Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов


§4.2. Ёнғинни олдини олиш чора тадбирлари



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/136
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#593812
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   136
Bog'liq
xayot faoliyati xavfsizligi

§4.2. Ёнғинни олдини олиш чора тадбирлари
Ёнғинни олдини олишдаги мунтазам олиб бориладиган ишлар 
Ёнғин халқ хўжалигига катта моддий зарар келтиради. Бир неча минут 
ѐки соат ичида жуда катта миқдордаги халқ бойликлари ѐниб кулга айланади. 
Ёнғин вақтида ажралиб чиқадиган тутун, карбонат ангидрид ва бошқа зарарли 
ҳид ҳамда газлар атмосферага кўтарилиб, ҳавонинг таркибини бузади. Бундан 
ташқари, кишиларнинг жароҳатланишига, ҳатто ўлимига сабаб бўлади. 
Буларнинг ҳаммаси, ѐнғинга қарши кураш тадбирлари ва ишларнинг хавфсиз 


211 
бажариш усулларини меҳнат муҳофазаси билан биргаликда ўрганишни тақозо 
қилади. 
Ҳозирги вақтда республикамиз ташкилот ва корхоналарида ѐнғин 
хавфсизлигини камайтириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган. 
Хусусан, корхоналарда ѐнғин чиқиш хавфи камайтирилган ва бутунлай хавфсиз 
ишлайдиган 
электр 
ускуналари 
ишлатилмоқда. 
Ўт 
ўчиришнинг 
механизациялашган 
ва 
автоматлашган 
тизимлари 
тобора 
кенгроқ 
қўлланилмоқда.
Лекин, ѐнғин чиқишининг олдини олиш ва ўт ўчиришда асосий 
масъулият кишилар зиммасига тушишини ҳамда уларнинг ѐнғинни ўчириш 
техникасининг барча талабларини тўлиқ бажарилишига боғлиқ эканлигини 
унутмаслик керак. Ташкилот ва корхоналарда бу тадбирлар тартибли равишда, 
ѐнғин техникаси ҳақидаги низом, ѐнғин хавфсизлиги қоидалари, йўриқнома ва 
бошқа ҳужжатлар асосида олиб борилиши шарт. 
Республикамизнинг ҳар бир фуқароси жамоат ва давлат мулкини кўз 
қорачиғидай сақлаши, асраб авайлаши, уни бойитиш ҳақида қайғуриши керак. 
Шунинг учун корхоналарда ѐнғиннинг олдини олиш ва ўт ўчириш тадбирлари 
кенг жамоатчиликка суянган ҳолда олиб борилади. Ёнғин муҳофазасини 
ташкил қилиш касбий ва ихтиѐрий турларга бўлинади. 
Касбий ѐнғин муҳофазаси ўз навбатида ҳарбийлаштирилган (йирик шаҳар 
ва муҳим объектларга хизмат кўрсатади), ҳарбийлаштирилмаган (туман 
марказлари ва йирик саноат объектларига хизмат кўрсатади) ва тармоқ (айрим 
бирлашма ва корхоналарга хизмат кўрсатилади) турларига бўлинади. Йирик 
саноат корхоналарида касбий ѐнғин қисмлари ташкил қилинади. ҚМ ва Қ II-
8980 «Саноат корхоналарининг бош режалари»га асосан ишлаб чиқаришнинг 
ѐнғин хавфи бўйича А, Б ва В тоифалари учун (масалан, тўқимачилик 
корхоналари В тоифасига мансуб) касбий ѐнғин қисмларининг хизмат 
кўрсатиш радиуси 2 км. дан ошмаслиги керак. Бу қисмлар одатда корхона 
ҳудудидан ташқарига жойлаштирилади. 
Ёнғин хавфи кам бўлган ҳамда кичикроқ корхона ва муассасаларда ѐнғин 
муҳофазаси ва объектни қўриқлаш хизмати биргаликда қўшиб олиб борилади. 
Корхоналарда ѐнғин муҳофазасини ташкил қилиш ва ѐнғин чиқишини 
огоҳлантириш ўт ўчириш техникаси ҳамда қуролларини алоқа ва ўчириш 
воситаларини жанговар ҳолатда сақлаш, ѐнғин чиққан тақдирда уларни 
ўчиришда фаол қатнашиш, халқ мулкини асраб-авайлаб сақлаш борасида 
тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришни тақозо этади. 
Цех, лаборатория, бўлим, омборхона, устахоналардаги ѐнғин хавфсизлиги 
учун жавобгарлик, уларнинг раҳбарлари ѐки шу раҳбарлар вазифасини бажариб 
турган кишилар зиммасига юклатилади. 
Республикамизда шаҳарлар, қишлоқлардаги аҳоли зич яшайдиган жойлар 
ва халқ хўжалиги объектларининг ѐнғин муҳофазасини мустаҳкамлаш учун 
ѐнғинга қарши кураш режа асосида олиб борилади ва шу тўғрисида доим 
ғамхўрлик қилиб келинади. Ана шу ѐнғин муҳофазаси ишининг икки асосий 
йўналиши бор: 


212 
- биринчидан, ѐнғиннинг олдини олишга қаратилган илмий-техник ва 
ташкилий тадбирларнинг режали мажмуи; 
- иккинчидан, объектлар, шаҳар ва қишлоқлардаги аҳоли зич яшайдиган 
жойларда ѐнғинни ўчиришни ташкил қилиш. 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғинга қарши 
кураш бошқармасининг вазифаси давлат мулкини, фуқаролар шахсий мулкини 
ѐнғиндан сақлашдан иборат, шу билан бирга ѐнғин назорати ташкилотлари 
ташкилий, назорат ва маъмурий ишларни амалга оширади. Уларнинг 
вазифаларига қуйидагилар киради: 

ҳамма идоралар, корхоналар ва алоҳида шахслар учун мажбурий 
бўлган ѐнғин муҳофазасига доир қоидалар, меъѐрлар, йўриқномалар ишлаб 
чиқиш ва уларни чоп этиш; 

саноат, фуқаро бинолари ва иншоотларини, аҳоли пунктларини 
лойиҳалаш, қуришда ѐнғин хавфсизлиги қоидалари ва меъѐрларининг 
бажарилишини текшириш; 

ҳамма ташкилотлар, муассасалар, корхоналардаги ўт ўчириш 
бўлинмаларининг шайлигини ва ўт ўчириш воситаларининг созлигини қаттиқ 
назорат қилиш ҳамда текшириш. 
Ўзбекистон Республикаси ѐнғин назорати ташкилотлари ўз вазифаларини 
муваффақиятли бажаришлари учун уларга қуйидаги ҳуқуқлар берилган: 

ѐнғин хавфсизлиги жиҳатидан қай ҳолатдалигини аниқлаш мақсадида 
барча саноат бинолари ҳамда иншоотлари, омборхоналар ва уйларни 
текшириш; 

корхоналар маъмурияти ва алоҳида шахслардан объектларнинг ѐнғин 
хавфсизлиги нуқтаи назаридан қай ҳолатдалигини аниқлаш учун зарур бўлган 
маълумот ҳамда ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш; 

ѐнғин хавфсизлиги қоидалари бузилганлигини аниқлашда корхона 
раҳбарларига ана шу бузилишларни бартараф этиш юзасидан мажбурий 
фармойишлар бериш ва бунинг учун зарур муддатларни белгилаш; 

ѐнғин ва портлаш хавфини юзага келтирувчи қоида бузилишларини 
аниқлашда ана шу бузилишлар бартараф этилгунга қадар корхонанинг ишини 
бутунлай ѐки қисман тўхтатиб қўйиш; 

ѐнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши ѐки бажарилмаслигида 
айбдор бўлган кишиларни маъмурий ѐхуд жиноий жавобгарликка тортиш. 
Ишчи-хизматчилар ўз иш ўрнидаги ѐки ўзи ишлайдиган бўлинмадаги 
ѐнғин хавфсизлиги талабларини яхши билишлари ва уларга қатъий амал 
қилишлари, ўт ўчириш воситаларидан фойдалана олишлари, меҳнат ҳамда 
технология интизомига қатъий риоя қилишлари, ѐнғин ҳамда портлаш 
жиҳатидан хавфли модда ва ашѐларни ишлатишни билишлари зарур. 


213 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish