263-масала. и-РНК молекуласи таркибидаги нуклеотидлар кетма-кетлиги асосида синтезланадиган оқсил молекуласи занжирида аминокислоталар қандай тартибда жойлашишини ёзинг.
а) Г У Ц Г А Ц А А Г У Ц А Г Ц Ц Ц А А;
б) Г А Ц Г У У Г Г А А А А Г Г А Ц А А;
в) А Ц А У Ц А Ц Ц Ц У А Ц А А Ц Г Ц А.
265-масала.Геннинг бир қисми нуклеотидларнинг қуйидаги тартибидан ташкил топган: Т Т Г Т Ц Г Ц А Т Г А Г Г Г Г Т Т Т
Бу занжирда 10-нуклеотид ёки 11-нуклеотид ионлаштирувчи нур таъсирида тушиб қолган бўлса, кодланадиган аминокислоталарнинг тартиби қандай ўзгаради?
267-масала.Оқсил молекуласининг бошланишини кодловчи ДНК молекуласи занжирида нуклеотидлар қуйидагича жойлашган:
А Т Г Г Т Т Г А Г Г Г Т Т Т Ц. Оқсил молекуласи занжирида аминокислоталарнинг жойлашиш тартибини аниқланг.
268-масала.Оқсил таркибини 400 та аминокислота ташкил қилади. ДНК занжирида иккита нуклеотид орасидаги масофа 3,4 Å га тенг эканлигини билган ҳолда шу оқсилни синтезлашга жавобгар геннинг узунлигини аниқланг.
269-масала.Глюкагон оқсили (ошқозон ости безининг Лангерганс оролчаларида ишлаб чиқариладиган гормон, бу гормон қонда глюкоза миқдорининг ошишига ҳамда жигарда гликогеннинг парчаланишига таъсир кўрсатади) молекуласининг бошланишида қатнашувчи аминокислоталарнинг кетма-кетлиги қуйидагича: треонин – серин – аспарагин – тирозин – серин – лизин – тирозин… Шу оқсил молекуласида аминокислоталарнинг жойлашиш тартибини белгиловчи ДНК занжиридаги нуклеотидлар кетма-кетлигини аниқланг.