Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети термиз филиали


Корхоналарда харажатларни бошқариш жараёни



Download 1,82 Mb.
bet48/81
Sana26.02.2022
Hajmi1,82 Mb.
#469189
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   81
Bog'liq
Умк корхона

Корхоналарда харажатларни бошқариш жараёни
1. Режалаштириш ва харажатларни калькуляция қилиш
2. Харажатларни ҳисоб объектлари ва жавобгарлик марказлари бўйича ташкил қилиш
3. Харажатларни жавобгарлик марказлари бўйича назорат қилиш.
Харажатлар ҳисобини ташкил қилиш. Харажатларни бошқариш жараёнини асосий масаласи бўлиб, корхона даромадидаги соф фойданинг сезиларли улуши ҳисобланади. Юқори маржинал даромадни таъминлаш учун, харажатлар ва фойда марказини аниқлаш ва улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини ташкил қилиш керак бўлади. Бунинг учун корхона бўлимларини бир-бирига ёрдам бериш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган ярим тайёр маҳсулот ва хизматларга ички (трансфер) баҳоларни жорий қилиш мумкин бўлади. Фойда маркази бўлиб, даромадлар билан харажатларини солиштириш осон бўлган корхонанинг йиғиш цехлари бўлиши мумкин. Одатда, харажатлар маркази бўлиб, корхона бухгалтерияси ёки бош лойиҳалаш бўлими ҳисобланади. Бу қисмларда натижаларни миқдорий жиҳатдан ўлчаш қийин, чунки харажатлар ҳар доим мавжуд бўлади.
Жавобгарлик марказлари – бу фаолият жараёни учун масъул раҳбар жавобгар бўлган корхонадаги бўлимлар ҳисобланади. Масалан, молиявий директор жавобгарлик маркази ўзида бир нечта жавобгарлик марказларини яъни молия, бухгалтерия, иқтисодий-режалаштириш, меҳнат ва иш ҳақи бўлимларини қамраб олган бўлиши мумкин.
Корхона бошқарувчилари қарор қабул қилиш учун харажатлар ҳисоби объекти ҳақида маълумот тўплашни ташкил қилишлари керак. Харажатлар объекти бўлиб, алоҳида жараён, маҳсулот ёки корхона бўлими бўлиши мумкин. Харажатларни самарали бошқариш учун даврий тақдим қилинадиган ҳисоб маълумотларини, босма шаклдаги бланкалар формасини, ҳужжатлар айланиш йўналишини ўрнатиш керак бўлади. Агар корхона маҳаллий компьютер тармоғига эга бўлса, маълумотлар базасига кириш ва базага ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга бўлган операторлар рўйхатини ўрнатиш лозим.
Шунингдек, корхонада харажатларни бир ҳисоб объектидан бошқа ҳисоб объектига ҳисобдан чиқариш кетма-кетлиги ўрнатилган бўлиши керак. Масалан, ҳисоб объекти маҳсулот тури бўлса, унда аввал харажатлар корхонанинг ёрдамчи цехларидан асосий цехларига ўтказилади. Кейин харажатлар асосий цехларда умумлаштирилади ва шу цехнинг маҳсулот тури бўйича тақсимланади. Бунда ҳар бир маҳсулот тури бўйича ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш мумкин бўлади. Корхонанинг ҳисоб сиёсати келажакда бошқарув ва сотиш харажатларини маҳсулот турлари бўйича тақсимлашни кўзда тутиши мумкин бўлади. Бунинг натижасида аввал умумий ишлаб чиқариш, сўнгра ҳар бир маҳсулот тури бўйича тўлиқ тижорат таннархи калькуляция қилинади.
Харажатларни бошқариш жараёнинг учинчи босқичида жавобгарлик марказлари фаолиятини молиявий назорати амалга оширилади. Харажатларни назорат қилишда икки асосий ёндашув мавжуд: а) истеъмол қилинган ресурсларга қилинадиган харажатларни нормалар асосида режалаштирилгани билан ҳақиқатдаги харажатлар ўртасидаги четланишлар сабаблари ҳисобга олинади ва таҳлил қилинади; б) вақт давомидаги ҳақиқий харажатларни ўзгариш йўналишлари ўрганилади. Ҳар бир назорат усули ўз афзалликлари ва камчиликларига эга.
Четланишлар бўйича таҳлил қилишнинг ижобий хусусияти шундаки, истеъмол қилинган ресурслар қиймати харажатлар нормаси асосида белгиланган бўлади. Бинобарин, ишчиларни самарали ишлаши учун кўрсаткич ва мезонлари бўлади. Бироқ, норма ва нормативлар корхона бошқарувчилари ва иқтисодчилари томонидан ўрнатилади, шунинг учун нормалар субъектив бўлиши мумкин ва шу боис учун меҳнат унумдорлигини ўсишини рағбатлантиришга барча ҳолларда ҳам қодир бўлмайди. Агар ишчиларга ишларни бажариш вақтига қаттиқ қоидалар ўрнатилмаса, уларга тегишли сабаб ва рағбатлантириш билан ўз меҳнатларини режалаштириш ва ташкил қилиш имкони берилса, корхона маъмурияти томонидан ташкил қилинган нормаларда белгиланган иш бажариш даражаси билан солиштирганда, меҳнат унумдорлиги 10-15 фоизга юқори бўлади. Ишчилар ташаббуси билан нормаллаштирилган иш жараёнини моҳирона шакллантириш керак.
Жавобгарлик марказлари бўйича харажатлар сметаси ўрнатилган ресурсларга қилинган харажатлар нормалари асосида ишлаб чиқилади. Бундай сметаларда қийматига шу бўлим бошлиғи масъул бўлган (тартибга солинадиган харажатлар) ва ўша харажатларга бошлиқ таъсир қила олмайдиган (назорат остидаги харажатлар) харажатлар аниқ белгиланган бўлиши керак. Назорат остидаги харажатлар бўйича четланишлар бу бўлимда қайд этиб борилади ва юқори бошқарув органига қарор қабул қилиш учун тақдим этилади.
Алоҳида мижозлар буюртмаларини бажарадиган корхоналарда, харажатларни бошқариш жараёнида харажатларнинг норма ва нормативларининг аҳамияти иккинчи даражали бўлиб қолади. Албатта, маҳсулот аввал лойиҳалаштирилиб, кейин ишлаб чиқарилса, металлга қилинган харажатлар нормаси ва қўлда бажариладиган ишлар учун вақт бўйича харажатларни фақат тахмин қилиш ёки яхлитлаш мумкин. Асосийси, харажатларнинг умумий йўналишини назорат қилиш, масалан, даромад нуқтаи назаридан. Ишлаб чиқарилган маҳсулотга қилинган харажатларни пулдаги ифодаси, ишлаб чиқариш самарадорлигини белгиловчи ахборот кўрсаткичи ҳисобланади. Агар бу кўрсаткич йилдан-йилга камайиб борса, унда бу ишлаб чиқариш рентабеллиги ўсаётганидан тасдиқлайди.
Корхонанинг иқтисодий салоҳиятини (потенциалини) келтирилган харажатлар (Кп**) нуқтаи назаридан ҳисоблаш унинг қанча қисми шу ҳисобот даврида янгидан яратилган маҳсулот (иш, хизмат) қийматига киришини аниқлаш учун зарур бўлади. Бунда айланма маблағларнинг тўлиқ суммаси, асосий воситалар ва номоддий активларнинг жорий йил давомида эскириш суммаси ҳақида ишчи ва хизматчиларга тўланадиган меҳнат ҳақи (Мҳ) суммасини олиш мумкин. Буни аниқлаш учун қуйидаги формулани тавсия қиламиз:
Кпкх = (Ав х Ан) + (Айм х Кай) + (На х Эн) + Мҳ,
бунда:
Ан — асосий воситаларнинг эскириши (амортизация) нормаси;
Кай — айланма маблағларнинг айланувчанлик коэффициенти;
Эн — номоддий активларнинг эскириш нормаси;
Мҳ — меҳнатга тўланадиган харажатлар суммаси.
Ушбу кўрсаткич корхона иқтисодий салоҳияти (потенциали)нинг жорий даврдаги ишлатилиши мумкин бўлган қийматини ифодалайди. Уни корхона иқтисодий салоҳияти (потенциали)нинг келтирилган харажатлари деб ҳам аташ мумкин.
Корхона иқтисодий салоҳиятини (потенциалини) жорий харажатда ифодалаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу кўрсаткич, унинг жорий йилда ишлатилиши эвазига қанча харажат кетганлигини ифодалайди. Ушбу кўрсаткич умуман олганда, харажатлар таркибида ўз аксини топади.
Бошқарув ҳисоби мақсадига мувофиқ харажатлар ҳисобини таснифлашни уч асосий вазифаси бор: харажатларни режалаштириш ва калькуляция қилиш, қарорлар қабул қилиш, харажатларни назорат қилиш ва тартибга солиш. Қуйидаги 1-жадвалда ҳисоб мақсадларига мувофиқ уч гуруҳга ажратилаган харажатлар рўйхати келтирилган.

Download 1,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish