Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


 Тарихий – маданий вилоятлар ва қадимги давлатлар



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

 
5.2. Тарихий – маданий вилоятлар ва қадимги давлатлар. 
 
Фарғона ва Чоч. 
Мил.авв. I минг йилликнинг биринчи ярмида 
Ўзбекистон тупроғида Фарғона, Чоч, Суғдиёна, Хоразм ва Бақтрия 
(шимолий бир қисми) каби тарихий вилоятлар мавжуд бўлган. 
Уларнинг тараққиёти Ўзбекистон давлатчилиги тарихи билан 
бевосита боғланган. Шулар жумласидан Фарғона ва Чоч 


152 
аҳамонийлар ёзувларида ва дастлабки юнон тарихчиларининг 
асарларида тилга олинмаган. Ўрта Осиёдаги Аҳамонийлар 
давлатининг шарқий чегаралари ҳозирги Ўратепа шаҳри атрофида 
ўтган деб фараз қилинади. Македониялик Александр даврида ҳам 
Чоч ва Фарғона водийсининг аҳолиси мустақил қолган. 
Олимлар фикрига кўра, Ўратепа шаҳри атрофида жойлашган 
Нуртепа шаҳар харобаси ўрнида мил.авв.VI–IV асрларда 
Курушката номли (юнонча Кирополис), яъни «Кир шаҳри» 
жойлашган. Бу шаҳар мудофаа деворлари билан ўралган, аммо 
унинг уй–жойлари ертулалардан иборатдир. Суғд ҳунармандчилиги 
таъсири асосида Нуртепада кулолчилик чархида ясалган сопол 
идишлар ҳам тарқалган. Бу шаҳарга қадимги суғдлар асос солган 
бўлишлари мумкин. 
Тошкент вилоятида (Чоч) илк темир даврида Бурғулик 
(Бурганли) маданияти ривожланган. Қадимги қабилалар асосан 
чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланган. Мудофаа 
деворлари билан ўралган йирик шаҳарлар аниқланмаган, турар 
жойлар ярим ертўлалардан иборатдир. Қадимги маконлардан қўлда 
ишланган сопол идишлар, бронза ўроқлар ва тош қуроллар 
топилган. Чоч вилояти аҳолисининг бир қисмини аҳамонийлар 
ёзувларида тилга олинган «Суғдиёна нариги ёғидаги саклар» билан 
қиёслаш мумкин.
Мил.авв. I минг йилликнинг бошларида Фарғона водийсида 
Чуст маданияти ривожланади. Бу маданиятни яратган деҳқонлар 
ертўла, пахса ёки хом ғиштдан қурилган уйларда яшаганлар. Баъзи 
масканлар мудофаа деворлар билан ўралган (Чуст, Далварзин). 
Далварзинда қазиб очилган деворнинг қалинлиги 4,6 м келади.
Чуст моддий маданияти юксак даражада ривожланган. 
Қадимги ёдгорликларда топилган тош ва жез ўроқлар, пичоқлар 
ҳамда арпа, буғдой, тариқ донлари ва улар учун ковланган ўралар 
чустликларнинг 
асосан 
деҳқончилик 
билан 
машғул 
бўлганликларидан дарак беради.
Қадимги аҳолининг турмушида темирчилик ва кулолчилик 
катта аҳамият касб этган. Чустликлар ясаган бронза ўроқ, камон 
ўқларининг пойконлари, тош ўроқ, пичоқ ва рангли сопол идишлар 
Марғиёна ва Бақтрия буюмларига анча ўхшайди. Далварзинда 
мил.авв. VIII–VII асрларга оид темир қуроллар ҳам топилган. Бу 
маълумотлар 
Фарғонада 
темирдан 
ишланган 
буюмлар 
тарқалганлигидан далолат беради. 


153 
Археологик манбалар асосида Фарғонада мил.авв.VII–VI 
асрларда 
мулкий 
табақаланиш 
жараёни, 
ҳунармандчилик, 
айирбошлаш ва савдо алоқаларининг кенг тарқалиши натижасида 
уруғчилик жамоаси ўрнида дастлабки давлатчилик вужудга келади 
деб тахмин қилинади.
Шу даврдаги Фарғона аҳолиси ҳаётида катта ижтимоий, 
иқтисодий ва маданий ўзгаришлар содир бўлган. Бироқ қадимги 
ёзма маълумотлар бўлмаганлиги туфайли ўлкада дастлабки 
давлатларга ўтиш жараёни бизга анча номаълум бўлиб келмоқда. 

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish