Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

 
Қўшимча адабиётлар 
1. Муҳаммад Ғаззолий. ―Насиҳат ул-мулук‖. Душанбе, ―Ирфон‖ 1993.
2. Ҳусайн Воиз Кошифий. ―Ахлоқи Муҳсиний‖. Душанбе, ―Адиб‖ 1991.


40 
3. ―Темур тузуклари‖. Форсчадан Алихон Соғуний ва Ҳабибулло 
Кароматов таржимаси. Ғафур Ғулом номидаги ―Адабиѐт ва санъат‖ 
нашриѐти. Т.: 1991. 
4. Алишер Навоий. ―Асарлар‖. XIII жилд. -Т.: Ғафур Ғулом номидаги 
―Адабиѐт ва санъат‖ нашриѐти. 1966 
5. Адам Мец. ―Мусульманский Ренессане‖. – М.: ―Наука‖, 1966. 
6. А.Ёқубов. ―Қутадғу билиг‖да давлатчилик концепцияси. Т.: 1997. 
7. Низомулмулк ва унинг ―Сиѐсатнома‖ асари. Сиѐсатнома. –Т.: Адолат. 
1997 
8. Фурқат. Танланган асарлар. –Т.:Фан, 1958 
9. Дилшод, Анбар отин. Ўзбек шоиралари баѐзи.- Т.: Фан, 1994 
 
НОТИҚЛИК ВА НУТҚ МАДАНИЯТИ БОШҚАРУВ 
ЖАРАЁНИДАГИ МУҲИМ ВОСИТА СИФАТИДА 
Давлат ва жамият тараққиѐтининг ҳар бир босқичи бошқарув тизимида 
фаолият юритаѐтган раҳбарлар олдига маълум талабларни қўяди. Бу 
талабларга риоя этмаслик муваффақиятсизликка, белгиланган мақсад йўлида 
амалга оширилаѐтган ишларнинг самарасизлигига сабаб бўлади. 
Нотиқлик санъати (риторика) фан сифатида қадимги Юнонистонда 
эрамиздан аввалги IV-V асрларда пайдо бўлди. Аммо нотиқлик санъатига 
эҳтиѐжнинг пайдо бўлишини инсоният тарихидаги илк давлатчиликнинг 
шаклланиши даври билан боғлаш мумкин. Нутқ давлатни бошқариш, халқни 
ҳокимият атрофида бирлаштириш ва муайян мақсадлар сари йўналтириш, 
турли тоифадаги одамлар ўртасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга 
солиш каби ишларнинг барини амалга оширишнинг бош воситасидир. 
Бугунги кунда ҳам ҳар қандай раҳбар ишининг самараси кўп жиҳатдан унинг 
нотиқлик маҳоратига боғлиқ. 
Ҳозирги шароитда бошқарув тизимида ишлаѐтган ҳар қандай раҳбар 
учун, у бирон - бир корхона, ташкилот, жамоа раҳбари бўладими ѐки сиѐсий 
арбоб бўладими, одамлар билан мулоқот маданиятини ўзлаштириш, жонли 
сўз воситасида кишиларга Ўзбекистон ҳукумати сиѐсатини тўғри тушунтира 
олиш, мамлакатимизда олиб борилаѐтган туб ислоҳотлар жараѐнида фаол 
иштирок этиш ва фуқаролик бурчларини чуқур англаб етишларига ѐрдам 
бериш муҳим аҳамиятга эга. 
Нотиқлик санъати мураккаб санъат бўлиб, уни эгаллаш кишидан қунт ва 
чидам, малака ва тажриба талаб этади. Ҳақиқий нутқ катта маҳорат ва пухта 
тайѐргарликнинг маҳсулидир. Оддий, маданий ва саводли сўзлашни ўрганган 
нотиқ, нотиқлик санъатини эгаллашга биринчи қадамни қўйган ҳисобланади.
Умуммаданиятни белгиловчи асосий омил ҳисобланган нотиқлик 
санъати, шунингдек, нутқ одоби, муомала маданияти, уларнинг ўзаро 
муносабати каби масалаларнинг ўзгариши ҳозирги кунда Ўзбекистон 


41 
мустақилликка эришган, ўзбек тили ана шу мустақил мамлакатнинг давлат 
тили мақомини олган пайтда, Айниқса,, катта аҳамият касб этади.
Ҳар қандай жамиятда тилни ривожлантирувчи куч нутқ ҳисобланади.
Нутқ - бу тил деб аталувчи, ўта муҳим вазифаларни бажарувчи ноѐб 
қуролдан фойдаланиш жараѐни, тил бирликлари имкониятларининг борлик
тафаккур, онг ҳамда вазият каби ҳодисалар билан муҳим муносабатда 
намоѐн бўлишидир. Нутқ жараѐни - тилнинг ўз вазифасини бажариш ҳамда 
амалга ошириш жараѐни. 
Тил ва нутқ бир-бирига боғлиқ ҳодисадир. Уларни бир-биридан 
ажратиш мумкин эмас. Тил – бу қурол. Тил нутқ учун моддий материалдир. 
Лекин, шу билан бир қаторда улар бир–биридан фарқ ҳам қилади. Тил 
кишиларга доимо ўзаро алоқа, муносабат, маданий–маънавий зарурият
жамоа бўлиб бирлашиш, курашиш қуроли бўлиб ҳам хизмат қилади.
Нутқ - инсонларнинг тил орқали бир–бирлари билан муомала ва алоқа 
қилиш усулидир. Инсон нутқ ѐрдамида ўзининг фикри, ҳис-туйғулари, майл 
ва истакларини бошқаларга айтиб беради ва бошқаларнинг фикрлари ва 
хоҳиш истакларини англаб олади. Нутқ воситаси билан алоқа боғлаш 
инсоннинг доимий эҳтиѐжи бўлиб, бу алоқа фикр алмашувига хизмат қилади.
Ҳар бир кишининг унинг нутқи ѐшига, билимига, умуман, маданий 
савиясига қараб, ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Ҳар бир кишининг ўз 
нутқи бор. Нутқда ҳар қандай фикр мантиқан асослангандагина унинг 
таъсирчанлиги кучли бўладиАниқлик, изчиллик ва далиллилик – тўғри фикр 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish