Бутун саноат
|
Қора металлургия
|
Машина-созлик
|
Энерге-тика
|
Енгил саноат
|
Озиқ-овқат саноати
|
1. Ишлаб чиқариш заҳиралари - жами
|
70,2
|
65,0
|
55,3
|
98,3
|
90,0
|
78,8
|
Жумладан
хом ашё ва асосий материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар
|
46,2
|
23,8
|
37,5
|
-
|
76,7
|
52,2
|
Ёрдамчи материаллар
|
6,6
|
11,0
|
2,3
|
24,1
|
5,7
|
6,1
|
Ёқилғи
|
1,7
|
2,0
|
0,7
|
37,4
|
0,5
|
1,6
|
Таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар
|
3,9
|
11,0
|
2,0
|
23,0
|
1,7
|
2,0
|
Қадоқлаш ва ўров материаллари
|
3,0
|
0,5
|
0,6
|
0,3
|
1,2
|
11,3
|
Инструментлар, хўжалик асбоблари ва қиммат бўлмаган, тез эскирувчи бошқа предметлар
|
9,8
|
16,7
|
12,2
|
19,5
|
3,2
|
5,6
|
2. Тугалланмаган ишлаб чиқариш ва корхонада тайёрланган ярим тайёр маҳсулотлар
|
24,0
|
18,3
|
42,2
|
0,5
|
9,8
|
19,5
|
3. Келгуси давр харажатлари ва бошқа меҳнат предметлари
|
5,8
|
16,7
|
2,5
|
1,2
|
0,2
|
1,7
|
Жами айланма ишлаб чиқариш фондлари
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
Айланма фондлар тузилмаси нафақат саноатнинг турли тармоқларида, ҳаттоки бир тармоқ ва бир корхонанинг ўзида ҳам фарқланади. Бундай фарқланишга турли хилдаги хом ашё ва материаллар, ишлаб чиқариш технологияси ва техникасидаги фарқлар, корхоналарнинг географик жойлашуви, ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши ва меҳнат тақсимоти, моддий-техника таъминоти сабаб бўлиши мумкин.
Корхоналар айланма маблағлари таркиби ва тузилмасига хўжалик юритиш қобилияти ва унинг самарадорлигига риоя қилиш қоидалари катта таъсир кўрсатади. Яъни корхона ишлаб чиқариш заҳираларини ва айланма маблағларнинг таъминланганлигини ҳаддан ташқари оширишга интилмаслиги зарур. Амалиётнинг гувоҳлик беришича, бу, ресурсларнинг ҳалок бўлишига ва сунъий танқисликнинг юзага келишига сабаб бўлади. Шу сабабли хом ашё ва материалларни сарфлашнинг технологик нормаларига риоя қилиш, уларни сақлашни тўғри йўлга қўйиш, чиқитлар ва йўқотишларни камайтириш, замонавий ва арзон материаллардан фойдаланиш катта аҳамият касб этмоқда. Бироқ арзон материаллардан фойдаланиш доим ҳам корхона имкониятлари ва хоҳишидан келиб чиқавермайди ва ташқи муҳит, биринчи ўринда ишлаб чиқаришдаги ҳамкорлар, баҳони шакллантириш, умумий иқтисодий барқарорлик ва бошқа омиллар билан ҳам боғлиқ бўлади.
Корхона иқтисодиётига айланма маблағларнинг таркиби ва тузилмасидан ташқари, уларни ишлаб чиқариш, такрор ишлаб чиқариш ва муомаланинг турли босқичларида излаб топиш катта таъсир кўрсатади. Айланма маблағларнинг тўлиқ айланиши уч босқичдан иборат бўлиб, бу жараёнда маҳсулот ишлаб чиқарилади ва сотилади.
Биринчи босқичда айланма маблағлар пул шаклидан моддий бойликларнинг ишлаб чиқариш заҳираларига айланади, яъни пул-товар (Д-Т)
Иккинчи босқич ишлаб чиқариш, яни маҳсулотни тайёрлаш жараёнини ўз ичига олади. Бу босқичда айланма маблағлар ва биринчи ўринда айланма фодлар тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳолига келтирилиб, товар шаклини олади (Т).
Do'stlaringiz bilan baham: |