Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги касб-ҳунар таълими маркази


-Мавзу. Шу жойдаги ўсимликларни шарбат ажратиш қобилиятини



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/73
Sana23.02.2022
Hajmi6,63 Mb.
#143269
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   73
Bog'liq
Asalarichilik

 
2-Мавзу. Шу жойдаги ўсимликларни шарбат ажратиш қобилиятини 
баҳолаш 
Асал, мум, гулчанги, прополис, асалари сути ва заҳри ниҳоятда 
қиматбаҳо неъматлар бўлиб, инсон саломатлиги, тиббиёт ва фармоцевтика 
саноати учун жуда ноёб хом ашё саналади. Табиатнинг экологик ҳолатини 
мувофиқлаштириб туришда ҳам асаларилар ўрни бошқа ҳеч қандай 
жониворлар ҳам боса олмайди. Шунингдек, қишлоқ хўжалик экинларини 
асаларилар ёрдамида чанглатишнинг экинлар хосилдорлигини оширишга 
катта таъсир бор. Ғўза ўсимлиги асаларилар билан чанглатилса, ҳосилдорлик 
25 фоизгача ортиши, кўсаклар сони 12-13 фоизга кўпайиши илмий жиҳатдан 
исботланган. Шунинг билан бирга кўсакларни етиши муддатлари тезлашади, 
тола ва уруғ сифати яхшиланади. Чигитнинг унувчанлик қоблияти ортади ва 
пуч уруғлар сони камаяди. Асаларилар ғўза, мевали боғлар, полиз ва резавор 
мевалар гулини четдан чанглатиш натижасида уларнинг турларини 
соғломлаштириш ва юқори маҳсулдор навларни вужудга келтиришга шароит 
яратади. Бу ўз аҳамиятига кўра асаларичиликда маҳсулот етиштиришга 
нисбатан муҳимроқ бўлиб ҳисобланади. Гул шираси - бу ўсимликларнинг 
гуллари махсус тўқима ва органлари орқали ажратадиган ширин суюқ 
моддаси бўлиб, дарахт ва ўсимликларнинг гуллари шира ажратиш органлари 
орқали ажратади. Гул шираси таркибига асосан сахароза, глюкоза ва 
фруктоза қанд моддалари киради. Бу асалариларнинг ҳаёти учун керакли 
бўлган озуқа ҳисобланиб, асалари танасида энергия манбаига айланади. 
Дарахт ва ўсимликнинг гул шираси ажратиши (турига ҳам боғлиқ бўлиб) 5 
фоиздан 70 фоизгача бўлади. Асаларилар таркибида 50 фоизгача қанд 
моддаси бўлган гул ширасини яхши олади. Агар ўсимлик гулидаги шира 
таркибида шакар 5 фоизни ташкил қилса, ёки ширанинг суюқлик миқдори 70 
фоиздан ошса, бунда ўсимликларга ҳаво ҳароратининг кечаси совуқ бўлиши, 


25 
шамол ва жуда ҳам юқори иссиқ бўлиши гул ширасининг ажралишига 
салбий таъсир кўрсатади. Намликнинг етарли бўлиши, маҳалий ўғит, калий 
ва азот моддаларни ўз вақтида солиган майдонлардаги ўсимлик ва дарахтлар 
яхши гул шираси ажратади. Боғдорчилик, сабзавотчилик, уруғчилик, 
полизчилик ва пахтачилик тармоқлари асалариларнинг тўйимли озуқа базаси 
бўлиб хизмат қилади ва улар кетма кет асалариларни гулчанги билан 
таъминлайди. Асаларилар орқали боғзорларда, сабзовотларда, экинлар 
уруғчилигида ва пахтачиликда гулларни четдан чанглатиш ташкил этиш, 
уларнинг биргина ҳосилдорлигини ошириб қолмасдан, меваларни ва 
сабзовотларнинг харидорбоп кўринишни яхшилайди. Асаларилар билан 
чанглантирилган дарахтлар ва ўсимликлар уруғидан экилган ўсимликлар, 
мевалар, сабзовотлар ва полиз экинларнинг ўсиш қобилияти ва 
маҳсулдорлиги ҳам юқори бўлади. Яна шуни айтиш жоизки, асаларилар 
ёрдамида боғларни чанглатиш ўз вақтида боғда гулчанги кўп бўлган вақтда 
ўтказилган бўлса, ҳосилдорлиги ошиши билан бирга етиштирилган маҳсулот 
таркибида протеин ва қанд миқдори ҳам юқори бўлиши ҳисобига уларда 
сифатли мева ҳосил бўлади. Асаларичиликда гул шираси берувчи: олма, нок, 
беҳи, олча, олхўри, гилос, ўрик ва шафтоли каби дарахтлар катта рол 
ўйнайди. Боғзорлар (мавсумига қараб) март апрел ва май ойларида 10-12 кун 
давомида гуллайди, бу даврда 1 гектар боғлардан (мевали дарахт турига 
қараб) 15-40 килограммгача асал олиш мумкин. Дарахтларнинг гуллаши 
вақтида боғзорларга асалари оилалари жойлаштирилиб, асаларилар ёрдамида 
чангланганда боғларни ҳосилдорлиги ошган. Фарғона вилояти асаларичилик 
уюшмасида қишлоқ хўжалик экинларни асаларилар билан чанглатиш 
ҳисобига мевали дарахтлар ҳосилдорлиги ошириш бўйича олиб борган 
илмий тадқиқот ишларида ўрганиб кўрилган. Масалан, шафтоли 
ҳосилдорлиги 1,2 мартагача, беҳи 1,4 мартагача, олма ҳосилдорлиги 6-8,3 
мартагача, олхўри ҳосилдорлиги 8-11 мартагача, гилос ҳосилдорлиги 15-20 
мартагача ва ўрик ҳосилдорлиги эса 5-5,9 мартагача ошганлиги аниқланган. 
Асалари билан чанглатиш режалаштирилган боғ тўртбурчак ёки айлана 
шаклда бўлса, 40-50 та асалари оиласини боғни ўрта қисмига жойлаштириш 
керак бўлади. Боғ атрофида асаларининг диққатини жалб қиладиган 
ўсимликлар бўлмаслиги керак. Боғларнинг ички қисмига беда ва рапс экиш 
мақсадга мувофиқдир беда ёки рапсни ўриб олганча ёки уни ҳайдаб 
ташлангандан сўнг, бу ерда уларнинг томирлари ҳам қолиб (гумус), боғ 
хосилдорлигини оширади, бу ўсимликлар (гуллаш ҳисобига) боғда 
асаларларни сақлашга, мевали дарахтларни асаларилар орқали чанглатиш 
имконият яратилиб, боғлар хосилдорлигини оширишга имконият бўлади. 
Кейинги йилларда фермер ва деҳқон хўжаликларида қишлоқ хўжалик 


26 
экинлари, айниқса беда, сабзовот ва бошқа экинлар ҳамда боғдорчилик 
хўжаликларида Ўзбекистон Республикасида бир гектар ўсимлик ва боғларни 
чанглаш учун керак бўладиган асалари оилаларининг сони бўйича ўтказилган 
тажирбаларга асосланиб, қуйидаги миқдордаги асалари оиласи тавсия 
этилади. Бир гектар узумзорга 2-3 та асалари оиласи, уруғлик пиёзга 0,5-1 та 
асалари оиласи, уруғлик сабзи 0,5-1 та, олма, олхури, беҳи, нок, ўрик, 
шафтоли каби мевалар 3 тадан ва олча ҳамда гилос ўсимликларига эса 4 
тадан асалари оиласини жойлаштириш тавсия этилади. Қишлоқ хўжалик 
экинларини асаларилар ёрдамида чанглатишда учун асаларичилик 
иқтисослашган 
хўжаликлар 
билан 
томонларнинг 
ўзоро 
келушув 
шартномалари асосида келтирилган меъёрини эътиборга олган ҳолда амалга 
оширилади. 

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish