Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети титриметрик анализ усуллари


ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ. НАТРИЙ ТИОСУЛФАТ ЭРИТМАСИНИ КАЛИЙ БИХРОМАТНИНГ БИРЛАМЧИ СТАНДАРТ ЭРИТМАСИ БИЛАН СТАНДАРТЛАШ



Download 0,58 Mb.
bet13/20
Sana21.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#58454
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20
Bog'liq
ТИТРИМЕТРИК АНАЛИЗ УСУЛЛАРИ

ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ. НАТРИЙ ТИОСУЛФАТ ЭРИТМАСИНИ КАЛИЙ БИХРОМАТНИНГ БИРЛАМЧИ СТАНДАРТ ЭРИТМАСИ БИЛАН СТАНДАРТЛАШ
Керакли асбоблар: техник тарози, аналитик тарози (KERN ABJ-NM/ABS-N), титратор (EasyPlus Titration, Mettler toledo)


ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ: НАТРИЙ ТИОСУЛФАТНИНГ 0,05 н ЭРИТМАСИНИ ТАЙЁРЛАШ
Натрий тиосулфатнинг 500 мл 0,05 н эритмасини тайёрлаш учун керак бўлган миқдорини ҳисоблаш. Натрий тиосулфатнинг эркин йод билан реакциясида унинг эквивалент массаси 348,2 г га тенг:
J2 + 2S2О32- = 2J- + S4О62-
Демак, 1,0 л 0,05 н эритма тайёрлаш учун 248,2·0,05=12,41 г, 500 мл тайёрлаш учун эса, 12,41:2=6,205 г туз керак бўлади. Одатда лабораторияда натрий тиосулфатнинг 5 ёки 10%-ли эритмаси тайёр ҳолда бўлади. Масалан, 5%-ли эритмадан қанча олиш кераклигини ҳисобланади: 100:5 = х:6,205. бундан х=124,1 мл.
0,05 н эритмани таёрлаш усули. Стандарт эритмани сақлаш колбасига 124 мл 5%-ли натрий тиосулфат эритмасидан олиб устига 376 мл дистилланган сув қўшилади ва аралаштирилади.
КАЛИЙ БИХРОМАТНИНГ 0,05 н БИРЛАМЧИ СТАНДАРТ ЭРИТМАСИНИ ТАЙЁРЛАШ
Калий бихромат калий йодиди билан реакцияга киришганда ўзига 6 та электрон олади, яъни Cr2О72-+14H++6е=2Cr3++7H2О у ҳолда К2Cr2О7 грамм-эквиваленти

1,0 л 0,05 н эритма тайёрлаш учун 49,03·0,05=2,4515 г, 250 мл тайёрлаш учун эса тўрт марта кам, яъни 2,4515:4=0,6129 грамм калий бихромат тузи керак бўлади.
Одатдаги методикага мувофиқ, аналитик тарозида калий бихроматдан аниқ миқдорда тортиб олинади; унинг ҳаммасини 250 мл ли ўлчов колбасига солинади ва сувда эритиб, колбаниг белгисигача сув қўшилгандан кейин, ҳосил қилинган эритмани яхшилаб аралаштирилади. Тайёрланган эритманинг нормаллиги ҳисобланади.


НАТРИЙ ТИОСУЛФАТ ЭРИТМАСИНИ КАЛИЙ БИХРОМАТНИНГ БИРЛАМЧИ СТАНДАРТ ЭРИТМАСИ БЎЙИЧА СТАНДАРТЛАШ
Титрлаш колбасига калий бихроматнинг стандарт эритмасидан пипетка ёрдамида аликвот қисм олиб, устига мензурка билан 15 мл 2 н Н24 ёки HCl ва 10-15 мл 10%-ли калий йодид эритмаси қўшилади. Колбани соат ойнаси билан беркитиб, қоронғи жойда оксидланиш-қайтарилиш реакцияси охиригача этиши учун 5 мин сақланади. Сўнгра колбага 200 мл га яқин сув солиб, ажралиб чиққан йодни стандартланадиган натрий тиосулфат эритмаси билан тўқ қўнғир рангли эритма оч сарғиш рангга киргунча титрланади ва устига 3-5 мл крахмал эритмаси қўшиб, эритманинг ҳаво ранги оч яшил рангга киргунча титрлашни давом эттирилади.
Титрлашни 3-4 марта такрорланади. Бунда титрлашга сарф бўлган тиосульфат ҳажмининг фарқи 0,1 мл дан ошмаслиги керак.
Титрлаш натижалари:



Олинган бихромат эритмаси, мл

Сарфланган тиосульфат

25,00

...........

25,00

...........

25,00

...........

Ўртачаси

...........

Калий бихроматнинг нормаллиги=…н.


Натрий тиосульфат эритмасининг нормаллиги қуйидаги формула асосида ҳисобланади:






Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish