Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги мирзо улуғбек номидaги


демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг ўрганадиган соҳалари



Download 38,83 Kb.
bet7/7
Sana21.02.2022
Hajmi38,83 Kb.
#48515
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 дем жам

демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг ўрганадиган соҳалари ҳисобланади. Бу тушунчаларнинг айрим жиҳатларини бошқа ижтимоий-сиёсий фанлар ҳам ўрганади. Лекин ижтимоий-сиёсий фанларнинг ҳар бири жамиятда содир бўлаётган ҳодиса ва воқеалар жараёнини ўз предмети, объекти, мақсади ва қонуниятидан келиб чиққан ҳолда ўрганади. Масалан, онг муаммосини барча ижтимоий фанлар ўрганиши маълум. Лекин фалсафа онгни инсонга хос хусусият сифатида, унинг жамият ривожида муҳим омил сифатида ўрганса, социология жамиятдаги муайян гуруҳ ёки ижтимоий қатламнинг онги, унинг ўзига хос хусусиятларининг намоён бўлишини ўрганади. Сиёсатшунослик эса, унинг сиёсий кўринишини, яъни сиёсий онг шаклини, унинг намоён бўлишини ўрганади. Ҳуқуқшунослик ҳуқуқий онгни ўрганса, «Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» фани эса онгнинг демократик шаклини, яъни демократик онгнинг ўзига хос жиҳатларини, унинг қадриятларини, шаклланиш асослари ҳамда жараёнини умуминсоний демократик қонуниятларининг муҳим омили сифатида ўрганади.
«Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» фанини ўрганиш муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқаросини мамлакатда амалга оширилаётган демократик жамият қуришнинг мақсадлари, унинг шаклланиши ва ривожланишининг миллий-маънавий негизлари, демократик жамият тўғрисидаги ғоялар, қарашлар билан таништиради. Фуқароларнинг онг ва тафаккурига сингишида, ишонч ва эътиқодларига кўчишида муҳим ўрин тутади. Демократик жамият қуришнинг қонуниятларини билишда, унинг жаҳонда эътироф этилган тамойилларини ҳар бир мамлакат ва халқнинг миллий ва маънавий хусусиятлари билан боғлиқ ҳолда амалга ошириш зарурлигини ҳис этиш ва унга амал қилиш кўникмаларини шакллантиради. ҳақиқий демократия билан сохта демократиянинг фарқини кўришда, уни баҳолаб, муносабат билдиришда, фуқаролик позициясини шакллантиришда муҳим ўрин тутади.
«Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» фанини ўрганиш орқали эркин, демократик, фуқаролик жамияти қурилиши билан боғлиқ унинг назарий асосларини, дунёда демократик жамият қуриш билан боғлиқ умумий қонуниятларни билиш билан бирга, демократиянинг ўзига хос миллий кўринишлари, «миллий моделлари»нинг маъно-мазмунини тўғри тушуниб олишга муваффақ бўлиш мумкин.
Ижтимоий тараққиёт ва бугунги глобаллашув жараёнлари дунё халқларининг ҳаётига, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий негизларига ўзининг таъсирини ўтказмоқда. Дунё халқлари бир-бири билан узвий боғланиб бормоқда. Шундай шароитда ўзлигини сақлаб қолиш, ўзига хос ва мос миллий-маънавий қадриятларини унутмасдан, уни демократик жамият қуриш тамойиллари билан боғлиқ ҳолда амалга оширишга эришиш, демократик жамият қуришни мақсад қилиб олган Ўзбекистон халқи учун ҳам муҳим ва долзарб вазифадир.
Бу ҳар бир фуқародан мамлакатнинг миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда миллий қадриятларини ҳурмат қилишга, демократиянинг миллий ва умумбашарий тамойилларини узвий боғлаб олиб боришга ўргатади.
Мазкур фанни ўрганиш орқали Ўзбекистон жамиятининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаётида амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар, уни мамлакатда белгилаб олинган озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуришга эришишнинг узвий боғлиқлигини юракдан ҳис этишга, унинг фаол иштирокчиларига айланишга яқиндан ёрдам беради.
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш вазифаларининг фуқаролик жамияти асослари билан муштараклиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг қонун олдида тенглигини амалда таъминлашига қаратилгандир. Унга эришиш шарт-шароитларини, асосий йўналишларини билиш демократик жамият тўғрисида яхлит тасаввур беради. Бу бугунги кунда ҳаётимизда учраб турган демократияга зид бўлган айрим носоғлом хатти-ҳаракатлар, «демократия ниқоби билан» унинг миллий-маънавий хусусиятларини, Ўзбекистон халқи турмуш тарзи, миллий-маънавий қадриятлари: тарихи, тили, маданияти, урф-одат ва анъаналарини ҳисобга олмасдан, демократияга баҳо беришдаги бир томонлама, нохолис уринишларнинг ҳам туб масқадларини, асл муддаоларининг моҳиятини англашга, фарқлай олишга ёрдам беради.
Фанни ўрганиш орқали фуқароларда Ўзбекистон Республикасининг демократик жамият қуришдан иборат олдига қўйган мақсад ва вазифаларни аниқ билиб олиш мумкин. Ўзбекистон жамияти ҳаётининг барча жабҳалари тўғрисида: давлати, халқ ҳокимиятчилиги, инсон ва фуқароларнинг демократик жамиятда иштироки, асосий ҳуқуқ ва эркинликлари, бурчлари, демократик жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий негизлари, унга хос хусусиятлар, жамоат бирлашмалари, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши ва фуқаролик жамияти қурилишининг асослари, унинг миллий ва умумбашарий негизлари тўғрисида билимга эга бўлиш муҳим сиёсий ва ижтимоий-маърифий аҳамиятга эга. Фуқароларда ватанпарварлик, миллатпарварлик, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантиришга ҳам хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан, муҳим тарбиявий вазифаларни ҳам амалга оширади. Миллий истиқлол ғоясининг асосий тамойилларига таянади ва демократик жамият қурилиши билан боғлиқ қадриятларни кенг жамоатчиликнинг ишонч ва эътиқодига айланишига хизмат қилади.



1

2

3

4

Download 38,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish