226-масала*. Шортгорн зотли йирик шохли қорамолларда AA генотип қизил, Aa тарғил ва aa оқ рангни белгилайди. Бундай зотдаги сигирлар орасида 4169 та қизил рангли, 3780 та тарғил ва 756 та оқ рангли сигирлар қайд қилинган. A ва a аллелларининг частоталарини аниқланг.
Масаланинг ечилиши:
популяциядаги сигирларнинг умумий сонини (8705) билган ҳолда, AA ёки aa генотипларнинг частотасини аниқлаб олиш мумкин. Масалан: aa = q2 = 756 : 8705 = 0,09. Шунга кўра, a аллелининг частотаси q = √q2 = √0,09 = 0,3
A аллелининг частотаси p = 1 – q = 1 – 0,3 = 0,7 Демак, A аллелининг учраш частотаси 0,7 га ва a аллелининг частотаси эса 0,3 га тенг.
227-масала*. Европа популяцияларида ҳар 20000 одамга 1 та альбинос тўғри келади. Популяциянинг генетик таркибини аниқланг.
Масаланинг ечилиши:
альбинос фенотипни белгиловчи рецессив гомозиготали генотипнинг учраш частотасини aa = q2 деб олинса, aa = q2 = 1 : (20000 +1) = 0,00005 аниқланади, a аллелининг частотаси q = √q2 = √0,00005 = 0,007 ёки q = 0,007 га тенг бўлади. Бундай ҳолда AA генотипнинг учраш частотаси p2 ни топиш мумкин: A аллелнинг частотаси p = 1 – q = 1 – 0,007 = 0,993
AA = p2 = 0,9932 = 0,986049
Aa генотипнинг учраш частотаси (2 pq) = 2 (0,993 х 0,007) = 0,013902.
228-масала*. Маккажўхори ўсимлигида альбинизм рецессив белги сифатида наслдан-наслга ўтади. Баъзи навларнинг популяцияларида альбинос ўсимликлар 25:10000 частота билан учрайди. Шу популяцияда альбинизмга сабаб бўлувчи геннинг учраш частотасини аниқланг.
Масаланинг ечилиши:
рецессив гомозиготали генотипнинг частотасини топамиз:
a a = q2 = 25 : (10000 + 25) = 25 : 10025 = 0,002493
a аллелнинг частотасини топамиз: a = q = √q2 = √0,002493 = 0,0499
a = 0,0499
229-масала*. Ороллардан бирида 10000 та тулки отиб олинган. Улардан 9991 таси малла, 9 таси оқ рангда бўлган. Жуннинг малла ранги оқ ранги устидан доминантлик қилади. Гомозиготали малла, гетерозиготали малла ва оқ тулкиларнинг фоизда ифодаланган нисбатини аниқланг.
Масаланинг ечилиши:
оқ рангли тулкилар генотипининг учраш частотасини топамиз: aa = q2 =
9 : 10000 = 0,0009
a аллелнинг частотаси q = √q2 = √0,0009 = 0,03 ёки q = 0,03
A аллелнинг учраш частотаси p = 1 – q = 1 – 0,03 = 0,97
AA генотипнинг учраш частотаси p2 = (0,97)2 = 0,9409
Aa генотипнинг учраш частотаси 2 pq = 2 (0,97 x 0,03) = 0,0582
Демак, доминант гомозиготали AA генотипли организмлар 94,09% ни, гетерозиготали Aa генотипли организмлар 5,82% ни ва рецессив гомозиготали aa генотипли организмлар 0,09% ни ташкил этади.
230-масала. Популяция 80% AA генотипли ва 20% aa генотипли индивидлардан ташкил топган. Популяцияда мувозанат тиклангандан кейинги AA, Aa, aa генотипли индивидларнинг учраш частоталарини аниқланг.
231-масала. Популяция 60% BB генотипли ва 40% bb генотипли индивидлардан иборат. Харди-Вайнберг қонунига мувофиқ, популяцияда мувозанат тиклангандан кейинги BB, Bb, bb генотипларнинг учраш частоталарини аниқланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |