Назорат ва муҳокама учун саволлар
1. Асосий фондлар нима ва уларнинг кенгайтирилган ишлаб чиқаришдаги роли қандай?
2. Асосий ишлаб чиқариш фондлари тузилмаси деганда нима тушунилади ҳамда уларнинг саноат тармоқлари бўйича фарқланишига нима сабаб бўлади?
3. Замонавий амортизация сиёсатининг моҳияти ва аҳамияти нимада?
4. Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишнинг экстенсив ва интенсив кўрсаткичлари қандай?
5. Корхона ва саноат тармоғининг ишлаб чиқариш қувватларини ҳисоблаш усули, тури ва тушунчалари қандай?
6. Замонавий шароитларда асосий фондлар ва корхона ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланишни яхшилашнинг қандай йўналишлари мавжуд?
5-Мавзу. Кимё ва озиқ-овқат саноати корхонасининг айланма (оборот) капитали.
Режа:
Айланма (оборот) капитал-айланма маблағларининг моҳияти ва структураси.
Ишлаб чиқариш айланма фондлари, уларнинг таркиби ва асосий ишлаб чиқаришдан фарқи.
Муомила фондлари таркиби. Айланма фондлар ва муомалада фондлар структураси.
Айланма (оборот) капитал-айланма маблағларининг моҳияти ва структураси
Корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилишда меҳнат қуроллари (асосий фондлар) ва ишчи кучидан ташқари, айланма маблағларга ҳам эга бўлишлари зарур. Айланма маблағлар ишлаб чиқаришнинг айланма фондлари ва муомала фондларини ташкил қилишга мўлжалланган пул маблағларидан иборат. Айланма маблағлар, қоидага кўра, корхонанинг ҳисоб рақамида нақд пул кўринишида жамғарилади. Ҳар бир корхонанинг айланма маблағлари асосий фондларнинг техник ҳолати ва маҳсулот ишлаб чиқариш дастури билан боғлиқ. Корхона қанчалик катта ва унинг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари турлари кўп бўлса, айланма маблағлар шунчалик кўп талаб қилинади. Айланма маблағлар ишлаб чиқариш ва унинг узлуксизлигини таъминлашнинг моддий асоси ҳисобланади.
“Айланма маблағлар ” атамасидан ташқари “айланма капитал” ибораси ҳам кўп қўлланилиб, асосан иқтисодий назария ва хўжалик юритишнинг хорижий тажрибасидан олинади. Моҳиятига кўра, айланма капитал корхона ишлаб чиқариш капиталининг бир қисми бўлиб, унинг қиймати ишлаб чиқаришнинг ҳар бир циклида ишлаб чиқарилган маҳсулотга ўтказилади ҳамда ушбу товарни сотгандан сўнг корхонага қайтарилади. Айланма капитал кўпинча корхонанинг пул маблағлари ҳисобланувчи ёки ишлаб чиқариш жараёнида пул маблағларига айлантирилувчи ҳаракатчан активлари қаторига киритилади.
Иқтисодий табиати, бажарувчи вазифалари ва ишлаб чиқариш жараёнидаги ўрнига кўра, “айланма маблағлар” ва “айланма капитал” ўртасида сезиларли фарқ йўқ. Корхона доимий капиталининг таркибий қисми сифатида улар хом ашё, ёқилғи, энергия ресурслари, ёрдамчи ва бошқа материалларда юзага келади, шунингдек, ишчи кучларини ёллаш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга бўнак (аванс) тариқасида берилади. Айланма маблағларга бўлган қўшимча талаб банклардан олинадиган кредитлар ҳисобига қопланади.
Бозор иқтисодиёти шароитларида корхоналарнинг айланма маблағларга етарли тарзда эга бўлиши уларнинг нормал фаолият юритиши гарови ҳисобланади. Шуни ҳам унутмаслик зарурки, ишлаб чиқараётган маҳсулот бирлигига сарфланувчи хом ашё, материал, ёқилғи ва энергия миқдори маҳсулотсифатига таъсир кўрсатмаган ҳолда қанчалик кам бўлса, маҳсулот шунчалик арзонлашади ҳамда айланма маблағлар камроқ сарфланиб, улардан фойдаланиш самарадорлиги юқори бўлади.
Корхоналарнинг айланма маблағлари айланма фондлари ва муомала фондларига тақсимланади. Бундай тақсимлаш уларнинг моддий-буюмлашган тузилишидан ташқари, ишлаб чиқариш жараёни ва умуман, корхонанинг иқтисодий фаолиятидаги иштироки асосида амалга оширилади. Бундан ташқари, тақсимлаш режалаштиришни ташкил қилишда ҳамда корхонанинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида айланма маблағларга бўлган эҳтиёжини аниқлашда катта роль ўйнайди.
Айланма маблағларнинг миқдори турли тармоқларда жорий этилган технология, ишлаб чиқариш циклнинг даври, меҳнат буюмларининг қиймати ва ҳоказоларга боғлиқ. Айланма маблағларнинг элементлар бўйича таснифи:
ишлаб чиқариш айланма фондлар;
муомила фондлардан иборат.
Ишлаб чиқариш айланма фондлар - ишлаб чиқариш жараёнида асосий ишлаб чиқариш фондлардан иштирок этиш характери билан фарқ этадилар. Улар ҳар бир ишлаб чиқариш циклида бир маротаба иштирок этиб, ўз натурал холатини ўзгартирадилар ёки йўқотадилар ва ўз қийматларини тайёр маҳсулотга бутунлай ўтказадилар. Ишлаб чиқариш жараёнида бажарадиган функцияларига қараб ишлаб чиқариш айланма фондлари 3 гуруҳга бўлинадилар;
- ишлаб чиқариш заҳиралари;
- тугалланмаган ишлаб чиқариш;
- келажак давр ҳаражатлари.
Ишлаб чиқариш заҳиралари:
- хом-ашё ва асосий материаллар - бу ишлаб чиқариладиган маҳсулот таркибига бутунлай кирувчи ёки унинг зарур компоненти сифатида асосини ташкил қилувчи турли хил материаллар;
- сотиб олинган ярим фабрикат;
- ёрдамчи материаллар - бу ишлаб чиқариш технологик жараёнида иштирок этиб, реакция тезлиги, маҳсулот сифати ва кўринишига таъсир этувчи, аммо маҳсулот таркибига кирмайдиган материаллар (катализатор, кимёвий реагент, реактив, ёғлаш ва артиш материаллар ва ҳ.к.);
- ёқилғи;
- қадоқлаш буюмлари (тара), таъмирлаш учун заҳира қисмлари;
- қиймати кам буюмлар (баҳоси минимал иш хақидан 50 маротабалик миқдоридан кам бўлган хўжалик инструмент ва инвентар);
- ишдан тез чиқувчи буюмлар (қийматидан қаътий назар хизматт даври 1 йилгача бўлган меҳнат воситалари ва буюмлари – махсус кийим бош оёқ кийимлари (пойафзал ва бошқалар) дан иборат;
Тугалланмаган ишлаб чиқариш:
- чала маҳсулот- бу ишлаб чиқариш цехлар ва участкаларда тайёр маҳсулот бўлишига қадар қисман ишлов берилиб, аммо сотилиши мумкин бўлмаган меҳнат буюмлари;
- шахсий, ўзида ишлаб чиқарилган ярим фабрикатлар - бу цехлар ва участкаларда ишлов берилган, аммо ҳали тайёр маҳсулот кўринишига кирмаган, лекин сотилиши мумкин бўлган (чунки товар қийматга эга) меҳнат буюмлари.
Бўлажак давр ҳаражатлари – бу келажак даврда маҳсулот таннархи (ишлаб чиқариш сарфлари)га киритиладиган, аммо режалаштирилган йилда сарф бўладиган ҳаражатлар (янги тур маҳсулот), янги технологияларни лойиҳалаштириш, ўзлаштириш, газета ва журналларга обуна қилиш, ижарага олинган хоналар учун аванс тўловлари, рационализаторлик таклифларни жорий этиш, телефон билан боғлиқ ва шунга ўхшаш бошқа сарфлар.
Айланма (оборот) маблағлар структураси деб алоҳида элемент, гуруҳлари аро нисбати, ҳамда шу гуруҳларнинг ва айланма маблағлар умумий ҳажмига (нисбатига) бўлган ва %-да ифодаланган нисбатига айтилади. Айланма фондлар структурасини ўрганиш улардан самарали фойдаланиш йўлларни аниқлаш имконини беради. Корхоналарнинг хўжалик фаолияти фақатгина маҳсулот ишлаб чиқариш билан чекланмай, уни сотишдан ҳам иборат. Шу сабабли корхоналарда муомала доирасига мансуб айланма маблағлар мавжуд. Муомала фондларига тайёр маҳсулот (омбордаги), истеъмолчиларга ортилган (ҳақи тўланган бўлмаса ҳам) маҳсулот, пул маблағлари (ҳисобрақамдаги, кассада ва ҳоказо, истеъмолчилар билан ҳисоб-китобдаги маблағлар) шу жумладан дебиторлик қарзлар. Яъни корхонадаги айланма фондлар ва муомала фондларни ҳосил қилиш учун мўлжалланган пул маблағларнинг жаъми ушбу корхонанинг айланма маблағларини ташкил қиладилар (1 расм).
Айланма маблағлар 100 %
Айланма фондлар 70 %
Муомала фондлар 30 %
Ишлаб чиқариш захиралари
Тўланмаган ишлаб чиқариш
Келажак давр ҳаражатлари
Тайѐр маҳсулот (омбордаги)
Ортилган маҳсулот
Пул маблағлари
Ҳисобдаги маблағлар
Нормаллаштирилган айланма маблағлар
Нормаллаштирилмаган айланма маблағлар
Do'stlaringiz bilan baham: |