1.6. Марказий Осиёда тарихий–маданий меросга
муносабат. Замонавий муаммолар ва айрим ёндашувлар.
Талабалар тарихий адабиётларда ва электрон оммавий ахборот
воситалари сайтларидаги қадимги давр ва ўрта асрлар тарихига
доир маълумотларни ўрганиш пайтида, илмий таҳлил услубига
асосланмаган ва миллий эҳтиросларга берилган айрим нашрларга
дуч келиши табиийдир. Ўтган асрнинг 90–йиллари мобайнида
ҳамда ХХI аср бошларида тарихни бўяб кўрсатиш ва ўтмиш
воқеаларини ҳаддан ортиқ идеаллаштириш, Марказий Осиё
халқларининг қадимги ва ўрта асрлар тарихини афсоналаштириш
анъанаси яққол намоён бўлди. Бундай ёндашувлар нафақат тарих
ҳаваскорлари, балки илмий даража ва унвонларга эга
муаллифларнинг рисола ва китобларида ифодаланган.
Ҳар бир халқнинг ўз тарихини ўрганишга интилиши, унинг
ибтидосига мурожаат қилиши ─ бу табиий жараён. Тарихнинг
хусусияти, аҳамияти шундан иборатки, у ўтмишдан сабоқ бериб,
умуминсоний қадриятлар ва юксак маънавият тимсолида
бунёдкорликка интилишни тарбиялайди.
38
Ҳар бир инсон ўз халқи тарихини билиши ва ўзга халқлар
ўтмиши ва маданиятига ҳурмат кўзи билан қараши лозим. Шу
нуқтаи назардан минтақавий ҳамжамият омили муҳим аҳамият касб
этади. Чунки Марказий Осиё халқларининг тарихи ва маданияти
кўп жиҳатдан умумий бўлган ва ҳозир ҳам шундай. Уларнинг
келажаги ҳам умумий бўлиб, бу бунёдкорлик фаолияти, интеграция
ва ўзаро ҳамкорликнинг чуқурлашувига боғлиқ. Умумэътироф
этилган нуқтаи назар шундан иборатки, дунё тамаддуни ҳамда
умумжаҳон тарихий–маданий мероси гуё бошқаларга хос бўлмаган
мутлақ ва тенгсиз сифатларга эга бўлган айрим халқларнигина
қизғин фаолиятининг натижасидан иборат эмас. Тарихий–маданий
мерос чегара билмайди ва у бутун инсониятга дахлдор меросдир.
Бизнинг онгимиздаги ушбу тасаввурни барбод қилишга
уринишлар содир бўлаётганлигини олимлар совуққонлик билан
кузатиб туришга ҳақлимидилар? ─ деган масала долзарб, албатта.
Афсуски, бугунги кунда минтақа халқларининг қадимги ва ўрта
асрлар даври тарихини афсоналаштиришга ошкора мойиллик яққол
намоён бўлмоқда. Бунда ҳаққоний манбалар ва илмий тадқиқот
усуллари эътиборга олинмасдан, сохта тарих яратилмоқдаки,
Марказий
Осиёдаги
республикаларда
маълум
замонавий
нашрларнинг муаллифлари ўз халқларининг узоқ ўтмишини
улуғлашга ва аксинча, минтақадаги бошқа халқларнинг тамаддун
ривожига қўшган ҳар қандай хиссасини ошкора инкор этишга
ҳамда уларнинг тарихини камситишга атайлаб интилаётганликлари
тобора одатий ҳолга айланиб, ғайритабиий тус олмоқда. Ушбу
вазифани ҳал қилиш учун мавзу юзасидан билимларга эга бўлиш,
манбаларни билиш ҳамда хулосаларнинг қатъий илмий
далилланганлиги талабларига риоя қилиш ўрнига, баландпарвоз
услуб, сафсатабозлик ва тарихни сохталаштириш йўлидан
борилмоқда.
Жаҳон тарихий жараёнининг харакатлантирувчи кучи инсон
ҳисобланади. Шундай экан, тарихий воқеалар ривожи инсоннинг
жамиятга муносабатига, унинг қадр–қиммати ёки камчиликларига
ва умуман инсониятнинг муштараклигига боғлиқ. Жаҳон тарихи
кўплаб инсонпарварлик намуналари ва аксинча, шовинизм ҳамда
урушлар ва геноциднинг намоён бўлиши мисолларига тўла.
Вайронкор ғоя, тарихнинг ўтмиш хатоларини такрорлашдан,
тарихдан ғаразли мақсадларда фойдаланишдан огохлантирувчи
сабоқларини эътиборга олмаслик негизида юзага келади.
39
Марказий Осиё мамлакатларида узоқ ўтмиш воқеаларини
ёритиш ва умумлаштиришда содир бўлаётган қуйидаги
“замонавий” услублар, ёндашувлар ва қарашлар тизимига этибор
бериш мақсадга мувофиқдир:
– асотирлаштириш, афсоналардан тарихий манба сифатида
фойдаланиш;
– ўз халқининг қадимги ва ўрта асрлардаги улуғвор “олтин
асри” мавзусини кўпиртириш, унинг этноними (ўзи ўзига берган
ном) ҳамда давлатчилигини асоссиз ва сунъий равишда
қадимийлаштириш;
– минтақа тарихий–маданий меросига, унда яшаётган ҳар бир
халқ ҳиссасининг аҳамиятли ва сўзсиз қимматли эканлиги ҳақидаги
холис қоидани инкор этиш;
– алоҳида халқ “феномени”, унинг этник танланганлиги ва
маданий афзаллиги ҳақидаги ғоя;
– қайси халқ қадимийроқ, минтақадаги илк давлатлар ва
шаҳарларга ким асос солган, дастлабки ғилдирак ва аравани ким
ихтиро қилган ва ҳ.к. қабилидаги қиёсий– кимўзарча ёндашув.
Ушбу санаб ўтилганларнинг барчаси минтақа халқларининг
холис тарихини яратишга сираям кўмаклашмайди. Марказий Осиё
халқлари ўтмишига ғайриилмий ёндашувлар ─ бу фақат гуманитар
йўналишдаги, яхши қўшничилик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш
йўлидаги асосий тўсиқлардан биридир. Бизнинг умумий тарихий–
маданий меросимизни ўрганиш борасида ҳаққоний илмий услуб ва
тамойилларни қарор топтириш йўлида Марказий Осиё тарихчи
олимларининг кучларини интеграциялаш ва бирлаштириш зарурати
аллақачон етилган. Бошқа муқобил йўл эса мавжуд эмас. Шундай
бўлсада, бу муҳим воқелик кўп ҳолларда инкор этилмоқда.
Ғайриилмий қарашларнинг вужудга келиши, ўтган асрнинг
90–йилларида Марказий Осиё халқлари тарихини кенг қўламли
қайта қўриб чиқишнинг бошланиши билан боғлиқ эди.
Минтақа мамлакатларида қадимги тарих ва тарихий маданий
меросга мурожаат кенг қулоч ёйиб, бу кўпинча соф илмий
муаммоларни ўрганиш доирасидан четга чиқа бошлади. Тарих
ижодкор зиёлилар ва ижтимоий фанлар вакилларининг оммабоп
машғулотига айланиб қолди, тарихий публицистика жанри юзага
келди, унда илгариги ақидалардан қутилиш ниқоби остида тарихий
воқеаларни эркин талқин қилиш тамойиллари қарор топди.
Манбашунослик ва тарихшунослик талаблари, илмий адабиётларга
40
иқтибос бериш зарурияти, қиёсий таҳлил асосидаги муайян
тарихий ёндашув ўрнини тобора кўпроқ юзаки ишқибозлик эгаллай
бошлади.
Тарихни бўртириб талқин қилиш ҳолатлари, ўтмиш
воқеаларини ҳаддан ташқари идеаллаштириш ва мураккаб
масалаларини фақатгина асотир ва афсоналарга таяниб ҳал қилиш
мумкин деган тушунчани исботлашга тобора зўр бериб уринишлар
пайдо бўлди. Шунинг баробарида афсонадан фарқли равишда
тарихий воқеалар ва далилларда ўйлаб чиқарилган, эртак
элементлари бўлмасдан, улар мантиқий хусусиятга эга бўлиши
тўғрисидаги қоида маълум ҳолларда эътиборга олинмаяпти. Қатор
китоб ва мақолалар шу тариқа вужудга келган бўлиб, уларнинг
муаллифлари синовдан ўтган, яъни ўзининг ишончлилигини
тасдиқлаган асл манбалар ва тарихшунослик маълумотларидан
мутлақо
фойдаланмасдан,
тарихни
“ўзларининг
дид
ва
хоҳишларига кўра” қайта ёза бошладилар, бунинг устига тарихни
қайта кўриб чиқишга интилиш кўпинча бемаънилик даражасига
олиб борилди.
Бу борада ўтмиш воқеаларини ҳаққоний умумлаштириш,
тарих ва афсонанинг ўзаро нисбати масаласи юзага келиб, у
ҳамиша долзарб аҳамият касб этган.
Энг қадимги даврлардан бошлаб инсон ўзини ўраб турган
дунёни билишга ҳаракат қилган. Дастлаб унинг билимлари
чекланган эди. Шу боисдан у ёки бу ҳодиса ёхуд воқеани англаш
учун у ўз хаёллар тасаввурларига, тахмин ва фантазияларига таяниб
хулоса чиқарган. Асотирлар ва афсоналар шу тариқа вужудга
келган.
Турли халқларда асотирлар турли даврларда мавжуд бўлган.
Гарчи, қадимги одамникидан фарқ қилса–да, замонавий инсон ҳам
тасаввурини ишга солади. Ўтмишдаги ва ҳозирги билимлар
ўртасида жуда улкан тафовут мавжуд. Уруғчилик жамоаси тузуми
шароитида ёки илк шаҳарлар ва давлатлар босқичида яшаган
инсонларни тушуниш мумкин. Улар учун асотир чин бўлган,
масалан, юнонлар ўзларининг афсоналарини Юнонистон–
Элладанинг ҳаққоний тарихи сифатида қабул қилганлар.
Аммо тарихий танланганлик ҳақидаги “тожиклар феномени”
тўғрисидаги, уларнинг гўё “мил.авв. III─II минг йилликлардаги
қадимий орий халқи”нинг бевосита этномаданий авлодлари
эканлиги, мазкур феномен “куррамизнинг деярли барча қисмларида
41
хоҳ кўпроқ, хоҳ камроқ бўлсин, турли даражада намоён бўлиши”
хусусидаги ғояларни қандай қабул қилмоқ мумкин?
“Орийлар цивилизацияси”, Ўрта Осиё – бу “тарихий
Тожикистон” деган ғоялар, шунингдек, ўз этнонимига ва давлатига
эга олис ўтмишда, яъни мил.авв. III мингйилликда туркман–
ўғузларининг вужудга келганлиги ҳақида қарашлар илгари
сурилди.
Бошқа республикада эса “қирғиз” этноними “умумий туркий
ўзакдан келиб чиққан замонавий халқлар номларининг энг
қадимгиси” деб ҳисоблашади. Қирғизлар “сайёрамиздаги энг
қадимий халқлардан бири” эканлиги яна бир карра махсус
таъкидланади. Умумсайёра миқёсида қиёслашга уриниш қанақадир
тушунтириб бўлмайдиган интилишдир.
Ушбу йўналишдаги мавзулар бугунги кунда ўз “долзарблиги”
билан ажралиб турибди. “Энг қадимги, энг йирик, энг аввалги” дея
бошланувчи асотирлар ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Этник бир
хиллик ҳақидаги, тарихий бирламчи ватаннинг чегаралари
хусусидаги, қайсидир замонавий этноснинг нуқул буюк қабила ва
элатларга меросхўр эканлиги тўғрисидаги афсоналар сони ортиб
бормоқда.
Шунингдек, алоҳида олинган замонавий халқ, минтақадаги
энг қадимги шаҳарлар ва давлатчилик, энг эртанги технологик
ихтиролар асосчиси, хўжалик ҳамда маданият ютуқлари, умуман
маданият қадриятлари эгаси бўлганлиги хусусидаги ғоялар ҳам
айнан шу йўналишида ривож топмоқда.
Марказий
Осиё
қўшни
мамлакатларига
нисбатан,
Ўзбекистонда бундай ғайриилмий ва асотирли мазмунга эга
адабиётлар, бироз кеч юзага келган бўлса–да, нашрларда
кўтарилаётган
масалалар
ўша–ўша,
замонавий
асотирлар
муаллифларнинг таввалуд топган вилоят, минтақадаги энг
қадимги деҳқончилик ва ҳунармандчилик маркази бўлган,
ўзбекларнинг этник ва маданий жиҳатдан шумерлар, орийлар ва
скифларга ворислиги, қадимий замонларда Амударё ва Сирдарё
оралиғидаги фанда номаълум Скифия давлати ҳақидаги қарашлар
ва бошқ.
Тожикистон Фанлар академияси доирасида тожикларнинг
келиб чиқиши – этногенези мутлақ бронза даври эроний тилли
орийлар қабилалари билан боғланади. Ўзбекистонда баъзи
тарихчилар аксинча, орийлар – бу туркий тилли қабилалар
42
эканлигини исботлашга уриниб, хусусан Жанубий Урал, Шимолий
Қозоқистон, Ғарбий Сибирдан келгинди чорвадор-орийларнинг
сўнгги бронза даврида ёйилишидан ўзбек халқининг этногенези
бошланади деган ғояни илгари сурдилар. Абадий уйқуга ботган
“буюк орийлар” ворислиги учун “курашга” доир баҳс–
мунозаларнинг мазмун–моҳиятини тушуниш қийин. Бироқ,
тарихий ҳақиқат шундан иборатки, орийлар хоҳ эроний тили
бўлсин, хоҳ туркий тилли, уларга қадар Ўрта Осиёда мавжуд
бўлган маҳаллий маданий ва этник асосни эътибордан соқит қилиш
сираям тўғри эмас. Қадимий ва буюк аждодлар ҳақидаги асотирлар
муаллифлари негадир янада қадимгироқ, камроқ машҳур бўлган
аждодлар тарихига эътиборсиз муносабатда бўладилар.
Қайси сабабларга кўра, келгинди орийларнинг Ўрта Осиёда
тарқалиши оқибатида тожиклар ёки ўзбекларнинг этногенези
бошланган? Бу қабилалар қандай ноёб, бетакрор этник
хусусиятларга эга бўлган? Қадимги элатлар ва халқлар кўплаб
авлодлар ворислари бўлмаганми? – деган саволларга ўз
долзарблиги билан ажралиб туради.
Ўзбеклар ва тожиклар умумий аждодларга эга эмасми? –деган
савол ҳам дарҳол унутилди. Ўзбеклар ва тожиклар этногенезига туб
ўтроқ зироатчи аҳолининг қатлами томонидан асос солинган, унинг
таркибига узоқ давр мобайнида чорвадор қабилалар ва кўчманчи
элатларнинг босқичма–босқич келиб қўшилган. Шундай ёндашув
холисонадай, ҳеч бўлмаганда, ҳаққоний тарихий жараёнларга яқин
ўхшаб туюлади. Бронза даври қабилалари қайси тилда
сўзлашганлари тарих фанида ҳануз маълум эмас.
Орийлар муаммосининг ХХI аср “янги назариётчилари”
танқид қилиниб, айниқса тарих фанида эътироф этилмаган бундай
қарашларни талабалар учун яратилган ўқув қўлланмалари
мазмунига татбиқ қилишнинг салбий жиҳатлари махсус қайд
этилгандан сўнг, “орийлар–туркийлар” ғоясига нисбатан унинг
муаллифи (А.А.Асқаров) томонидан эҳтиётлик билан караш
вужудга келди. Аммо, бунга нисбатан “прототурк қабилалар”,
“прототурк тили”, “прототуркий сўзлашувчилар” каби тушунчалар
ўртага
ташланди
(“прототурк”
деганда
“туркийларгача”,
“туркийларга қадар”). “Прототурк” деб бронза даври Евроосиё
даштларида яшаган ва уларнинг катта гуруҳлари – Ўрта Осиёга
кўчиб келган Андроново маданияти чорвадор қабилалари аталган
ва улар билан дастлаб “орийлар – туркийлар” боғланган. Бироқ,
43
“прототуркий” тил – бу қандай тил экан? – деган савол очиқ бўлиб
қолади, чунки мазкур “тил”га оид биронта ёзув намунаси
топилмаган. Шу тариқа, “орийлар – туркийлар” ғояси ўрнини
эгаллаган, “прототурк” назариясининг фанда эътироф этилишига
умид қилиш бироз қийин.
Замонавий халқлардан қайси бири “қадимийроқ ва
донишмандроқ” деган мавзуда тинимсиз баҳс юритиш мумкин,
аммо бу чинакам тарихий воқеаларнинг моҳиятини ўзгартирмайди.
Бугунги кун ва келажак масаласига келадиган бўлсак, минтақавий
муштараклик қонуни ягона минтақада яшовчи халқларда яхши
кўшничилик муносабатларини қўллаб–қувватлаш билан боғлиқ
умумий манфаатлар мавжудлигини кўрсатади.
Марказий Осиё аҳолининг катта қисмини ёшлар ташкил этади.
Ёшлар тарбияси бегоналаштирувчи ва вайронкор ғоялар тимсолида
тарихни нотўғри англашга қаратилган янги афсоналарга, алоҳида
бир халқнинг устунлиги ва тарихан танлаб олинганлиги ғояларига
асосланмаслиги лозим. Умуминтақавий муаммоларни босқичма–
босқич ҳал қилиш ва биринчи галда – ҳозирги авлод ёшларига
муносиб келажак яратиш ҳамда улар бунёдкорлик ва эзгуликка
интилишлари учун Марказий Осиё халқларининг интеграцияси
ҳаётий заруриятдир.
Бугунги кунда ҳар бир олим аниқ тарихий муаммолар билан
шуғулланиш имконига эга ва олимларнинг бош вазифаси –
халқларни ажратиш эмас, балки бирлаштиришдан иборат. Шу
боисдан бағрикенглик, бизнинг ҳолатда эса – ўзга этносга ижобий
муносабат, ўзаро ҳурмат–иззат, бир–биримиз билан тинч–тотув
яшашга тайёрлик ва қобиллик абадий тинчликка эришишнинг ягона
йўлидир.
Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов 1991 йили 1 сентябрни
республикамизда Мустақиллик куни, умумхалқ байрами деб эълон
қилиши пайтидан бошлаб қўшни халқлар билан самимий дўстлик
алоқаларни, тенг ва ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантириш
мамлакатимиз сиёсатида долзарб вазифага айланди. Президент
И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Ўзбекистоннинг Қозоғистон,
Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон халқлари билан минг
йиллик муштарак тарихи ва маданияти, қавм–қариндошлиги,
44
умумий орзу–умидлари бор. Уларни ҳеч қандай куч бир–биридан
ажратолмайди”.
1
Бағрикенгликка доир бу муҳим, адолатли фикрларни
унутмаслик мақсадга мувофиқ бўларди.
Do'stlaringiz bilan baham: |