Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов


Ҳаѐт фаолияти хавфсизлиги фанининг предмети, мақсади ва вазифаси



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/136
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#593812
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   136
Bog'liq
xayot faoliyati xavfsizligi

 
Ҳаѐт фаолияти хавфсизлиги фанининг предмети, мақсади ва вазифаси 
Юқорида қисқа келтирилган таҳлилий материаллардан кўриниб 
турибдики, барча бўлаѐтган вазиятларда, уларнинг олдини олиш ва ҳаракат 
қилиш давлат тизимининг функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари, корхона ва 
ташкилотларнинг фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассисликлари учун юзага 
келиши мумкин бўлган вазиятларнинг олдини олиш, бартараф этишда тезкор 
ҳаракат қилиш, профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, аҳолини,
айниқса, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатишда ҳаѐт 
фаолияти хавфсизлиги фани муҳим аҳамият касб этади. 
Бунинг муҳимлигини назарга олган ҳолда 1996 йил 4 мартда ПФ-1378
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Фавқулодда 
вазиятлар вазирлиги ташкил этилди ва барча вазиятда фуқаро муҳофазаси 
вазифалари шу вазирликка юклатилди. 
Дунѐнинг тараққий этган мамлакатлари каби Республикамиз ҳукумати 
XXI аср бўсағасида аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш борасида шу куннинг 
долзарб қонун ва қарорларини қабул қилиб, уларни ижро этиш бўйича қатор 
тадбирлар ўтказмоқда. 


11 
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (1997 йил 27 
август), «Аҳолини ва ҳудудларни табиий, ҳамда техноген хусусиятни 
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (1999 йил 20 август) 
ва «Фуқаролар муҳофазаси тўғрисида»ги (2000 йил 26 май) қонунларини, ҳамда 
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 9 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси 
аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайѐрлаш тўғрисида»ги 
427-сонли қарорини, Ўзбекистон Республикаси «Кадрлар тайѐрлаш миллий 
дастури»ни (1997 йил 27 август) амалга оширишни таъминлашда умумий ўрта 
мактабларида «Ҳаѐт хавфсизлиги асослари», ўрта махсус касб ҳунар таълими 
тизимида «Фуқаро муҳофазаси асослари ва ҳаѐт хавфсизлиги», олий ўқув 
юртларида «Фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар» ѐки (2003 йилдан) 
«Фавқулодда вазиятда фуқаро муҳофазаси» фанларини ўқитишни ташкил 
қилиш таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
«Фуқаро муҳофазаси тўғрисида»ги қонуннинг 16 ва 18-моддаларида 
умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий 
ўқув юртларида, ишлаб чиқариш ва турар жойларда аҳолини фавқулодда 
вазиятларда ҳаракат қилишга ўргатиш ва фуқаро муҳофазаси соҳаси бўйича 
ўқитиш умумий ва мажбурийдир, деб таъкидланган. 
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда 
техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш», «Фуқаро 
муҳофазаси» тўғрисидаги қонунлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 
2008 йил 3 сентябрдаги 140-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Аҳолини 
фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга тайѐрлашга оид йўриқнома» 
ижросини таъминлаш мақсадида олий таълим талабаларига «Ҳаѐт фаолияти 
хавфсизлиги» фани алоҳида илмий методологияга асосланиб ўқитилиши, шу 
буйруқ асосида ҳаѐт фаолияти хавфсизлиги фани қуйидаги кўрсатилган тўрт 
бўлимдан иборат: 
- ҳаѐт фаолияти хавфсизлигининг назарий асослари; 
- фуқаро муҳофазаси; 
- ѐнғин хавфсизлиги; 
- биринчи тиббий ѐрдам кўрсатиш. 
«Ҳаѐт фаолияти хавфсизлиги» фани давлат таълим стандартларига 
биноан мос равишда олий таълим муассасаларида жами 135 соат ҳажмида 
тавсия этилган. 
Шу билан бирга барча бакалаврлар битирув малакавий иши ва 
магистрлик диссертацияларида алоҳида бўлим бажарилиши кўрсатилди ва 
маслаҳат иши учун 2 соат (ҳар бир талабага) ҳамда улар «Ҳаѐт фаолияти 
хавфсизлиги» фанидан машғулотлар олиб борган ўқитувчи бевосита 
иштирокида амалга оширилиши таъкидлаб ўтилди. 
Ҳаѐт фаолияти хавфсизлиги фанини ўқитишдан мақсад – инсон ҳаѐт 
фаолияти хавфсизлигини ташкил этувчи ҳаѐт фаолияти хавфсизлиги назарий 
асосларидан келиб чиқиб, турли вазиятларда фуқаро муҳофазаси, табиий ҳамда
техноген хусусиятли фавқулотдда вазиятлардан, айниқса ѐнғиндан сақланиш, 
меҳнат муҳофазасига амал этиш ва турли жароҳатлар олинганда дастлабки 


12 
тиббий ѐрдам кўрсатиш, умуман инсон ҳаѐтини издан чиқарувчи барча
хавфлардан ҳимояланиш учун зарур бўлган ҳимоя воситаларини танлаш ва 
қўллаш қоидаларининг моҳиятини биладиган малакали кадрлар тайѐрлашдан 
иборат. 
Фаннинг вазифаси – давлат стандартлари асосида фанни ўрганиш 
жараѐнида талабаларга юқори савияда билим, кўникма ва малакаларини 
шакллантиришдан иборат. 
Шу билан бирга фан инсон фаолиятининг ишлаб чиқаришдаги фаолияти 
билан чегараланмасдан, унинг яшаш муҳити, турли хилдаги табиий ва 
техноген хусусиятли фавкулотдда вазиятлардан сақланиш, табиат ва одамзот 
уйғунлигини яхши тушуниш, табиатга мулоҳаза билан, унинг мувозанат 
занжирини узилиб кетишидан эҳтиѐт қилган ҳолда ѐндошиш масалаларини 
инсон онгига сингдириш вазифасини бажаради. 
«Ҳаѐт фаолияти хавфсизлиги» ўқув фанини ўзлаштириш жараѐнида 
амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр: 
- фаннинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, ҳаѐт фаолият 
хавфсизлигининг назарий асосларини, яъни фаннинг моҳияти, асосий
тушунчалари, таркибий қисми, ҳуқуқий асосларини; фуқаро муҳофазаси 
бўйича Ўзбекистонда ташкил этилган ишлар, ҳозирги замон уруши 
хусусиятлари, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар ва ундаги 
фуқаро муҳофазаси; фуқаро муҳофазасида қўлланиладиган назорат ва шахсий 
асбоблар ва ҳимоя воситаларини қўллаш, табиий ва техноген фавкулотда 
вазиятлардан бири бўлган ѐнғин хавфсизлиги, ҳамда юқорида келтирилган 
вазиятларда жароҳатланганларга дастлабки тиббий ѐрдам бериш; соғлом ва 
қулай меҳнат шароитларини яратиш усуллари, иқтисодий ва ижтимоий 
лойиҳалар тузишда, ҳамда соҳага доир ишларни ташкил этишда ҳаѐт фаолият 
хавфсизлиги талабларини ҳисобга олиш, инсон ҳаѐт фаолияти даврида турли 
салбий омиллардан ҳимояланиш усул ва воситалари тўғрисидаги малакасини
 
билиши керак; 
- ҳаѐт фаолияти хавфсизлиги таҳлилига оид кўрсаткич (тавсиф) ва 
миқдорий катталик (қиймат)ларни ўлчай олиш ҳамда уларни иқтисодий ва 
хавфсизлик нуқтаи назаридан баҳолаш; ўз касбий фаолиятини ҳаѐт фаолияти 
хавфсизлиги бўйича сифат ва миқдорий жиҳатдан баҳолаш, қулай ва соғлом 
меҳнат шароитларини яратиш бўйича турли тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда 
амалиѐтда қўллаш; ҳаѐт фаолияти хавфсизлигидан билим, таълим ва тарбия 
беришнинг самарали усулларини амалиѐтга жорий этиш бўйича кўникмаларига 
эга бўлиши керак; 
- талаба мустақил равишда меҳнат фаолиятида, фавқулодда вазиятларда, 
айниқса ѐнғин вақтида фуқаро ҳаѐт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш, 
жароҳатланганларга биринчи тиббий ѐрдам бериш малакаларига эга бўлиши 
керак. 
Ҳаѐт фаолияти хавфсизлигининг «Фавқулодда вазиятда фуқаро 
муҳофазаси» бўлимини ўқитишдан мақсад талабаларга аҳолини, ҳудудларни, 
халқ хўжалиги объектларни турли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш 


13 
бўйича назарий ва амалий билимлар беришдан иборатдир. Шу билан бирга, 
талабаларни турли хил вазиятларни умумий тавсилотлари, фавқулодда 
вазиятларни олдини олиш, талафотларни камайтириш ва уларни оқибатларини 
бартараф этиш бўйича фуқаро муҳофазасини тадбирлари билан таништириш; 
олий ўқув юртларининг халқ хўжалиги иншооти сифатида уларни команда-
бошқарув таркиби ва ҳарбийлашмаган тузилмалари фаолиятининг моҳиятини, 
мосланган ўқув-моддий базасини, олий ўқув юртида бериладиган 
мутахассислигига мос фуқаро муҳофазаси тузилмаларини хизматини қўллаб 
ҳал этадиган фуқаро муҳофазаси масалаларини ўз ичига олувчи тадбирларнинг 
ягона тизимини ўргатиш; талабаларда Ўзбекистон Республикаси Миллий 
хавфсизлигини таъминлашда фуқаро муҳофазаси масалаларини, тадбирларини 
муҳимлигини ҳамда вазиятларда жароҳатланганларга ва ўзига-ўзи ѐрдам 
кўрсатиш бўйича масъулият ва бурч ҳиссиѐтини тарбиялаш; талабаларга 
вазиятлар хавфи бўлганда ва рўй берганда уларнинг ҳаракатларида ахлоқий-
руҳий барқарорлик сифатларини сингдириш; талабаларга вазиятларда ҳаракат 
қилиш, аҳолини муҳофаза қилиш, вазиятлар оқибатларини бартараф этишда 
авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмас ишларни ташкил қилиш ва 
ўтказиш асосларини, халқ хўжалик иншоотларини (корхоналарини) барқарор 
ишлашини кучайтириш ускуналарини ўргатиш ҳисобланади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish