Диссертация ишининг илмий тадқиқот иши тематик режалари билан боғлиқлиги. Диссертация ишининг мавзуси Жиззах политехника илмий тадқиқот ишлар режаси билан боғланган бўлиб, автомобил эксплуатацияси натижасида атрофга чиқаётган чангларнинг зарарлилик даражасини аниклаш бўйича олиб борилаётган илмий ишларнинг бир қисми ҳисобланади.
Тадқиқотнинг мақсади. Автомобилдан чиқаётган чангларнинг зарарлилик даражасини аниқлаш ва атроф – мухитга таъсирини камайтириш усулларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти. Жиззах шахар Мустакиллик шох кўчасида автомобиллар ҳаракатидан чиқаётган чанглар миқдорини аниқлаш жараёни.
Тадқиқот предмети. Транспорт воситаларидан чиқаётган чангларни аниқлаш, зарарлилик даражасини баҳолаш, уларни камайтириш шарт-шароитларини ишлаб чиқиш.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Автомобиллар хавонинг ифлосланишига катта хисса қушишини хамма билади ва қолган барча токсик чиқиндилар автотранспорт чиқиндиларидан келиб чиқади. Муаммо шу қадар долзарбки, олимлар ва экологлар бунга купроқ эътибор беришмоқда.
Хорижлик олимлари ва МДҲ давлатлари олимларидан Сильянов.В.В., Рябчинский А.И., Батманов.Э.З., Бабков В.Ф., Сильянов.В.В., Рябчинский А.И., Фатин.Р.К., Закин.Я.Х., Батманов.Э.З. ва Ўзбекистонлик тадкикотчи олимлардан Якубов О.С., Жуманов М.Б., Рафиқов А.А., Тухтаев А.С., ўз тадқиқот ишларини олиб борган.
Тадқиқотнинг асосий вазифалари:
Йўл ифлосланишининг дахшатли оқибатлари ҳам аниқланди. Океанга кирадиган микро пластмассаларнинг деярли 30 % шиналар зарралари деб таснифланади. Йул чангининг катта зарралари сув хавзаларида ва тупроқда, экинларда тупланиши мумкинлигини аниклаш;
Хориж давлатларида аникланган статистик маълумотларга таяниб автомобиллардан чиқаётган чангларнинг зарарлилик кўрсаткичларини юртимизда аниқланган маълумотлар билан таққослаш;
Автомобиллардан чиқаётган зарарли чангларнинг экологияга таъсири урганиш;
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Автомобиллардан чиқаётган зарарли чангларнинг атроф – мухитга таъсирини ўрганиш жараёнида, аввалом бор инсониятга таъсир кучини ўрганиб керак булса, керакли тавсия ва муаммонинг олдини олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқариш.
Илмий тадқиқотнинг янгилилиги:
Автомобиллардан чиқаётган чангларнинг зарарлилик даражасини аниклашнинг тизимли таҳлили ишлаб чиқилган.
Автомобиллардан чиқаётган чангларнинг зарарлилик даражасини аниқлаш ва атроф-мухитга таъсирини ўрганиш методлари ишлаб чиқилган.
Автомобиллардан чиқаётган чангларнинг зарарлилик даражасини аниқлаш кўрсатгичларини аниқлаш тизимини такомиллаштирилди.
Автомобиллардан чиқаётган чангларнинг зарарлилик даражасини аниқлаш бўйича тажриба–синов ишларини ташкил этиш ва тадқиқотнинг техник-иқтисодий самарадорлиги асосланди.
Магистрант: Б.Ж. Хайдаров
Do'stlaringiz bilan baham: |