Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети кимё факультети



Download 243,23 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi243,23 Kb.
#200300
Bog'liq
11-Углеводородларнинг табиий манбалари

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ КИМЁ ФАКУЛЬТЕТИ

Мавзу: Углеводородларнинг табиий манбалари

Ўқитувчи: Азимова Г.З.

  • Органик моддаларнинг асосий хомашё манбалари
  • Табиий газ
  • Нефт
  • Тошкўмир
  • Тошкўмир қатрони
  • Сланец (Торф)
  • Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотлари

Табиий газлар.
Асосий таркибини (92 – 96% гача) метан.
Бошқа углеводородлар (6% гача) этан, пропан, бутан ва S бирикмалари ҳамда СО2 бўлади.
Табиий газларни қазиб олиш вақтида газ конденсати ҳам ажралиб чиқади.
Газ конденсат суюқ углеводородларнинг аралашмаси.

Саноатда метандан ацетилен, водород, қоракуя, хлорли эритувчилар ва бошқалар олинади.
Ўзбекистон табиий газларнинг катта миқдори Газли, Шўртон, Сурхандарё вилояти, Муборакдаги конлардир.
Ўзбекистонда ҳар йили 55 млрд кубометрдан ортиқ табиий газ, 3,5 млн. тоннагача газ конденсати қазиб олинади.
Нефт.
Нефт – СНларнинг аралашмасидан ташкил топган бўлиб, ниҳоятда мураккаб таркибга эга. Унинг таркиби ўзгарувчан бўлиб, унга СНлардан ташқари, N, O ва Sли бирикмалар ҳам киради.
Нефтнинг келиб чиқиши тўғрисида ҳозирги кунда икки хил қараш мавжуд.

1 – нефт ўтмишда мавжуд бўлган ҳайвонот ва ўсимлик оламининг геокимёвий ўзгариши натижасида ҳосил бўлган.
2 – нефт ноорганик бирикмалар, яъни металл карбидларидан пайдо бўлган.
Нефт газлар, сув, механик аралашмалардан (қум, тупроқ) тозалангандан сўнг асосан уч қисмга ҳайдаб ажратилади:
1. Бензин (30-1800С)
2. Керосин (180-3000С)
3. Мазут (қолдиқ):
Нефтнинг бу асосий бўлакларидан
  • Петролей (нефт) эфири (30-800С),
  • Лигроин (110-1400С),
  • Уайт спирт (150-2000С),
  • Газоил (270-3000С)

Мазутни паст босимда, сув буғи билан ҳайдаб:
1. Соляр мойлари, 2. Сурков мойлари,
3. Вазелин, 4. Парафин ва бошқалар олинади.
Бензин унумини ошириш учун керосин, газоил, мазут ва б. крекингланади.
Нефтни тўғридан-тўғри ҳайдалганда (25% гача) бензин ажратиб олинади
1. Крекинг жараёни 1 марта рус олими А.А.Летний 1871-1878 йй. ўрганган.
2. Рус инженери В.Г.Шухов 1891 йилда крекинг қурилмасини яратади.
3. Саноат миқёсида крекинг жараёни 1920 йиллардан бошлаб қўлланилмоқда.
Суюқ фазадаги крекинг. 2,0-6,0 МПа, 430-5500С да олиб борилади. Бунда олинадиган бензиннинг миқдори 50% атрофида бўлади.
Буғ фазадаги крекинг 6000С да олиб борилади. Бунда олинадиган бензиннинг миқдори 50% дан кам бўлиб, 40 – 50% атрофида этилен СНлари ҳосил бўлади.
Водород иштирокида парчалашда (каталитик крекинг) нефт маҳсулотлари 20,0 – 25,0 МПа босим, 300-4000С, Fe, Ni, W катализаторлигида олиб борилади. Бензиннинг миқдори 90% гача етади. Ҳозирги кунда саноатда 300 - 5000С да алюминосликат, цеолит, хром оксиди ва бошқа катализаторлар иштирокида крекингланади.
Ўзбекистонда йилига 6 млн. тоннадан ортиқ нефт қазиб олинмоқда.
Тошкўмир.
Тошкўмирнинг табиатдаги миқдори нефтга нисбатан бир неча маротаба кўп. Ҳозирги вақтда тошкўмир коксга айлантириб ишлатилади.
Тошкўмир ҳавосиз 1000-12000С да қиздирилганда кокс ва газ ҳосил бўлади. Бу газ тарикибида метан, этилен, водород ва углерод оксиди бўлади. Бундан ташқари ҳосил бўладиган газ совутилганда 3 – 5% гача мойсимон қора суюқлик – тошкўмир қатрони ҳосил бўлади.
Тошкўмир қатронини ҳайдаш орқали ароматик углеводородлар – бензол, толуол, ксилоллар, фенол, нафталин, антрацен, фенантрен, пиридин асослари ва бошқалар ажратиб олинади.
Кўмирни 400-6000С да 25,0 МПа босим остида темир оксиди катализаторлигида гидрогенлаб, суюқ СНлар аралашмаси олинади.
Тошкўмирдан генератор гази ва сув газини олиш қуйидаги реакцияларга асосланган:
Углерод оксиди билан водород аралашмаси метил спирти, сирка кислота, суюқ углеводородлар олишда, оксисинтез жараёнида катта аҳамиятга эга.
Ҳозирги кунда углерод оксиди билан водород аралашмаси метанга 800-9000С да NiO ва Al2O3 катализаторлигида сув буғи таъсир эттириб олинмоқда:
Download 243,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish