Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети термиз филиали


Ходимлар меҳнат хақининг шакллари (турлари). Вақтбай ва ишбай меҳнат ҳақи ҳисобининг методикаси



Download 1,82 Mb.
bet44/81
Sana26.02.2022
Hajmi1,82 Mb.
#469189
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   81
Bog'liq
Умк корхона

3. Ходимлар меҳнат хақининг шакллари (турлари). Вақтбай ва ишбай меҳнат ҳақи ҳисобининг методикаси.

Тариф тизими, юқорида айтиб ўтилганидек, меҳнат ҳақининг турли шакл ва усуллари Шу жумладан вақтбай,ишбай ва мехнатга ҳақ тўлашнинг турли маош тизимларини қўллашга имкон яратали.


Лавозимий маош — тўлиқ ишланган ой учун иш ҳақининг миқдори. Одатда, лавозимий маошлар меҳнатига вақтбай маош тўланадиган ходимларга белгиланади. Яна шуни эслатиб ўтамизки, вақтбай иш ҳақи одатда, ходим меҳнатини меъёрга солиб бўлмайдиган ёки бажарилаётган ишларни ҳисобга олиб бўлмаган ҳолларда қўлланади. Меҳнатга вақтбай ҳак тўлашда ишчи ёки хизматчининг иш ҳақи унинг малакаси ва ишлаган иш вақтига қараб белгиланади. Рахбар ва маъмурий хўжалик ходимлари, навбатчи ходимлар (чилангарлар, сантехниклар, электриклар), таъмирловчи ва машиналарга хизмат кўрсатувчи ишчилар ва бошқаларнинг меҳнатига вақтбай ҳақ тўланади.
Меҳнатга вақтбай ҳақ тўлашда ходимнинг иш ҳақи у ҳақиқатда ишлаган вақт ва лавозимий маоши (тариф ставкаси)дан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Белгиланган ойда барча иш кунларида ишланганда тўлиқ иш ҳақи тўланади.
Мисол. Бухгалтер-кассир учун ойига 825 000 сўм миқдорида маош белгиланган, у ойдаги барча иш кунларида ишланган тақдирда тўлиқ берилади. Агар барча иш кунларида ишланмаган бўлса, унда иш ҳақи ҳақиқатда ишланган вақт учун тўланади. Июнда у тўлиқ 23 иш куни, июлда эса белгиланган 24 иш кунида 10 кун ишлаган. Унга ёзилган иш ҳақининг миқдори шунга асосан июнда — 825 000 сўм, июлда — 343 750 сўмни ташкил этади (825 000:24 х 10). Меҳнатга ҳақ, тўлашнинг вақтбай шакли:
— оддий вактбай;
— вақтбай-мукофотлаш турларга булинади.
Оддий вақтбай ҳақ; тўлашда иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда штат жадвалига биноан тариф ставкаси ёки лавозимий маош асос қилиб олинади. Мехнатга соатбай ва кунбай ҳақ тўлаш шакллари вақтбай тизим турларига киради. Иш ҳақининг миқдори соатбай (кунбай) ишга ҳақ тўлаш ставкасини ҳақиқатда ишланган соатлар сонига кўпайтириш орқали аниқланади.
Одатда, меҳнатга ҳақ тўлашнинг бундай шакллари корхонада ўриндошликда ишлаётган ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларга нисбатан қўлланади.
Мисол. Реклама бўйича менежерга лавозимий маош 1500000 сўм миқдорида белгиланган. 2019 йил январ ойида у 15 иш куни ишлаган (январдаги иш кунлари сони — 21 та). Шунга мувофиқ, унинг иш ҳақи1 071 429 сўмни ташкил қилади (1 500 000:21*15).
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай-мукофотлаш тариф ставкалари бўйича иш ҳақи (маош)дан ташқари қўшимча равищда корхонада ишлаб чиқадиган ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги низом, жамоа шартномаси ёки корхона рахбарларининг буйруғи (фармойиши) асосида айрим миқдор ва сифат кўрсаткичларига эришганлиги учун мукофот берилади. Мукофотлаш бир ойдаги ёки ундан узоқроқ муддатдаги давр (чорак) иш якунлари бўйича амалга оширилиши мумкин.
ИШБАЙ ИШ ХАҚИ Мехнатга ишбай ҳақ тўлашда вақт бирлиги учун амалдаги баҳолар асосида хақиқатда бажарилган иш (тайёрланган махсулот) учун иш ҳақи тўланади.
Меҳнатни ташкил қилиш усулига кўра меҳнатга ишбай ҳақ тўлаш индивидуал ва жамоа (бригада)вий турларга бўлинади. Мехнатга индивидуал ишбай ҳақ тўлашда ходим меҳнатини рағбатлантириш индивидуал тартибда ишлаб чиқарилган маҳсулот сони, унинг сифати ва ишбай нархига тўлиқ боғлиқ. Меҳнатга жамоа (бригада)вий ҳақ тўлашда бутун бригаданинг иш ҳақи ҳақиқатда бажарилган иш ва унинг нархини ҳисобга олган ҳолда белгиланади, бригада ҳар бир ходимининг иш ҳақи бутун бригада ишлаб чиқарганмаҳсулот ҳажми ва умумий иш ҳажмидаги унинг меҳнатимиқдори ҳамда сифатига боғлик;.
Мис ол.
4 кишилик бригада таъмирлаш ишларини бажарди, шартнома буйича уларнинг киймати 250000 сўмни ташкил қилди.Куйидаги шартда бригада ҳар бир аъзосининг иш ҳақи миқдорини аниқлаш зарур:
1-усул: ходимлар бир хил разрядга эга, аммо бундауларнинг мехнат сарфи: 1-ходимники 180 соат, 2-ходимники 180 соат, 3-ходимники 75 соат, 4-ходимники 159 соат (жами 534 киши/соат)ни ташкил цилди;
2-усул: ходимлар куйидаги разрядларга эга:
1-ходим III-разряд (соатбай тариф ставкаси — 470 сўм),
2-чиси II-разряд (соатбай тариф ставкаси — 445 сўм),
3-чиси V-разряд (соатбай тариф ставкаси 575 сўм),
4-чцси —VI-разряд (соатбай тариф ставкаси — 615 сўм).
1-усулда бригаданинг ишҳақи ходимлар ўртасида ишлаганвақтига мутаносиб бўлинади. Ҳap бир ходимнинг иш ҳаки қуйидагича бўлади:
1-чиси = 56180 сўм (250000 :534 х 120);
2-чиси = 84270 сўм (250 000: 534 х 180);
3-чиси = 35112 сўм (250 000: 534 х 75);
4-чиси = 74437 сўм (250 000: 534 х 159).
2-усулда ходимларнинг иш ҳақи куйидаги тарзда ҳисобланади:
барча ходимларнинг соатли тариф ставкалари миқдорианиқланади:
170 + 445 + 575 + 615 = 2105 сўм;
бригада ҳар бир аъзосининг иш ҳақи миқдори унингразряди ва соатли тариф ставкаси миқдорига кўра аниқланади.
Бунда ҳар бир ҳодимнинг иш ҳақи қуйидагичабўлади:
1-чиси = 55 820 сўм (250 000: 2105 х 470);
2-чиси = 52850 сўм (250000 :21 0 5 *4 4 5 );
3-чиси = 68290 сўм (250000:2105 *575);
4-чиси = 73 040 сўм (250 000: 2105 х 615).
Иш хакд хисоб-китоби усулига кўра меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизими:
• бевосита ишбай;
ишбай-мукофот;
• ишбай-прогрессив;
билвосита;
• аккорд шаклларига бўлинади.
Бевосита ишбай шаклда иш ҳақи ҳақиқатда бажарилганиш (тайёрланган маҳсулот) бўйича белгиланган ишбайнархларга мувофиқ белгиланади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай-мукофот шакли меҳнатгаҳақ тўлашнинг ишбай шаклида энг кўп тарқалгантизим ҳисобланади. Ишбай-мукофот шаклида бевоситаишбай нархдан ташқари, қўшимча тариқасида белгиланганкўрсаткичларни (иш сифати, тезкорлиги, мижозлартомонидан асосли шикоятларнинг йўқлиги ва бошқалар)бажарилиши ёки ошириб бажарилиши учун мукофот берилади.
Мукофотлар ҳақиқатда ишланган вақт учун ишбайиш ҳақи асосида тўланади.Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай-прогрессив тизимидаишчиларнинг иш ҳақи белгиланган бошланғич меъёр(база) чегарасида бўлса бевосита ишбай нархларда, меъёрдан юқори бўлса — оширилган ишбай нархларда тўланади. Ишбай нархларнинг оширилиши ҳар бир ҳолда махсусшкала бўйича белгиланади. Масалан: бошланғич меъёр1 дан 10% гача ошириб бажарилганда ишбай нарх 30% га,10 дан 30% гачаси — 50% га оширилади ва ҳоказо.
Бу тизим бўйича қўшимча тўлов турли усуллар биланбелгиланади. Энг универсали қуйидаги усул ҳисобланади:
— барча бажарилган иш ҳажми учун бевосита нархларда тўланадиган иш ҳақининг бир қисми аниқланади;
— олинган миқдор қилинган ишнинг ошириб бажарилганмеъёри фоизига ва ишбай нархнинг ортиб боришкоэффициентига (коэффициент амалдаги прогрессив ҳақтўлаш шкаласидан олинади) кўпайтирилади. Меҳнатга ҳақтўлашнинг билвосита ишбай шакли, одатда,ёрдамчи ишларни бажарувчи ходимлар: технологияасбоб-ускуналарини созловчилар, чилангар-таъмирчилар,уста ёрдамчилари ва фаолиятининг натижалари асосийишлаб чиқаришда банд бўлган ишчиларнинг меҳнат унумдорлигига таъсир этувчи бошқа ёрдамчи ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлашда қўлланади.



Download 1,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish