Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети «Электроника ва автоматика»


Стандартни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш



Download 3,51 Mb.
bet21/36
Sana13.02.2023
Hajmi3,51 Mb.
#910721
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   36
Bog'liq
2 5222219961765727226

Стандартни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш


Ўзбекистон Республикаси “Ўзстандарт” агентлиги, “Давархитектқурилиш” қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги номлари бўйича ўзларига тегишли стандартларнинг лойиҳалари ва ҳужжатларини кўпи билан 15 кун мобайнида кўриб чиқилишини, шунингдек давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси “Ўзстандарт” агентлиги, “Давархитектқурилиш” қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги стандарт лойиҳаларини кўриб чиқади ва уни тасдиқлаш ёки кам-кўстини тўлдириб қайта ишлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Хар бир тасдиқланган стандарт уни тасдиқлаган ташкилотнинг қарори билан тасдиқланади ва жорий қилинади.
Стандарт муддати чекланмаган ёки муддати чекланган тарзда тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги стандартларни давлат рўйхатига олишни “Ўзстандарт” агентлиги амалга оширади. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун стандарт 4 нусхада тақдим этилади: асл нусхаси, иккинчи нусхаси ва иккита улар нусхаси.
Стандартни давлат рўйхатидан ўтказиш, муқовалаб топшириш лозим. Стандарт 5 кундан ошмаган муддатда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Стандартнинг қайси ташкилот томонидан тасдиқланишидан қатъий назар, стандартга рақамли белгини “Ўзстандарт” агентлиги беради.
Белги ўз навбатида:
Ҳужжатнинг кўрсаткичидан – O’zDSt; рўйхатнинг тартиб рақамидан ва тасдиқланган йилдан иборат бўлади.
Масалан, O’zDSt 5.96-93 “Техник чигит, техник шароит”, O’zDST 816:2001 “Тозаланган пахта ёғи” ва ҳ.к.
Рўйхатга олувчи идора асл нусха, иккинчи нусхаси ва иккита кўчирманинг биринчи бетига ўзининг номини кўрсатадиган тўртбурчак муҳрни босади, сана ва давлат рўйхатининг номерини ёзиб қўяди. Иккинчи нусха “Ўзстандарт” агентлигида қолади, асл нусха ва кўчирманинг иккинчи нусхаси эса ишлаб чиқувчига қайтарилади.
O’zDSt 1.2 “Ўзбекистон Республикасининг стандартлаш-тириш давлат тизими. Техникавий шартларни ишлаб чиқиш, келишиб олиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби” стандартида муайян маҳсулотнинг (хизматнинг) техникавий шартларини, шунингдек уларга киритиладиган ўзгартишларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ҳақида гап боради.
Ўзбекистон Республикаси техникавий шартларининг лойиҳалари ва уларга киритиладиган ўзгартишлар стандартлаш-тириш техника қўмиталари томонидан ишлаб чиқилади. Асосланган ҳолларда техникавий шартлар лойиҳаларини вазирликлар, маҳкамалар, уюшмалар, концернлар ёки стандартлаштириш бўйича таянч ташкилотлари, давлат, кооператив, ижара, акционерлик корхоналари, қўшма корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, техника қўмиталари билан келишиб ишлаб чиқадилар.
Мазкур маҳсулотга даҳлдор МДҲ нинг давлатлараро стандартлари Республика стандартлари ва техникавий шартлари мавжуд бўлмаган тақдирда ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатларда белгилаб қўйилган талабларни кучайтириш зарур бўлганда мазкур тармоқнинг иккита ва ундан кўпроқ корхонаси ишлаб чиқарадиган маҳсулотга техникавий шартлар ишлаб чиқилади.
Техникавий шартларда белгилаб қўйилган талаблар мазкур маҳсулотга даҳлдор бўлган амалдаги стандартлар талабидан паст бўлмаслиги ҳамда маҳсулот (буюмлар, ашёлар, моддалар) стандартлари ва техникавий шартлари талабига зид келмаслиги керак.
Техникавий шартларнинг тузилиши, баён этилиши ва расмийлаштирилиши O’zDSt 1,6 талабларига мос келмоғи керак.
Техникавий шартлар мазкур техникавий шартлар ўрнига бошқа меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилаётган ёки ундан қўлланиши бундан буён мақсадга мувофиқ бўлмай қолганда ёки маҳсулотни ишлаб чиқариш тўҳтатилганда бекор қилинади. Техникавий шартларни тасдиқлаган идора уларни бекор қилади.
Техникавий шартларнинг лойиҳаларини келишиб олиш мазкур стандартда кўрсатилгандек белгиланган тартибда амалга оширилади.
Техникавий шартлар ишлаб чиқарувчи (тайёрловчи) нинг буюртмачи билан келишувига мувофиқ ёки ишлаб чиқарувчи (тайёрловчи) томонидан буюртмачи томонидан тасдиқланади.
Техникавий шартлар белгиланган тартибда “Ўзстандарт” агентлиги томонидан рўйхатга олинади.
O’zDSt 1.3 “Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Корхона стандартларини ишлаб чиқиш, келишиб олиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби” стандарти корхона стандартларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишнинг асосий талабларини белгилайди.
Мазкур стандарт талаблари тайёрлайдиган, шунингдек сақлашни, ташишни, сотишни амалга оширадиган, фойдаланадиган (истеъмол қиладиган) ва тузатадиган давлат, жамоа, қўшма, ижарадаги, уюшма ва бошқа корхоналар ҳамда ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
Корхона стандартларининг тузилиши, баён этилиши ва техникавий-иқтисодий жиҳатдан асосланганлиги, уларнинг фан ва техниканинг ҳозирги ривожланиш кўрсаткичлари, меъёрий тавсифлари ва талаблари ҳамда жаҳон тараққиёти даражаларига мослиги учун корхона стандартларини ишлаб чиқувчилар ва ташкилотлар жавобгардирлар.
Корхона стандартларини корхона раҳбарияти тасдиқлайди. Уларнинг амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда тасдиқланади.
Корхона стандартининг тасдиқланиши корхона раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) имзоси билан расмийлаштирилади.
Четдаги истеъмолчиларга етказиб бериш учун ишлаб чиқарилаётган (сотилаётган) маҳсулот учун ва уларга хизматлар кўрсатганлик учун корхона стандартларини давлат рўйхатидан ўтказишни “Ўзстандарт” агентлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давархитектқурилишқўм, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва уларнинг ишлаб чиқувчи жойлашган минтақавий ташкилотлари амалга оширади.
Корхона стандартларининг белгиси “КСТ” индексидан, Ўзбекистон Республикаси номининг қисқартирмаси – “O’z” дан, корхона стандартларини тасдиқлаган ташкилотнинг шартли рақамли белгисидан, корхона стандартининг тартиб рақамидан ва тасдиқлаган йилдан иборат бўлади.
Масалан, O’zКSt 359-143-92.
O’zDSt 1.4 “Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Стандартлар ва техникавий шартлар билан таъминлаш тартиби”. Бу стандартда стандартлар ва техникавий шартлар билан таъминлаш тартибидаги умумий қоидалар, стандартлар билан таъминлаш тартиби, техникавий шартлар ва корхона стандартлари билан таъминлаш тартиби баён этилган.
O’zDSt 1.5 “Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Стандартларни ва техникавий шартларни текшириш, қайта қуриш, ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби”.
O’zDSt 1.7 “Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Халқаро стандартларни меъёрий ҳужжатларда тўғридан-тўғри қўллаш тартиби”.
O’zRXSt 51-013 “Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Стандартлаштириш бўйича техникавий қўмиталар хақида умумлашган низоми ва бошқа стандартлар ва раҳбарий ҳужжатлар”.



Download 3,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish