Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети



Download 1,25 Mb.
bet8/76
Sana30.03.2022
Hajmi1,25 Mb.
#518187
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   76
Bog'liq
Турабеков Масала китоб

24-масала. Одамда полидактилия (бармоқларнинг олтита бўлиши) нормал белги (бешта бармоқнинг бўлиши) устидан тўлиқ доминантлик қилади. Ота-она ўрганилаётган белги бўйича гетерозиготали бўлса, шу оилада туғиладиган болаларнинг генотипи ва фенотипи қандай бўлади?


25-масала. Ота-онадан бири беш бармоқли ва иккичиси олти бармоқли бўлган. Бу оилада бир бола туғилган бўлиб, унинг бармоқлари бешта бўлган. Шу оилада кейинги туғиладиган болаларнинг қандай фенотип билан туғилиш эҳтимоли бор?


26-масала. Одамларда альбинизм рецессив белги сифатида аутосома орқали наслдан-наслга ўтади. Оилада ота-онадан бири альбинос, иккинчиси нормал бўлган. Шу оилада иккита бола туғилган бўлиб, улардан бири нормал, иккинчиси эса альбинос бўлган. Ота-она ва болаларнинг генотипини аниқланг. Кейинги туғиладиган боланинг қандай фенотипга эга бўлиш эҳтимоли бор?


27-масала. Ота-онасидан бири альбинос бўлган нормал қиз, альбинос йигитга турмушга чиққан (йигитнинг ота-онаси нормал). Янги оилада альбинос бола туғилган. Бу оилада кейинги туғиладиган болаларнинг ўрганилаётган белги бўйича қандай фенотипга эга бўлиш эҳтимоли бор?


28-масала. Ота-онаси нормал бўлган нормал қиз, ота-онаси нормал бўлган йигитга турмушга чиққан. Оилада нормал болалар билан бир қаторда альбинос бола ҳам туғилган. Бола айрим белгилари бўйича онасига ва айрим белгилари бўйича отасига жуда ўхшаш. Боланинг альбинос бўлиб туғилиш сабабини тушунтириб беринг.


29-масала. Ота томондан буваси альбинос, она томондан бувиси альбинос, лекин ота-онаси нормал бўлган нормал қиз нормал йигитга турмушга чиққан. Йигитнинг ота-онаси ва буви-бувалари ҳам нормал бўлган. Бу оилада альбинос болаларнинг туғилиш эҳтимоли борми?


30-масала. Чорвачилик билан шуғулланувчи хўжаликларда жун ва қоракўл терилар етиштириш учун отарларда асосан жунининг ранги кулранг қўйлар боқилади. Чунки жуннинг ва мўйнанинг кулранги қорасига қараганда қимматроқ баҳоланади. Шунинг учун ҳам кулранг қўзичоқлар олиш учун кулранг қўйларни кулранг қўчқорлар билан чатиштиришган. Лекин шу нарса маълум бўлганки, бундай чатиштириш ўтказилганда кулранг қўзичоқлар билан бирга қора қўзичоқлар ҳам туғилган. Бундан ташқари қўзичоқлар сони кутилганидан доимо анчагина кам бўлган.
Кулранг қўзичоқлар ва қора қўзичоқларнинг нисбати текширилганда кулранг қўзичоқлар қораларига нисбатан 2 баробар кўпроқ ёки 2 : 1 нисбатга яқин бўлиши аниқланган. Кейинчалик бунинг сабаби аниқланганда, кулранг қўй ва қўчқорлар генотип бўйича ҳамиша гетерозиготали (Аа) эканлиги маълум бўлди. Жун ранги бўйича АА генотипли қўзичоқлар туғилганидан кейин меъдадаги етишмовчиликлар туфайли нобуд бўлар экан. Шунинг учун кулранг қўзичоқларнинг генотипи Аа ва қора қўзичоқларнинг генотипи аа бўлар экан.
Хўжалик қўзичоқларни етарли сонда олиш учун отарларда қандай қўй ва қўчқорларни сақлагани маъқул?



Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish