Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги касб-ҳунар таълими маркази


-Мавзу. Арихонада дезинфекция ишлари



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/73
Sana23.02.2022
Hajmi6,63 Mb.
#143269
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   73
Bog'liq
Asalarichilik

 
21-Мавзу. Арихонада дезинфекция ишлари 
Меҳнатни муҳофаза қилиш ва иш жойини ташкил этиш йўл-йўриқлари. 
Дезинфекциялаш суюқликларини тайёрлаш. Ари уялари, мумкатак 
инчали рамкалар ва асаларичилар асбоб-ускуналарини дезинфекциялашда 
қатнашиш. Арихонанинг тозалигига риоя қилиш. Ари оилаларини даволаш 
ва жиҳозларини дезинфекциялаш ишл 
аринн бажарилиш ёзувларини текшириш. Даволаш дорилари ва 
дезинфекциялаш нарсаларини олиш учун буюртма варақаларини тўлғазиш.
Арихона ва унга солинадиган тахтача қуйидагича дезенфекция 
қилинади: улар мум ва прополис (асалари елими)дан тозаланади. 
Ишқорнинг иссиқ эритмаси (600 гр эланган кул ёки 200 гр кир содаси) 
бир челак сувда эритилади. Асалариларнинг нажаси, қотиб қолган излар 
ювилади, қуригандан кейин уянинг ичини ва тирқишларини кавшарлаш 
лампасининг ўти билан қизаргунча куйдирилади. 
Стериллаш тушунчаси ва турлари шароитлари, бажариладиган ишлар, 
автоклав асбоби тўғрисида тушунча ва унинг ишлаш принцпи. Совуқ 
стериллаш усуллари, зейтс фильтрлари, шамберлан шамлари, шишадан 
қилинган 
фильтрлар, 
ультрабинафша 
нурлар, 
газли 
стериллаш 
дезинфекцияси. 
 


96 
22 - Мавзу. Асал олиш технологияси ва мосламалари 
Ривожланган асаларичилик хўжаликларида асаларичи кўп сонли ари 
оилаларини боқишини ҳисобга олган ҳолда, мумкатак ромларга тўпланган 
асални тез-тез олиш йўлларини қўллаш тавсия этилмайди. Ўзи яшайдиган 
иқлим шароитида шарбат ажратувчи ўсимликларнинг шарбат ажратиш 
кобилиятини назорат тарозисининг кундалик кўрсаткичига суяниб, ари 
уясига олдиндан керакли сонда мумкатак ромлар бутун шарбат келиш 
даврига мўлжаллаб қўйилади ва тўпланган асални шарбат келиш 
мавсумининг охирида бир маротаба олинади. Иш бундай ташкил 
этилганда, ортиқча ишдан ҳоли бўлиб, етилган сифатли асал олиш мумкин 
бўлади. Аммо хар доим ҳам асал олишни мавсум охирига қолдириб 
бўлмайди. Айрим кўп шарбат берадиган ўсимликлар бор жойларда 
мумкатак ромлар етарли бўлган такдирда ҳам инчалар етишмай қолиши 
мумкин, бунда ўсимлик гуллари ажратаётган шарбатини йўқотиш мумкин. 
Бундай пайтда асаларичи вақти-вақти билан мумкатак ромларнинг 
асалга тўлишини текшириб туриши ва шарбатга тўлган мумкатак ромлар 
ўрнининг уя қаватлари ёки магазин қаватларини алмаштириб туриши 
керак. Асаларилар ҳар доим етилган асални уянинг юқори қисмидаги 
инчаларга жойлаштиради, шунинг учун асал қуйилган инчаларнинг устини 
мумпарда билан ёпишни юқори қисмлардан бошлайдилар. Мумкатак 
ромлардаги инчаларда асал тўлиб, уларнинг усти беркитилгач, асалини 
олиш учун олинади. Ажратиб олинган асалли ромлар ўрнига бўш 
мумкатак ромлар қўйилади. Кўп қаватли уяларда ёки асосий оила 
устига 435 х 145 мм ли кичик ҳажмдаги асал тўплашга мўлжалланган 
(магазин) қаватда ари боқилганда хар доим янги қаватлар асосий оила ёки 
она ариси тухум қўйиш учун чеклаб қўйилган қаватлар устига қўйилади. 
Шундай қилиб, асал қўйилган мумкатак ромли қаватлар, асалнинг 
етилишига қараб, ўрни алмаштирилиб турилади. Пастки қаватда доим 
етилмаган асал, энг пастки қаватда эса даладан келтирилган шарбат 
бўлади. 
Асал тўпланган мумкатак ромли қаватларни асал олишга ажратиб олиш 
учун уларнинг ичидаги ариларни тутун ёрдамида ҳайдаш анча вақтни олади. 
Ариларни пастки, она ари ва личинкалари бор қаватларга ҳайдаш мақсадида 
карбол кислотаси буғидан фойдаланилади. Бунинг учун икки хил 50% ва 
70% ли карбол кислотаси тайёрланади. Иссиқ иқлим шароитида 50% ли 
карбол кислотасидан фойдаланилади. 5 қисм карбол кислотаси корамтир 
шиша идишга солинади, устига 5 қисм сув қуйилади, шиша идишни 
кайноқ сув ичига тушириб, карбол кислотасининг заррачалари тўлиқ 


97 
эригунча ушлаб турилади. Салқин иқлим шароитида қорамтир шиша 
идишда 7 қисм карбол кислотаси заррачаларига 3 қисм сув қўшилиб, худди 
юқоридагидек тайёрланади. Ари уясининг қопқоқ остидаги кисмига каноп 
қoп матосидан таранг қилиб тортилади ва унинг устига докани тайёрланган 
суюкликка ботириб сиқиб ташлангач, қоп устига ёйилади сўнгра уянинг 
қопқоғи ёпиб қўйилади. Орадан 3-5 минут ўтгач, асалли ромлардаги арилар 
пастки асосий қисмга тушиб кетади. Айтилган вақтдан ортиқча ушлаб 
туриш тавсия этилмайди, чунки арилар уяларидан ташқарига чиқиб 
кетиши мумкин. Агар қопқoқ остидаги қисм бўлмаса, у ҳолда тахтадан 
уяга тўғри тушадиган қилиб қопқоқ остидаги қисмга ухшатиб қоқилади. 
Асаларилар тугатгич ёрдамида ҳам ҳайдалади ёки уядан асалли 
мумкатак ромлар суғуриб олиниб, уясига қоқиб туширилади, асалли 
ромларни ром ташиладиган махсус сандиққа солинади ва уларнинг ўрнига 
асали олинган бўш мумкатак ромлар ўйилади. 
Ётоқ уялардан етилган асалли ромлар ажратиб олингандан сўнг, 
уларнинг ўрнига бўш мумкатак ромлар личинкаси бор ромлар билан четга 
сурилган етилмаган асалли ромлар ўртасига қўйилади. Бундан ташқари 
ётоқ уялардан асал олишдан олдин енгил бўш қути
ёки ари уясини асали 
олинаётган ари оиласининг орқасига қўйилади. Асали бор ҳамма мумкатак 
ромлар ажратиб олинади. Қидириб топилган она арининг қанотидан 
авайлаб ушланади, очиқ тухуми ва личинкалари бор ромлардан бирига 
ўтказилиб оилада қолдирилади. Ажратилган асалли ромлардаги арилар 
бирин-кетин оиладаги бўш жойга қоқилади. 
Асал тўплаш учун берилган ромларга она ари тухум қўймаслиги учун 
охирги личинкаси бор ромларнинг ёнига она ари ўтмаслиги учун тўр ёки 
зич тортилган мумкатак ром қўйилади. 
Ариларнинг ишлашига халақит бермаслик учун асал куннинг иккинчи 
ярмида олинса мақсадга мувофиқ бўлади. 

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish