Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Ўзбекистонда виждон эркинлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида нима дейиш мумкин?



Download 1,36 Mb.
bet22/47
Sana23.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#177254
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   47
Bog'liq
Миссионерлик услубий қўлланма 2016

Ўзбекистонда виждон эркинлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида нима дейиш мумкин?
Ўзбекистонда фуқароларнинг виждон эркинлигини рўёбга чиқариш, диний вазиятни тартибга солиш учун тизимли ҳаракатлар олиб борилди ва борилмоқда. Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида илк қадам сифатида 1991 йил 14-июнда Ўзбекистоннинг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Қонуннинг ижросини таъминлаш ва тегишли назоратни олиб боришнинг амалий механизми сифатида 1992 йил 7-мартда Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Дин ишлари бўйича қўмита ташкил этилди. Бундай Қонун ва қўмита Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб Ўзбекистонда пайдо бўлди.
Айни пайтда, шу йўл билан виждон эркинлиги билан боғлиқ ҳуқуқларни суиистеъмол қилаётган турли диний йўналишларнинг ўзбошимча фаолиятига маълум даражада чек қўйилди. Аммо бу ҳам кўпгина йўналишларнинг ғаразли фаолиятини тўхтата олмади. Турли конфессияларга мансуб ташкилотлар қонунан рўйхатдан ўтиб, унга қатъий риоя қилган бўлсалар, айрим диний ташкилотлар қонунни бузишга ёки четлаб ўтишга ҳаракат қилишда давом этдилар. Шу билан бирга, норасмий фаолият кўрсатаётган диний ташкилотлар сони кўпая бошлади. Янги шароитдан келиб чиқиб, амалдаги қонунга ўзгартиришлар киритиш, виждон эркинлиги билан боғлиқ ҳуқуқлар доирасини янада аниқ қилиб белгилаш зарурати туғилди. Шу мақсадда 1998 йил 1 майда Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилинди.

Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририда миссионерликка қандай муносабат билдирилади?


Умуман олганда, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун (янги таҳрири) кишиларнинг виждон эркинлигини ҳуқуқий кафолатлаш билан бирга диний ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришга хизмат қиладиган ҳамда давлат ва дин муносабатларини тартибга соладиган муҳим ҳужжат ҳисобланади.
Қонунга биноан “Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган ҳатти - ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади. Ушбу қоиданинг бузилишига айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар”.
Маълумки, Қонуннинг янги таҳрири қабул қилингунгача бўлган даврда юртимизда кўплаб хорижлик фуқаролар ҳам диний фаолият билан шуғулланишди. Улар яратиб берилган имкониятлардан очиқдан-очиқ миссионерлик мақсадида фойдалана бошладилар. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш зарур эди. Шуни инобатга олган ҳолда, Қонуннинг янги таҳририда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда виждон эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланишлари билан бир қаторда амалдаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишлари белгилаб қўйилди.
Шу билан бирга, ўша пайтда хорижлик фуқароларнинг диний ташкилотларга раҳбарлик қилиши ҳам кенг тарқала бошлади. Шундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш мақсадида Қонунда тегишли диний маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диний ташкилотларнинг раҳбарлари бўлиши мумкинлиги, диний ташкилотлар раҳбарлигига Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган шахсларнинг номзоди эса Дин ишлари бўйича қўмита билан келишиб олиниши зарурлиги ҳақидаги қоида мустаҳкамлаб қўйилди.
Юқоридаги қайд этилган қоидалар ҳам ўз моҳиятига кўра, юртимизда миссионерлик ҳаракатлари содир этилишининг олдини олишга қаратилган.

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish