Тузувчи:
Жўраев Г.У. ЎзМУ “Математик моделлаштириш ва криптоанализ” кафедраси доценти, физика-математика фанлари номзоди
Тақризчи:
Кабулов А.В. ЎзМУ “Математик моделлаштириш ва криптоанализ” кафедраси профессори, техника фанлари доктори
ЎзМУ Математика
факультети декани:
2017 йил “___” “___” _____________________________Н.М.Жабборов
“ММваК”
кафедраси мудири:
2017 йил “___” “___” _____________________________Р.Д.Алоев
Ўқув-услубий бошқарма
бошлиғи ўринбосари:
2017 йил “___” “___” _____________________________Д.А.Толипов
Ўкув фанини ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар
Ахборот хавфсизлигининг турли масалаларни ечишда замонавий криптографик протоколлардан фойдаланиш; аутентификация ва аутентик криптографик калитлар, электрон рақамли имзо, электрон махфий овоз беришнинг ташкил килиш; Интернет тизимида ахборотларни ҳимоялашда замонавий амалий криптографик протоколлардан аутентификацияни ташкил қилиш, миллий ва халкаро стандартлар асосида ташкил килинган криптографик протоколлардан фойдаланишда Криптографик протоколлар фанининг ўрни муҳимдир.
Криптографик протоколлар фанини ўзлаштириш натижасида талаба:
Ташкилотда ахборотлаштириш объектини ахборот хавфсизлигини ташкил этишга тизимли ёндошув, таҳдидлар модели, ахборотлаштириш объектида хавфсизликни таъминлашда комплекс ёндошув, объектларни ахборот хавфсизлиги таҳдидларидан ҳимоялаш технологиялари усуллари ва воситалари, автоматлаштирилган тизимларда ахборотни сақлаш ва ишлов бериш хавфсизлигини таъминлаш; компьютер вируслари билан курашиш ва ахборот ҳимоясини комплекс ташкил этиш учун чора-тадбирлар рўйхати ва мазмуни ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
хавфсизлик сиёсатининг асосий тушунчалари ва мазмуни, хавфсизлик сиёсатини тизимли ташкил этиш даражалари,ахборотлаштириш объектининг хавфсизлик сиёсатини шакллантиришга қўйиладиган талаблар, объект ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича намунавий талаблар ва норматив ҳужжатлар, конфиденциал ахборотни классификацлаш, ахборот конфиденциаллиги даражасини аниқлаш тартиби; ахборот хавфсизлиги таҳдидлари моделини шакллантириш умумий принциплари, ахборотлаштириш объектида ахборот хавфсизлиги таҳдидларини классификациялаш,объектда ахборот хавфсизлиги таҳдидларини аниқлаш ва таҳлил қилиш, объектнинг локал ҳисоблаш тармоғини талаб этилган ҳимояланганлик синфини аослаш; ахборот ҳимоясининг усуллари ва воситаларини классификациялаш,ахборотлаштириш объектида хавфсизликни таъминлашни технологик концепцияси,ахборот хавсизлиги таҳдидларини нейтрализациялаш, ташкилий ва ҳуқуқий; жисмонан ҳимоялаш; компьютер тармоғи тузилмасини рухсатсиз ўзгартириш таҳдидлари олдини олиш;тасодифий таҳдидлар олдини олиш; ахборотни криптографик ҳимоялаш; ахборотни пинҳона чиқиб кетиш техник каналларини ҳимоялашни билиши ва улардан фойдалана олиши;
Ташкилотда ахборотлаштириш объектини ахборот хавфсизлигини ташкил этишга тизимли ёндошув ва ахборот ҳимоясини комплекс ташкил этиш учун чора-тадбирлар рўйхати ва мазмуни кўникмаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |