Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/25
Sana23.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#171031
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Қадимги ва ўрта аср фалсафаси

Билиш назарияси. 
Эмпедокл билишни инкор этмади. Лекин 
унинг таъкидлашича, сезгилар бир-бирига монанд бўлмаса, яъни 
объект ва субъектдан чиқадиган нурланишлар бир-бирига мос 
келмаса, билим ҳам пайдо бўлмайди. Инсон оламни билишда 
объект ва субъектнинг ғовакларидан чикувчи нурдан бир-бири- 
га мос келиши керак. Ҳиссий аъзоларимизнинг ғоваклари тур­
лича бўлганлиги учун ҳар бир аъзо ўз сезгисини қабул қилади. 
Яъни кўзимиз билан кўрамиз, қулоғимиз билан эшитамиз. Кўриш 
кўз қорачиғимизда жойлашган оловнинг нурланиши орқали со­
дир бўлади. Кўз ўз таркибида мавжуд олов, сув ва бошқа унсур­
ларни маълум миқцорини қабул қилади. Ранглар унсурлардан 
таралиб, кўз ғовакларига урилиб, кўзда пайдо бўлади. Асосий 
ранглар тўртга унсур сингари тўрттадир. Оқ, қора, қизил ва 
сариқ ранглардан иборат. Оқ ранглар олов ғоваклари орқали 
қабул қилинса, қора ранг сув ғоваклари орқали қабул қилина- 
ди. Агар кўзнинг таркиби шунчалик маълум бўлса, нега кўз ҳар 
хил кўради? Бири яхши, бири ёмон кўради. Эмпедокл буни 
кўзларнинг жойлашишига боғлиқ дейди. Бирининг кўзида олов 
унсури кўп бўлса, иккинчисининг кўзида эса сув унсури кўп 
бўлади. Олов унсури кўп бўлган махлуқ тунда яхши кўради. 
Оламни билишда ҳиссиётдан ташқари ақл \ам муҳим роль 
ўйнайди. Инсоннинг онги унинг ҳолатига боғлиқ, олган тасав- 
вурлари танасининг ўзгаришига боғлиқ.
«Тафаккур сезгига ўхшайди», — дейди Эмпедокл. Шундай 
қилиб, у фикрни сезги билан айнан бир нарса дейди. Киши- 
нинг фикри бу қалбни ювиб турувчи қондир. Эмпедоклнинг 
фикрича, ҳақиқат мезони сезгилар эмас, балки тўғри фикр- 
лашдир. Тўғри фикрлашнинг асосида маълум даражада илоҳий- 
лик, бир қисмида эса инсонийлик ётади. Илоҳийликни билиб 
бўлмайди, инсонийлик эса ўткинчидир. Тўғри фикрлаш ҳис- 
сиётга таянмайди».
Нарсаларга ўзгармас ва ўзгарувчи сифатлар хосдир. Эмпе­
докл буларни бир-биридан ажратади ва уларни бир-бирига қара- 
ма-қарши қўяди. Моддий унсурларнинг ўзгармас сифатлари улар­
нинг асосий хусусиятларидир. Узгарувчан хусусият эса икки 
кучнинг бир-бирига ўзаро таъсири натижасида бўлади. Демак, 
бир тарафда моддий унсурлар, иккинчи тарафда эса ҳаракатла- 
нувчи кучлар барқарордир. Шундай қилиб, Эмпедокл табиатда- 
ги нарсаларнинг ўзгаришини ўта соддалик билан уқтириб бе­
ришга уринади.
Ҳаракат кучларни материядан ажратиб қўяди. Лекин бу кам- 
чиликларга қарамай, Эмпедокл ўз даврига нисбатан анча ил- 
ғор ғояларни илгари сура олган. Кейинчалик унинг таълимоти 
Анаксагор томонидан анча юқори кўтарилган.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish