6
бўлди. Зилзила туфайли ўша пайтдаги шаҳардан нишона қолмади. Минг-
минглаб одамларнинг ѐстиғини қуритди. Халқнинг бу воқеага аталган юзлаб
мунгли марсиялари маълум.
Масалан: Тандирда нони қолди. Қозонда оши қолди.
Бешикда бола қолди. Бечора андижонлик.
Тошкент зилзиласи. Кўпчилик юртдошларимизнинг ѐдида қолган ер
қимирлаши – 1966 йилнинг 26 апрелида рўй берган Тошкент зилзиласидир. Бу
зилзила Республикамиз учун, миллатимиз учун ниҳоятда аянчли тарихий воқеа
ҳисобланади. Зилзиладан қурбон бўлганлар сони бор-йўғи 4-5 кишини ташкил
этгани ҳолда, шаҳарнинг жуда кўп уйларига жиддий зарар етди. Минг-минглаб
одамлар бошпанасиз қолди.
Биринчи Хитой Халқ Республикасининг шимолий қисмида жойлашган
Шанси вилоятида 18 июнда бўлиб ўтган кучли сув тошқини оқибатида 1
миллиондан ортиқ аҳоли жабрланди, 600 киши қурбон бўлди. Орадан 4 кун
ўтиб, яъни 22 июн куни Россиянинг Жанубий қисмлари Ставропол ўлкаси,
Карачаева-Чернеский ва Чеченистонда кузатилган сув тошқинларида 300 дан
ортиқ киши жабрланди, 91 киши қурбон бўлди. Худди шунингдек, бу
йилги,
яъни 2003 йил ѐзининг Европа мамлкатларида жазирама иссиқ келиши ҳам, кўп
ноқулай вазиятларни келтириб чиқарди. Минглаб гектар ўрмонларни куйдириб,
миллионлаб одамларга ноқулайликларни пайдо қилди. Биргина Францияда 3
минг кекса хаста одамлар қурбон бўлишди, минглаб одамлар касалхоналарга
ѐтқизилди.
Фавқуллода вазиятлар ҳодисаларидан яна бири, бу юқори технологиялар
билан жиҳозланган техник воситаларнинг авария ҳолатларига тушиши ва унда
кишиларни бевақт ҳаѐтдан кўз юмишлари одамзодни ташвишга солмасдан
қўймайди. Масалан, Нигерия, Россия, Эрон, Германия, Украина, Кения ва
бошқа мамлакатларда содир бўлган авиаҳалокатлар минглаб инсонлар ҳаѐтига
зомин бўлди. Шулардан, 25 майда Тайван пойтахти аэропортидан Гонконга
учган бортида 225 киши бўлган «Боинг-747» самолѐтининг ҳалокатга учраши,
ѐки 27 июл куни Украинанинг Лвов шаҳри чеккасида ўтказилган авиашоу
вақтида «Су-27» қирувчи ҳарбий самолѐтнинг ва унда 69 кишининг жароҳат
олиши ҳамда 76 кишини қурбон берилиши инсон қалбини
ларзага солмасдан
куймайди.
Албатта, бундай мисолларни дунѐ бўйича юзлаб, минглаб мисолларда
келтиришимиз
мумкин.
Айниқса
жамиятлар,
давлатлар
ўртасидаги
тасодифларда ҳам, минглаб кишиларнинг ҳаѐти сўниб келмоқда. Бу иккинчи
жаҳон уруши, Афғонистон, Ироқ, Собиқ Югославия ва бошқа давлатлардаги
вазиятлар, терроризм ўчоқлари, айниқса Америкадаги, Исроил ва Фаластин
давлатларидаги, Россиядаги Чеченистон ва Грузияда бўлган ҳодисалар мисол
бўла олади.
Жаҳон ҳамжамияти 2005 йилнинг
январ ойида Япониянинг Коби
шаҳрида бўлиб ўтган ва табиий офатлар таҳликасини камайтиришга қаратилган
анжуманда махсус декларацияни қабул қилди. Хуюго декларацияси деб ном
олган мазкур ҳужжатга биноан давлатлар 2005-2015 йиллар оралиғида аҳоли
7
учун табиий офатлар оқибатини камайтириш йўналишида маълум фаолиятни
амалга оширишлари лозим. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва халқаро
болалар фонди ЮНИСЕФ томонидан Европа Иттифоқининг инсонпарварлик
ѐрдами бошқармаси ДИПЕКОнинг молиявий ѐрдамида амалга оширилаѐтган
лойиҳа Ўзбекистоннинг мазкур муҳим халқаро ҳужжатда акс топган фикрларни
рўѐбга чиқариш йўлидаги сезиларли қадами бўлди.
Дунѐ вақеаларига ҳам-оҳанг Ўзбекистон Республикасида ҳам содир
бўлаѐтган табиат офатлари аҳоли ва ҳукуматимизнинг диққат эътиборини
тортибгина қолмасдан, балки ташвишга ҳам солмоқда.
Масалан, 2004 йилда мамлакатимизда 166 та фавқулодда вазият юз
берган бўлиб, улардан 127 таси техноген ва 39 таси табиат фавқулодда
вазиятлардир. Бу 2001 йилда 156 та эди, шунга нисбатан жами 15% га камайган
бўлиб, шундан техноген хусусиятлиси 19% га
камайган, табиат хусусиятлиси
2001 йилги кўрсаткичида қолган.
Республикамизда қайд қилинган фавқулодда вазиятларнинг 149 таси
локал (2001 йилда – 170 та), 16 таси маҳаллий (2001 йил - 22) ва 1 таси
республика (2001 йил - 2) кўламида содир бўлган.
Республика ҳудудида қайд этилган фақулодда вазиятларнинг кўпчилик
улуши Тошкент (50 маротаба), Қашқадарѐ (20) ва Фарғона (17) вилоятларига
тўғри келади. Масалан: ўтган йилнинг 25 мартида Қашқадарѐ вилоятида
Тошкент – Термиз автомобил йўлининг 1298 километрида «Нексия» русумли
автомобилнинг «Камаз–5320» юк ташувчи автомобили билан тўқнашиши
натижасида 4 киши қурбон бўлиб, 1 киши касалхонага ѐтқизилди. 23 майда
Ургут туманида икки автоулов тўқнашиб 6 киши ҳаѐтдан кўз юмган ва 5 киши
жароҳатланган. Ўтган давр мобайнида республикамизда 39 маротаба табиий
жараѐнлар билан боғлиқ вазият юз бериб, унинг оқибатида 60 киши нобуд, 138
киши жароҳатланди.
2004 йил 3 мартдаги зилзила бўлганда Қашқадарѐ вилоятининг Ғузор,
Деҳқонобод, Қамаши, Чироқчи, Шаҳрисабз, Яккабоғ туманларида содир бўлиб,
оқибатда бир қанча маъмурий ва шахсий бинолар зарар кўрди.
Инсон ҳаѐт фаолияти хавфи юқорида келтирилганлардан ташқари, ҳозирги
замон глобал муаммолардан ҳисобланган ташқи муҳитни
ифлослантирувчи
моддалар ва унинг ифлосланиш даражасининг ошиб бориши, ишлаб чиқариш
муҳитининг об-ҳаво шароити, инсон организмининг ташқи муҳитга мослашиб
бориши, ишлаб чиқариш микроиқлимининг гигиеник нормаларининг бузилиши
ва бошқа турли вазиятлар ҳам инсон ҳаѐт фаолияти хавфсизлик даражасини
оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: