Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


Рим папаси Григорий XIIIнинг календарь ислоҳоти



Download 1,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/100
Sana06.03.2022
Hajmi1,75 Mb.
#485020
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   100
Bog'liq
Хронология дарслик охирги 20.10.17

 
Рим папаси Григорий XIIIнинг календарь ислоҳоти. 
XVI аср 
ўрталарига келиб, календарни ислоҳ қилиш масаласи кун тартибидаги 
асосий масалалардан бири бўлиб қолди. 1582 йилда Рим папаси 
Григорий XIII махсус комиссия тузди, унинг таркибида Балон 
университети профессори астроном ва математик Игнатий Данти 
(1536-1586) ҳам бор эди. Бу комиссияга янги календарь лойиҳасини 
тузиш вазифаси топширилади. Комиссия тақдим этилган барча 
календар лойиҳаларини кўриб чиқиб, италиялик математик ва врач 
Алоизий Луижи Лилио (1520-1576) лойиҳасини маъқул топди. Луижи 
Лилио Перуджи шаҳридаги университетда тиббиётдан дарс берган. 
Ушбу календарь лойиҳасини унинг ўлимидан сўнг укаси Антонио 
Луижи нашр қилади. Календарь лойиҳаси папа Григорий XIII 
томонидан қабул қилинади ва кунни 10 кун олдинга суришга фармон 
беради
2
.
 
Қабул қилинган лойиҳадаги тузатишлар қуйидагича эди: 
1. 1582 йил 4 октябрь пайшанба кунининг эртаси 5 октябрь эмас, 
балки 15 октябрь жума куни ҳисобланади. Бу билан юқоридаги 10 
сутка хато тузатилиб, баҳорги тенг кунлик 21 мартга тўғри келди. 
2. Келгусида яна шундай хато йиғилмаслиги учун 400 йилда 3 
сутка кам ҳисобланиши керак, бунинг учун Юлиан календарида 400 
йилда 100 та кабиса йили ўрнига 97 та кабиса йили ҳисобланади. 
Юлиан календарида асрни ифодалайдиган рақамларнинг тўртга 
бўлинмайдиганлари кабиса йили эмас, балки оддий йил ҳисоблашга 
қарор қилинди. Масалан, 1600, 1700, 1800, 1900, 2000, 2100, 2200, 
2300, 2400 йиллар Юлиан календарида кабиса йиллари, янги ҳисоб 
Григорий календарида эса фақат 1600, 2000, 2400 йиллари кабиса 
йиллари, қолганлари оддий йил, чунки 17, 18, 19, 21, 22, 23 сонлари 
тўртга бўлинганда қолдиқ қолади
3

Григорий календарида йилнинг давомийлиги 365,242500 суткани 
ташкил этиб, тропик йилга қараганда ҳар йили 26 секундга ортиб 
1
Encyclopedia of time: science, philosophy, theology, and culture / H. James Birx, editor. 2009 by SAGE 
Publications, Inc. Р. 217. 
2
Ari Belenkiy. History of One Defeat: Reform of the Julian Calendar as Envisioned by Isaac Newton. London. 
2012. P. 1-22. 
3
Encyclopedia of time: science, philosophy, theology, and culture / H. James Birx, editor. 2009 by SAGE 
Publications, Inc. Р. 130. 


98 
бориб, салкам 3300 йилда бу бир кунни ташкил қилади. Григорий 
календаридаги хатонинг қийматини аниқлаш учун дастлаб календар 
йилининг узунлигини аниқлаш керак бўлади. Ҳар 400 йилнинг 303 
йили 365 кундан, 97 йили эса 366 кундан иборат. Демак, тўрт асрда
146097
35502
110595
366
*
97
365
*
303




уни 400 га бўламиз. 
242500
.
365
400
:
146097

Демак, Григорий календари тропик йилдан 0.000305 сутка ортиқ. 
Бу эса 3280 йилдаги хато бир сутка демакдир. Григорий календарини 
янада аниқ қилиш мумкин. Бунинг учун 4000 йилда бир марта кабиса 
йили камайтирилади. Натижада 4000 йилда 1.22 сутка фарқ пайдо 
бўлади. Григорий календарида Юлиан календарига нисбатан кабиса 
йилларини ҳисоблаш мураккаб. Ҳар иккала вақт оралиғидаги фарқни 
ҳисоблашга келсак, ислоҳ қилинган вақтида фарқ 10 сутка бўлса, 1700 
йилнинг 29 февралидан бошлаб, бу фарқ 11 сутка бўлади, 1800 
йилнинг 29 февралидан бошлаб эса 12 сутка, 1900 йилнинг 29 
февралидан бошлаб, 13 суткага етди. 2000 йилда ҳар иккала ҳисобда 
ҳам кабиса йили бўлганлигидан 13 сутка фарқ 2100 йилнинг 29 
февралигача ўзгармай қолади, ундан сўнг 14 сутка бўлади
1

1973 йилда бутун дунёда Коперникнинг 500 йиллик юбилейи 
нишонланди. Унинг эски ҳисоб бўйича 1473 йил 19 февралда 
туғилгани маълум. Лекин биз бугунги кунда Григорий календарини 
ишлатаётганимиз туфайли уни шу ҳисобга айлантириш зарур. Буни 
қандай ҳисоблаймиз? XVI асрда икки календарь орасидаги фарқ 10 
кун бўлган ва бу бугунгача давом этган. Бунда 325 йилда Никей 
соборида Юлиан календарининг қабул қилинганда баҳорги тенг 
кунлик 21 мартга тўғри келганлигини ҳам унутмаслик керак. Икки 
календарь ўртасидаги фарқни 1 март 1700 йилдан қуйидаги 
жадвалдан билиш мумкин:

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish