1. Ижтимоий гуманитар фанларга тегишли бўлган умумий тушунчалар: Масалан: жамият, цивилизация, эркинлик, ҳуқуқ, қонун, маданият, тараққиёт, демократия.
2. Ижтимоий-сиёсий фанлар билан яқин бўлган тушунчалар: ҳуқуқий давлат, хусусий мулк, фуқаролик жамияти, сиёсат, сиёсий ҳокимият, сиёсий ташкилотлар, сиёсий тизим, сиёсий режим, сиёсий плюрализм, сиёсий онг, сиёсий маданият ва бошыалар.
3. Кўпроқ Ўзбекистон билан боғлиқ ҳолда ишлатиладиган, яъни, Ўзбекистонда демократик жамият қурилиши назарияси ва амалиёти фани ўрганадиган таянч тушунчалар: «Ўзбекистоннинг ўзига хос ва мос тараққиёт йўли», эркинлик, мустақиллик, демократия, қонун устуворлиги, «демократик давлатчилик», «демократик жамият», «демократия», «демократик жамият тўғрисидаги қарашлар», «демократик жамиятнинг миллий-маънавий негизлари», «миллий-маънавий қадриятлар». Ўзбекистон иқтисодий ҳаётининг эркин демократиялашуви, ижтимоий ҳаёт ва демократия, сиёсий ҳаётнинг демократик тамойиллари, «демократик қадриятлар», «Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қурилиши», «Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт», «Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти», «Миллий давлатчилик ва демократия в.б.”.
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиётини ўрганиш жараёнида яна қуйидаги тушунчалар: “либерал демократия”, “демократия ва бозор иқтисодиёти”, “демократия шароитида инсон эркинлиги ва ҳуқуқлари”, “демократия ва миллатлараро муносабатлар”, “давлатни демократик бошқариш”, “демократиянинг асосий унсурлари” кўпроқ ишлатилиши табиий. Бу тушунчаларнинг ҳар бирининг ўзига хос маъноси ва мазмуни бор.
4. Ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг умумжаҳон эътироф этган қонуниятлари ва ўзига хос тараққиёт йўли мавжудми?
Фан амал қиладиган қонуниятлар: Ўзбекистонда демократик жамият қурилиши назарияси ва амалиёти фани амал қиладиган қонуниятларни билишда қуйидаги жиҳатларни алоҳида ҳисобга олиш керак. Биринчидан, «Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» фани дунёда эътироф этилган умумий қонуниятларни ҳисобга олади.
Иккинчидан, Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ хусусий, алоҳида қонуниятларига таянади. Масалан: “Ўзбекистонда демократик жамият қурилишининг ўзига хос ва мос ривожланиш қонуни” ёки «Демократик жамият қурилишида миллий менталитет хусусиятларининг ҳисобга олиш қонуни», «Демократик жамият қурилишининг миллий-маънавий қадриятлар билан боғлиқлиги қонуни», «Ўзбекистонда демократик жамият қурилишининг ўзига хос хусусиятларининг Ўзбекистон давлатчилиги тарихи, миллий-маданий мероси, иқтисоди, ижтимоий-сиёсий ҳаёти билан алоқадорлиги қонуни» в.б.
Маълумки, бу қонуниятлар ниҳоят даражада кўпқирралилиги, мураккаблиги ва нозиклиги билан алоҳида эътиборни талаб қилади. Шу ўринда, биргина демократик қарашлар билан миллий қадриятлар ўртасидаги муносабат масаласига доир қонуниятларни қуйидагича изоҳлаш мумкин. Демократиянинг яшовчанлиги унинг турли шароитларга мослашиб кетиши ва миллий хусусиятларни инкор этмаслиги, миллийлик билан уйғунлаша олиши билан белгиланади. Аслида бағрикенгликни қадрлайдиган демократия миллий хусусиятларга нисбатан ҳам ўз бағрикенглигини намойиш этади. Шу боис, биз янги демократик тараққиёт йўлини танлаганимизда ҳам ўзбеконаликдан воз кечиш эвазига демократик қарашларни ўзлаштиришни асло мақсад қилмаганмиз. Бошқача қилиб айтганда, мингйиллик илдизларга эга давлатчилик негизларини қўпориб ташлаш эвазига мавҳум қадриятларга эътиқод қўйиш бизнинг аъмолимиз эмас. Зеро, бизнинг йўқотадиган нарсамиз – мустаҳкам маънавий томирларимиз, не-не суронли асрлар тўфонларидан бизни миллат сифатида эсон-омон олиб ўтган ўлмас қадриятларимиз бор. Демократияни эса биз мана шу кўҳна тарихга эга маънавиятимиз дарахтига пайванд қилиш имконияти борлиги учун ҳам танлаганмиз. Шу боис, демократия даражасини миллий хусусиятлардан чекиниш билан ўлчаётган айрим кишиларнинг фикрига қўшилиб бўлмайди. Демак, Ўзбекистонда демократик жамият қурилишининг муҳим шартлари: Ўзбекистонда демократик жамият қуришда икки муҳим жиҳатга алоҳида эътибор билан ёндашилмоқда. Унинг биринчиси, демократиянинг дунёда эътироф этилган тамойилларини эътироф этиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |