Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


Метр ва килограмм эталонларининг яратилиши



Download 1,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/100
Sana06.03.2022
Hajmi1,75 Mb.
#485020
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   100
Bog'liq
Хронология дарслик охирги 20.10.17

Метр ва килограмм эталонларининг яратилиши.
 
1798 йил 
Мешен ва Деламбр ўз ишларини якунлаб, метр узунлигини аниқлаб 
олдилар, 1799 йил декабр ойида якуний метр системаси қабул 
қилинади. Мешен ва Деламбр тадқиқотларига биноан метр узунлиги 3 
фут 11, 296 меридиан ёйи узунлигига тенг деб белгиланади. Асосий 
бирлик ва системанинг номи ҳам грекча сўз “метрон”дан келиб 
чиққан ва ўлчов деб номланган.
1
Lester A. Ross. Archaeological metrology: English, French, American and Canadian systems of weights and 
measures for North American historical archaeology. 1983. Ottawa. National Historic Parks and Sites Branch 
Parks Canada Environment Canada. 


129 
Суюқликлар учун асосий ҳажм бирлиги қилиб метр қабул 
қилинади (“метра”-грекча сўз-фунт оғирлиги), у томонлари 0,1 метр 
бўлган кубга тенг
1
.
Асосий оғирлик бирлиги қилиб, грамм қабул қилинган 
(“грамм”-грекча сўз-белги, ёзув дегани), у Цельсий бўйича 0
0
градусга 
тенг бўлган ҳароратдаги 0,01 куб метрга тенг қилиб белгиланди. 
Қолган барча бирликлар: анча йирик ва анча майда бирликлар 
биргина 10 коэффициенти ёрдамида ўрнатилди. Шу аснода ҳамма 
бирликлар системаси асосий бирликлар метр билан боғланган ва 
ўнлик ҳисоб принципига бўйсунган
2
. Асосий бирликлардан катта ёки 
кичик бўлган бирликларни белгилаш учун ягона номенклатура ишлаб 
чиқилган. 10,100, 1000 ва 10000 сингари асосий бирликлар катта 
бўлган бирликлар грек саноқ сонлари бўйича аталадиган бўлди (дека-
10, гекто ва гекатон-100, кило ёки хилиа-1000, мириа-10000). Булар 
қаторига мириа метр-10000 метр, километр-1000 метр, гекто метр -
100 метр, дека метр-10 метр сингари бирликлар ҳам қўшилди. 
Анча майда бирликлар 
1000
1
,
100
1
,
10
1
га тенг бўлган асосий 
ўлчовлар лотин саноқ сонлари қўшимчалари билан номланган. Булар 
деци-“децем” сўзи-10, санти-“сентум” сўзидан -100, милли =“милле” 
сўзидан 1000 олинган. Масалан, дециметр-
10
1
метр, сантиметр 1/100, 
миллиметр 1/1000 метрга тенг.
Метр ва килограмм эталонлари яратилган ва улар Франция 
Республикаси архивида сақланади. Бироқ, ягона ва мажбурий метр 
системаси Францияда фақатгина 1837 йилда тан олинган
3

Бунгача император Напалеон Бонопарт томонидан киритилган 
кундалик турмуш ўлчовлари системаси ҳаракатда эди. Бу ўлчовлар 
метр системаси билан ҳам боғлиқ бўлган. 
Метр системаси тез орада Германия, Англия, Испания (1849 
йил), 1852 йилда Португалияда, 1866 йилда АҚШда қўлланилган
4

1875 йилда Парижда Халқаро дипломатик конференцияда метр 
конвенцияси имзоланади. Бу конвенцияга 17 давлат қаторида Россия 
ҳам қўшилган эди. 1899 йилда метр ва килограммнинг платинадан 
тайёрланган эталонлари ишлаб чиқилади ва мамлакатлар ўртасидаги 
1
 International vocabulary of metrology – Basic and general concepts and associated terms. // Joint Committee 
for Guides in Metrology. 2012. 
2
 International vocabulary of metrology — basic and general concepts and associated terms
. // Joint Committee 
on Guides for Metrology. 2008.
3
 International vocabulary of metrology — basic and general concepts and associated terms
. // Joint Committee 
on Guides for Metrology. 2008.
4
 International vocabulary of metrology – Basic and general concepts and associated terms. // Joint Committee 
for Guides in Metrology. 2012. 


130 
ўлчовлар эталонлари қиймати ўрнатилади, бу эталонлар ўз навбатида, 
узунлик ва оғирликнинг миллий ўлчовларига айланади.
Бироқ, бир қанча давлатларда метр системаси билан бир қаторда 
эски метр системасига қадар мавжуд бўлган ўлчовлардан фойдаланиш 
давом этган.
1869 йили Россия Фанлар академияси Россияда метр 
системасини жорий этиш масаласини кун тартибига қўяди. Бироқ, 
1899 йилдагина метр системасидан эски рус ўлчовлари қаторида 
фойдаланишга йўл қўйилади.
Россияда 1918 йил 11 сентябрда “Ўлчов ва оғирликларнинг 
халқаро метр ўнлик системасини киритиш ҳақидаги” декрет қабул 
қилинади. Бу декретга асосан 1919 йил 1 январдан метр системаси 
жорий этилиш керак эди. Фақат 1922 йил 1 январдан бу системага 
тўлиқ ўтиш амалга оширилган. 1924 йил 1 январда қабул қилинган 
декретга асосан метр системасидан ташқари бошқа хилдаги 
ўлчовларни қўллаш тақиқланади
1
. Бироқ, фуқаролар уруши бу 
ислоҳотни белгиланган муддатда амалга оширишга йўл қўймаган эди. 
Анчагина катта тайёргарликдан сўнг метр системасига ягона ўлчов 
системаси сифатида 1927 йил 1 январдан бошлаб қаралди, яъни бу 
системага тўлиқ ўтилди.
Ҳозирги замон фани ва ишлаб чиқаришнинг эҳтиёжи метр 
системалаштириш ишларини талаб этади.

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish