Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


Ўрта Осиёга ҳижрий календарнинг кириб келиши ва жорий



Download 1,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/100
Sana06.03.2022
Hajmi1,75 Mb.
#485020
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   100
Bog'liq
Хронология дарслик охирги 20.10.17

Ўрта Осиёга ҳижрий календарнинг кириб келиши ва жорий 
этилиши. Ўрта Осиёда босма календарларнинг чоп этилиши.
 
Арабларнинг Ўрта Осиёга дастлабки юришлари Убайдуллоҳ ибн Зиёд 
бошчилигида 651 йилда Марвни эгаллаш билан бошланди. Араблар 
Амударё (Жайҳун)дан шимолда жойлашган ерларга "Мовароуннаҳр", 
яъни,
 
"дарё ортидаги ерлар" деб ном беришади
1
. Наршахий ва араб 
муаллифи 
Ёқут 
берган 
маълумотларга 
кўра, 
Муҳаммад 
пайғамбарнинг шахсан ўзи Мовароуннаҳрни буйсундиришни 
муқаддас деб ҳисоблаган ва исломга эътиқод этувчиларни бу муқаддас 
ишга даъват этган. 
Умуман олганда, арабларнинг ярим аср давомида Хуросон 
ноиблари Абдуллоҳ ибн Амир, Убайдуллоҳ ибн Зиёд, Сайд ибн Усмон, 
Салмо ибн Зиёд қабилар томонидан уюштирилган ҳужумлар талон-
тарож қилиш, ўлкадаги ҳарбий-сиёсий вазиятни ўрганиш, 
бойликларни олиб кетиш мақсадида уюштирилган эди. 705 йилда 
Қутайба ибн Муслим Хуросон ноиби этиб тайинлангач, 
Мовароуннаҳрни бутунлай босиб олиш ҳаракати бошланади. Ўрта 
Осиёдаги сиёсий парокандалик ва кичик давлатларнинг бир-бирлари 
билан тез-тез низоларга бориб туриши Қутайбага ниҳоятда қўл келган 
эди. 706 йилда у катта қўшин билан Мовароуннаҳрга юриш бошлади 
ва Пойканд шаҳри 15 кунлик қамалдан сўнг эгалланди. 
Арабларга қарши турклар, сўғдийлар, умуман, маҳаллий аҳоли 
ўзаро иттифоқ тузишга эришган бўлса-да, Қутайба найранг йўли 
билан бу иттифоқни бузишга муваффақ бўлди ва 708-709 йилларда 
Бухоро ва унинг атрофларига бир неча марта юриш қилиб ,Бухорони 
забт этди. Қутайба 710 йилда Шуман, Насаф ва Кешни эгаллади. 710-
712 йилларда Самарқанд ихшиди Тархун ва Хоразмшоҳ Хурзод 
Қутайба билан тинчлик сулҳи тўзиб, унга йирик микдорда бож 
тўлайдилар. Аммо, Самарқанд аҳолисининг товон тўлашга қаршилик 
кўрсатиши, норозилик натижасида Тархуннинг тахтдан кетиши ва 
ўлими, Сўғд подшоси ва Самарқанд афшини сифатида Гуракнинг 
тахтга ўтириши арабларнинг Самарқандга ҳужумлари учун баҳона 
бўлган эди. Шунингдек, Қутайба "Тархуннинг ўлими учун қасд 
оламан", деб эълон қилди ва Самарқандга ҳужум уюштириб, 712 
1
History of civilizations of Central Asia. Volume III. The crossroads of civilizations: A.D. 250 to 750. Editor: B. 
A. Litvinsky Co-editors: Zhang Guang-da and R. Shabani Samghabadi. Multiple History Series. UNESCO 
Publishing. Paris. 1996. Pp. 456-457. 


87 
йилда уни босиб олди. Муғ тоғи ҳужжатларининг маълумот 
беришича, 712-713 йилларда Суғд, Чоч, Фарғона ва Панжикент 
ҳокимлари арабларга қарши иттифоқ тўзиб вақтинча ғалабаларга 
эришган бўлса-да, Қутайба бу иттифоқка раҳна солиб, уларни тор-мор 
этишга муваффақ бўлди. 714 йилда Қутайба ибн Муслим турклардан 
келаётган ёрдам кучини тўхтатиб қўйиш мақсадида Чоч воҳасига 
қайта бостириб кирди ва Исфижобни эгаллади. 715 йилда Қутайба 
Фарғонага иккинчи маротаба юриш уюштиради. Шу йили Қутайба 
ўзига душман бўлган халифа Сулаймонга қарши исён кутаради ва 
мағлубиятга учраб, ўлдирилади
1

Араблар олиб бораётган босқинчилик сиёсатига қарши биринчи 
бўлиб, 720 йилда Суғд аҳолиси бош кўтарган ва бу ҳаракатта 
Самарқанд ихшиди Гурак ва Панжикент ҳокими Деваштичлар 
 
бошчилик қилади. Бу ҳаракат умумхалқ кўзғолонига айланиб 
кетганлиги боис, Хуросон ноиби Сайд ибн Абдулазиз уни бостиришга 
муваффақ бўла олмади. 721 йилда халифа Язид ибн Абдумаликнинг 
тавсияси билан Сайд ибн Амир ал-Хароший Хуросон ноиби этиб 
тайинланади. У қўзғолончилар билан музокаралар олиб бориши 
натижасида кўзғолончиларнинг бир қисми араблар томонига (Гурак 
бошчилигида) ўтган бўлса, бир қисми шафқатсизларча бостирилади. 
VIII асрнинг 2-чорагидан бошлаб араб халифалигида иккита 
сулола -Уммавийлар ва Аббосийлар ўртасида кураш авж олди. 
Маълумки, улкан халифаликни 667 йилдан бошлаб Уммавийлар 
сулоласи бошқариб келар эди. Бу сулола даврида жуда кўп сиёсий 
ўзгаришлар, 
диний 
мазҳаблар, 
гуруҳларнинг 
кучайиши, 
бошқаришдаги 
номутаносиблик, 
мустамлакачилик 
сиёсати, 
зўравонлик, адолатсизликнинг авж олиши руй берди-ки, бу нарса 
сулоланинг кейинги даврида унинг фаолиятини қийин аҳволга солиб 
қўйди. 718 йилдан бошлаб Муҳаммад пайғамбарнинг амакилари 
Аббоснинг тарафдорлари - Аббосийлар ўз ғояларини тарғиб қила 
бошладилар. Уларнинг ҳокимият тепасига келишида Абу Муслим ва 
унинг ҳаракати муҳим аҳамият касб этди. 749 йилда Абу Муслим 
қўшини халифаликнинг марказий вилоятларига юриш қилиб, Ироқ ва 
Жазоирда Уммавийларга ҳал қилувчи зарбалар берди. Қўзғолончилар 
пойтахт Дамашқни ҳам қўлга олиб, халифа Марвон II ни тахтдан 
ағдардилар ҳамда Аббосийлардан бўлган Абўлаббос Сафароҳ (749-
1
History of civilizations of Central Asia. Volume III. The crossroads of civilizations: A.D. 250 to 750. Editor: B. 
A. Litvinsky Co-editors: Zhang Guang-da and R. Shabani Samghabadi. Multiple History Series. UNESCO 
Publishing. Paris. 1996. Pp. 456-457. 


88 
754) тахтга ўтиради. Аммо, ҳокимият тепасига бошқа сулола 
вакиллари келса ҳам арабларга қарши кураш тўхтамади. 
751 йилда Бухоро шахрида Шарик ибн Шайхулмаҳр 
бошчилигида
қўзғолон 
кўтарилади. 
Қўзғолончилар 
шиалик 
талабларини илгари суриб, Али авлодидан халифа тайинлаш шиорини 
кўтариб чиқишади. Бу қўзғолон Абу Муслим жўнатган Зиёд ибн 
Солиҳ бошчилигидаги қўшинлар ва бухорхудот Қутайба ибн Туғшод 
ёрдамида бостирилади. 755 йилда Абу Муслим халифа Абу Жаъфар 
томонидан Бағдодда хиёнаткорона ўлдирилади. Унинг дўсти ва 
сафдоши Сумбад ўша йилиёқ дўсти учун ўч олиш мақсадида кўзғолон 
кўтаради. Қўзғолон тез орада Хуросон ва Табаристонга ёйилади. 70 
кун давом этган қўзғолон халифа қўшинлари томонидан 
қаттиққўллик билан бостирилади. 
VIII асрнинг 70-80-йилларида Мовароуннаҳрда жуда улкан халқ 
қўзғолони кўтарилади. Тарихда "оқ кийимлилар" қўзғолони" деб ном 
олган бу ҳаракатга асли келиб чиқиши Марв атрофлари ёки Балхдан 
бўлган Муқанна тахаллусли Ҳошим ибн Ҳаким бошчилик қилади. 
Қўзғолон 776 йилда бошланиб, ўша йили Муқанна Амударёдан ўтиб 
Кеш вилоятига келади ва Кеш яқинидаги Санам қалъасини ўзига 
қароргоҳ қилади. Қўзғолон тез орада Суғд, Илоқ Шош, Нахшаб ва 
Чағаниён ҳудудларига ёйилади. Араб қўшинлари бир неча йил 
давомида Муқанна қўзғолонига қарши қақшатқич кураш олиб бориб, 
VIII аср 80-йиллари бошларида қийинчилик билан қўзғолонни 
бостиришга муваффақ бўлдилар. 
Араблар истилосидан кейин Мовароуннаҳрда мусулмон 
қонунчилик тизими ҳам жорий этилди. Ислом ҳуқуқшунослигининг 
асосини ташкил этувчи шариат муқаддас китоб - Қуръони карим ва 
Ҳадиси шарифга ҳамда фикҳшунос олимларнинг турли саволларга 
жавоблари ва қарорларига таянар эди. Масаланинг яна бир жиҳати 
шундаки, ислом динининг кўп жиҳатдан афзаллиги, аҳлоқ ва интизом 
нуқтаи назаридан оммавийлиги хусусияти араблар босиб олган 
мамлакатлар аҳолиси томонидан унинг тез орада қабул этилишига 
сабаб бўлади.
Қадимги араб календари классик Ой календари ҳисобланади. 
Арабистон ярим оролида Ой тақвимига асос солган ва 
такомиллаштирган пайтдан қадимги араб календарининг тарихи 
бошланади. Бу милодгача бўлган I минг йилликка тўғри келади. 
Милоднинг I минг йиллиги ўрталарида (V асрлар атрофида) Ой 
календаридан 
Ой-қуёш календарига 
ўтиш 
бошланади. 
Ой 
календарини Қуёш йили билан мослаштириш учун вақт ўтиши билан 


89 
қўшимча ўн учинчи ой «наси» ва баъзан йилнинг охирида беш ёки 
олти кундан иборат қўшимча кунлар қўшилган. Лекин аниқ 
эмболистик ой тизими киритилмаган. Араб календарининг кейинги 
ривожланишида Ой-қуёш системасини расмийлаштириш ислом дини 
пайдо бўлиши билан тўхтаб қолди. Араблар 200 йилга яқин вақт 
давомида Ой-қуёш календаридан фойдаландилар. Ислом динида Ой 
тақвими асосини бузиш тақиқланди. VII асрнинг ўрталарига келиб 
араблар яна ўзларининг классик Ой календарига қайтдилар. Қадимги 
араб календари деярли ўзгаришларсиз бизгача сақланган. Қадимги 
араб Ой йили ўн икки ойдан иборат бўлган
1
.
Бир қанча халқларда, айниқса, мусулмон Шарқидаги 
мамлакатларда қадимги араб ой системаси ҳисоблашлари миллий ва 
диний руҳ олган. Бу тизим натижада тузилган календарлар бир қанча 
Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида ҳозирги вақтгача қўлланилиб 
келмоқда. Ой календари узоқ вақт Ўрта Осиё ва Кавказда, шунингдек, 
татар ва бошқирдларда кенг тарқалган.
Бугунги кунгача араб календарида ой номлари икки марта 
ўзгарган. Абу Райҳон Беруний “Қонуни Масъудий” асарида қадимги 
араб календаридаги ой номларини келтириб ўтади. Булар: 

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish