акслантиришлар методларини битирув малакавий иш мавзуси қилиб танладик
Битирув малакавий ишнинг 1-боби Геометрик ясаш ва геометрик акслантиришлар методи ҳақидаги асосий тушунчалар деб аталиб, унда циркуль ва чизғич ёрдамида геометрик ясаш ва геометрик акслантиришлар ҳақидаги назарий ва амалий маълумотлар келтирилган.
Битирув малакавий ишнинг 2-бобини эса , Геометрик акслантиришлар методлари деб атадик ва қуйидаги геометрик акслантириш турларини келтирдик:
- Ўқ симметрияси ва симметрия методи;
- Параллел кўчириш унинг асосий хоссалари;
- Нуқта атрофида айлантириш(буриш);
- Гомотетия ва гомотетия методининг моҳияти.
Битирув малакавий ишнинг асосий мақсади
Умумий ўрта таълим мактабларида геометрия дарслари самарадорлигини оширишда « Геометрик масалаларни ечишда геометрик акслантиришлар методи » мавзусини назарий ва илмий-методик жиҳатдан ўрганиш.
Битирув малакавий ишнинг амалий аҳамияти:
«Геометрик масалаларни ечишда геометрик акслантиришлар методи» мавзуси бўйича амалга оширилган ишлар математик таълими жараёнида ўқувчиларга замонавий талаблар бўйича билим бериш, уларнинг интеллектуал салоҳитлариини ривожлантириш ва кўп қиррали фаолият кўрсата олишига имкониятини яратади. Ундан геометрия фанини ўқитишда, математика бўйича синфдан ташқари машғулотлар-тўгарак, факультатив ва бошқа машғулотларда, ўқув режеларини такомиллаштириш, дастур ва дарсликларниг янги авлодларини яратишда, математика ўқитувчиларнинг мустақил равишда касбий ва илмий-методик тайёргарлигини орттиришда, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида фойдаланиш имкониятини беради.
объекти
предмети

Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish