Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари асосий вазифалари ва функциялари
3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари асосий вазифалари ва функциялари Вилоят «Ермулккадастр» давлат корхонасини асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: ер участкалари, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқлар, уларнинг бир ҳуқуқ эгасидан бошқасига ўтиши, тугатилиши, ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши тўғрисида автоматлаштирилган маълумотлар базасини яратиш ва юритиш;
давлат ер кадастри, бино ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлари тўғрисида автоматлаштирилган маълумотлар базасини яратиш ва юритиш;
давлат ер кадастри, бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш билан боғлиқ ишларни ташкил этади;
ахборот коммуникация технологиясидан фойдаланган ҳолда интерактив хизматларини кўрсатиш.
«Ермулккадастр» давлат корхонаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
вилоятдаги шаҳар ва туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятларини мувофиқлаштириш;
ер тузиш ишларни амалга ошириш, ер ажратиш учун зарур бўлган материалларни тайёрлаш;
давлат ер кадастри, бино ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлар базаларини яратиш ва актуал ҳолатда тутиш, тезкор равишда янгилаб бориш ҳамда унинг замонавий савияда бўлишини таъминлаш;
топография, геодезия ва кадастр съёмка ишларини бажариш:
ер участкалари, бино ва иншоотларни планлари, кадастр индекс электрон хариталарини тузиш ва юритишни ташкил қилиш;
ер участкалари, бино ва иншоотларни инвентаризациялаш ишларини ташкил қилиш;
бино ва иншоотларни солиққа тортиш мақсадида баҳолаш ва қайта баҳолаш ишларини ташкил қилиш;
ер участкалари, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни ҳамда улар билан боғлиқ битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини ташкил этиш;
маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг чегараларини аниқлаш ва белгилаш ишларида иштироқ этиш;
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни белгиланган тартибда зарур кадастр маълумотлари билан таъминлаш;
вилоятдаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарини зарурий меъёрий-техник ҳужжатлар билан таъминлашни ташкил этиш;
ходимларнинг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва ўқитиш ишларини ташкил қилиш;
вилоятдаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри фаолиятида янги техника ва технологияларни жорий этиш;
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, бошқарма, статистика ва бошқа давлат органларига белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этиш;
Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиладиган маълумотларни такдим этиш;
ўз фаолияти доирасида қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳоллари тўғрисида тегишли давлат ҳокимияти ва давлат бошқаруви органларини, ҳамда юридик ва жисмоний шахсларни хабардор этиш;
кадастр ҳужжатлари ва маълумотларини рухсатсиз олиш ва ошкор этишдан белгиланган тартибда ҳимоя этишни таъминлаш;
архив ишини белгиланган тартибда ташкил этиш ва юритиш;
компьютерлаштирилган маълумотлар базасини яратиш ва юритиш, шу билан боғлиқ маълумотларни умумлаштирилган ҳолда, белгиланган тартибда ва муддатларда “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасига тақдим этиб бориш;
ўз фаолияти доирасида юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда консалтинг хизматларини қўрсатиш;
шаҳар ва туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ишлаб чиқариш хўжалик фаолиятларини тасдиқланган режага мувофиқ, зарур ҳолларда эса режадан ташқари текшириш;
шаҳар ва туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг мутахассис-ходимларини тасдиқланган режа-графикка мувофиқ даврий равишда аттестациядан ўтказиш;
шаҳар ва туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан тайёрланган кадастр ҳужжатларни танлаб олиш йўли билан экспертизадан ўтказиш.
«Ермулккадастр» давлат корхонаси ўз ваколат доирасида бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Вилоят «Ермулккадастр» давлат корхонасининг ҳуқуқлари:
маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан, шунингдек юридик ва жисмоний шахслардан ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотларни сўраш ва текинга олиш;
маҳаллий давлат ҳокимият органларининг ер, бино ва иншоотлар бўйича қабул қиладиган қарор ва фармойишларини расмийлаштиришда иштирок этиш;
ер қонунчилигида белгиланган ҳолларда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тўхтатиш ва уларга оид бошқа маълумотлар тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар тайёрлаш;
Қўмита ва Бошқарма билан келишилган ҳолда асосий воситаларни сотиш, балансдан балансга ўтказиш, ҳисобдан чиқариш, ижарага ёки гаровга топшириш;
бошқа ташкилотларга хомийлик ёрдами кўрсатиш.
«Ермулккадастр» давлат корхонаси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Вилоят «Ермулккадастр» давлат корхонасининг мажбуриятлари:
шаҳар ва туманларда ер тузиш, ер участкалари, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ер ва бино иншоотлар давлат кадастрлари яратиш ва юритиш ишларини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини ташкил этиш;
хўжалик фаолиятидан тушган маблағлар ҳисобидан “Бошқарма”га белгиланган тартибда ажратмалар ажратиш.
«Ермулккадастр» давлат корхонаси ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.