Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


 Бошқарув тизими ва илк давлатлар пайдо



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

 
4.2. Бошқарув тизими ва илк давлатлар пайдо 
бўлишининг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий асослари. 
Юзлаб мингйилликларни ўз ичига, олган инсоният тарихида 
дастлабки 
давлатлар 
ва 
шаҳарларнинг 
ташкил 
топиши, 
ҳунармандчилик ва савдонинг ривожланиши, ёзувнинг келиб 
чиқиши – нисбатан кейинроқ юзага келган ҳодисалардир. 
Давлатчилик жаҳон тарихида миллоддан аввалги IV минг 
йилликнинг охирларида Шарқда вужудга келган бўлиб, инсоният 
тамаддудининг сўнгги 5 минг йили билан боғланади. 
 
Илк жаҳон цивилизациялари 


109 
Бошқарувнинг илк босқичлари қадимги замонларга бориб 
тақалади. Ибтидоий жамият тарихида ижтимоий бошқарув 
тамойиллари ва вазифалари турли кўриниларда бўлиб, ташкил 
қилиш. 
Тартибга 
срҳолиш. 
Назорат, 
жамоатнинг 
ички 
муносабатларини бошқариб туриш фунциялари билан боғланган 
эди. Шу тарзда ижтимоий–иқтисодий талаблари, обрў–эътиборига 
эга, ўзларининг шахсий ахлоқий хислатлари, амалий билимлари ва 
тажрибаларини билан бошқалардан ажралиб турган шахсларнинг 
сараланишига олиб келган. Уруғ оқсоқоли ва қабилалар 
йўлбошчилари жамоалар вакиллари йиғинида (“Халқ йиғини”) 
сайланган. Ибтидоий жамият тарихида йўлбошчи раҳбар ижтимоий 
фойдали фаолияти билан банд бўлиб, уруғ–қабила одатларида 
асосланган ижтимоий ҳокимият дастлаб сиёсий давлат мақоми 
даражасига етмаган ижтимоий ташкилот шаклини ўзида ифода 
этган. 
Қадимги давлатлар ўз ривожланиш босқичларида, турли 
хусусиятлар ва тарихий қонуниятларга эга бўлган. Даставвал, илк 
давлатлар хўжаликнинг ишлаб чиқарувчи шакллари – деҳқончилик 
ва чорвачилик қаерда олдин ривож топган бўлса, ўша ерда вужудга 
келди. 
Ибтидоий тарихда (уруғчилик жамоаси даврида) аҳолининг 
жойлашуви қон–қариндошлик алоқалари билан белгиланади. У ёки 
бу ҳудудда факат битта уруғ аъзоларигина яшаган. Хўжалик ишлаб 
чиқарувчи 
шаклларининг 
тараққиёти 
аҳоли 
жойлашуви 
ҳудудларнинг кенгайишига, ташқи алоқаларнинг узлуксиз 
ривожланишига олиб келган. Ишлаб чиқариш зарурати ва бошқа 
иқтисодий омиллар шуни тақозо этган. Шу тарика аҳолининг 
аралаш жойлашуви жараёни бошланган. Бунда бир ҳудудда турли 
уруғ намояндалари яшайдиган бўлган. Ана шундай қилиб, 
жамиятнинг янги ҳудудий ташкилоти вужудга келган. Қариндош–
уруғчилик жамоаси ўрнига ҳудудий қўшничилик жамоаси пайдо 
бўлиб, ўзини иқтисодий жиҳатдан таъминлай оладиган катта 
оилалар пайдо бўлган.
Бу жамоалар вакиллари алоҳида уй–жойлар, экинзорлар ва 
суғориш тармоқлари билан чегараланган, яъни, тўла ўзлаштирилган 
ва муттасил хўжалик ва ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиб 
келинган воҳа–тумандарда ҳаёт кечириб, ўз ички ва ташқи 
муносабатларида келиб чиқадиган муаммоларни ҳал қилишда 
бирлашишга ҳаракат қилганлар.


110 
Ишлаб чиқариш ва ижтимоий меҳнат тақсимоти, ташқи 
ҳарбий босқинлардан ҳимояланиш, жамоадаги диний урф–
одатларни бажариш каби масалалар ижтимоий мансаблар ва 
бошқарувнинг янги ривожланиш босқичига асосланган. 

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish